Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Фарғона «Фуран бирикмалари кимё заводи» ОАЖ балансидаги профилактория иншоотини Фарғона «Мурувват» болалар уйи балансига ўтказиш тўғрисида
Фарғона «Мурувват» болалар уйининг шарт-шароитларини яхшилаш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Фарғона вилояти ҳокимининг Фарғона шаҳри, Қашқар-қишлоқ кўчаси, 9 «А» уй манзилида жойлашган давлат мулки ҳисобланган профилактория биносини туташ ҳудуди билан «Фарғона фуран бирикмалари кимёвий заводи» ОАЖ балансидан Фарғона «Мурувват» болалар уйи балансига беғараз бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
2. «Ўзкимёсаноат» давлат-акциядорлик компанияси, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Давлат мулки қўмитаси белгиланган тартибда мазкур бино ва унга туташ ҳудуди билан «Фарғона фуран бирикмалари кимёвий заводи» очиқ акциядорлик жамияти балансидан Фарғона «Мурувват» болалар уйи балансига ўтказилишини таъминласин.
3. Фарғона вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан биргаликда «Мурувват» болалар уйининг барча болалар контингентини жойлаштиришни ҳисобга олиб, зарур ҳолларда ҳомийлик маблағларини жалб этган ҳолда, ўтказиб берилаётган бинони реконструкция қилиш ва капитал таъмирлашни амалга оширсин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Кимё саноатини бошқариш тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2001 йил 13 мартдаги 124-сон қарорининг 4-иловаси 27-позицияси чиқариб ташлансин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов ва Фарғона вилояти ҳокими А.А. Атабоев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2004 йил 17 март,
129-сон