Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг
буйруғи
«ПАХТА ЕТИШТИРУВЧИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ КОРХОНАЛАРИГА ПАХТАНИ ҚАЙТА ИШЛАШ НАТИЖАСИДА ОЛИНАДИГАН ЧИГИТДАН ЧИҚАДИГАН ПАХТА ШЕЛУХАСИ ВА КУНЖАРАСИДАН УЛАРГА ТЕГИШЛИ БЎЛГАН МИҚДОРНИ ҚАЙТАРИШ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА»ГИ БУЙРУҚНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 21 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1758-1]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 21 апрелдаги «Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва моллар кўпайтиришни рағбатлантиришни кучайтириш ҳамда чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-842-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 17-сон, 130-модда) мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2007 йил 30 декабрдаги «Пахта етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналарига пахтани қайта ишлаш натижасида олинадиган чигитдан чиқадиган пахта шелухаси ва кунжарасидан уларга тегишли бўлган миқдорни қайтариш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 236-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1758, 2008 йил 10 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 1-2-сон, 8-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Ушбу буйруқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, «Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати» уюшмаси, «Ўзпахтасаноат» уюшмаси ва Ўзбекистон фермер хўжаликлари уюшмаси билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Вазир З. РУЗИЕВ
Тошкент ш.,
2010 йил 15 октябрь,
170-сон
Келишилган:
Иқтисодиёт вазири С. БЕКЕНОВ
2010 йил 12 октябрь
«Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати» уюшмаси раиси Р. БЎРИЕВ
2010 йил 12 октябрь
«Ўзпахтасаноат» уюшмаси раиси Ф. ОМОНОВ
2010 йил 12 октябрь
Ўзбекистон фермер хўжаликлари уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари Т. БОЗОРОВ
2010 йил 12 октябрь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 42-43-сон, 371-модда)