11.10.2010 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1387-1
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи, 11.10.2010 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1387-1
Кучга кириш санаси
21.10.2010
Ҳужжат 21.10.2010 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТНИ ДАВЛАТ РЕЕСТРИДАН ЧИҚАРИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 11 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1387-1]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» ва 2000 йил 19 майдаги 197-сон «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг меъёрий ҳужжатларини қабул қилиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорларига асосан, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2010 йил 28 сентябрдаги ММ/04-01-32-14/910 ва 13/1-13961-сон хатини инобатга олган ҳолда, буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2004 йил 13 июлдаги 94, 2004-46-сон «2004-2009 йилларда мактаб таълимини ривожлантириш Дастурини молиялаш учун йўналтирилаётган маблағларни солиқ солиш базасидан камайтириш юзасидан хўжалик юритувчи субъектлар учун даромад (фойда) солиғи бўйича имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1387, 2004 йил 21 июль) Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг давлат реестридан чиқарилсин ва бу ҳақда Давлат реестрига тегишли ёзув киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ушбу ҳужжатни Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг давлат реестридан чиқарилганлигини барча манфаатдор шахслар эътиборига етказиши лозимлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (Б. Болиев) ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатни Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг давлат реестридан чиқарилганлигини барча манфаатдор шахслар эътиборига етказилиши устидан назоратни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (С. Нуриев) ушбу буйруқни «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да нашр этилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари Е. Каньязов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазир Р. МУҲИТДИНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 11 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
213-мҳ-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 40-41-сон, 355-модда)