07.10.2010 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2144
Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг буйруғи, 07.10.2010 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2144
Кучга кириш санаси
17.10.2010
Ҳужжат кучини йўқотган 23.09.2019
Ҳужжат 17.10.2010 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
5. Тан жароҳатининг ҳарбий хизматчиларнинг ҳарбий хизмат мажбуриятларини бажариши билан бўлган сабабий боғланиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 21 февралдаги 95-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрик ўтказиш тўғрисида низомда белгиланган тартибда ҳарбий-шифокорлар комиссиялари томонидан аниқланади (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 йил, 4-сон, 35-модда).
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Агар ҳарбий хизматчи мазкур Йўриқноманинг 7-бандида кўзда тутилган вазиятда ҳалок бўлган ёки тан жароҳати олган бўлса, унга ёки унинг оила аъзоларига нафақа тўланмайди.
Суриштирув натижаларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 21 февралдаги 95-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрик ўтказиш тўғрисидаги низомнинг 15-иловасига мувофиқ, ҳарбий қисм командири (муассаса бошлиғи) уч кунлик муддат ичида ҳарбий-даволаш муассасасига тан жароҳати олинган (яраланган, шикаст еган, контузияланган) вазият ҳақидаги маълумотномани (кейинги ўринларда маълумотнома деб юритилади) мазкур Йўриқноманинг 1-иловасига мувофиқ тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Ҳарбий хизматчининг даволаниши ниҳоясига етгач, ҳарбий округ қўшинлари қўмондони ва унга тенглаштирилган мансабдор шахс қарори билан тузилган Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ҳарбий қисмлари ва муассасаларида жароҳатланиш ва бошқа бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш бўйича комиссия (кейинги ўринларда жароҳатланиш ва бошқа бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш бўйича комиссия деб юритилади) ўз йиғилишида ҳарбий қисм командири (муассаса бошлиғи) томонидан берилган маълумотноманинг асослилигини ўрганиб чиқади ҳамда тан жароҳатининг оғирлик даражаси ва меҳнат қобилияти йўқотилган вақтга қараб жорий меъёрлардан келиб чиққан ҳолда бериладиган нафақа миқдори тўғрисида қарор қабул қилади. Жароҳатланиш ва бошқа бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш бўйича комиссия қарори ҳарбий округ қўшинлари қўмондони ва унга тенглаштирилган мансабдор шахс томонидан тасдиқланадиган баённома билан расмийлаштирилади.
мазкур Йўриқноманинг 2-иловасига мувофиқ бир йўла тўланадиган нафақа пули юзасидан билдирги;
мазкур Йўриқноманинг 3-иловасига мувофиқ ҳарбий шифокорлар комиссияси маълумотномаси;
16. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ҳарбий шифокор муассасаларида мазкур Йўриқноманинг 4-иловасига мувофиқ нафақа олиш учун маълумотнома бериш ҳисобининг журнали юритилади, журнал саҳифалари рақамланган, ипдан ўтказилган, муҳр босилган бўлиши шарт ва доимий сақловдаги ҳужжат ҳисобланади. Берилган маълумотномаларнинг иккинчи нусхалари алоҳида жилдда, ҳарбий шифокор комиссиялари йиғилишларининг баённомалар китобларига илова сифатида сақланади.
17. Ҳарбий қисмларда (муассасаларда) мазкур Йўриқноманинг 5-иловасига мувофиқ расмийлаштирилган материаллар ва тўланган нафақа суммалари ҳисобининг журнали юритилади. Расмийлаштирилган материаллар ва тўланган нафақа суммалари ҳисобининг журнали доимий сақловдаги ҳужжат ҳисобланади ҳамда саҳифалари рақамланган, ипдан ўтказилган, муҳр босилган бўлиши шарт.
Ҳарбий қисмнинг
(муассасанинг) бурчак
муҳри


Тан жароҳати олинган (яраланган, шикаст еган, контузияланган) вазият ҳақида
МАЪЛУМОТНОМА

_______________________________________________________________

(ҳарбий унвони, ҳарбий қисм, фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили)

__________________________________________________________________

20 ___ й. «___» _______ куни _________________________________________

__________________________________________________________________

(баданга етган шикаст кўриниши, хусусияти ҳамда яраланган, жароҳатланган жой ва

__________________________________________________________________

контузиянинг кенг тус олиб кетишига йўл қўймаслик учун кўрилган чоралар кўрсатиб ўтилади)

____________________________________ кўринишидаги тан жароҳати олди.
тан жароҳати олинган вазият: ________________________________________
__________________________________________________________________
__________________________________________________________________

тан жароҳати олинган (яраланган, шикаст еган, контузияланган) вазият ва сабаблар кўрсатиб ўтилади: ҳарбий, хизмат мажбуриятини, командирнинг буйруғини, фармойишини, ҳарбий хизмат мажбуриятларини, фуқаролик бурчини бажаришда; ҳарбий, жисмоний машғулотларда; техникани таъмирлаш ва хизмат кўрсатишда, қурилиш, хўжалик ва бошқа ишларни бажаришда; ЎР ҚК умумҳарбий низомлари талабларининг, буйруқларнинг, насиҳатларнинг, қўлланма ва йўриқномаларнинг, жумладан техника хавфсизлиги бўйича талабларини бузишда; командирнинг буйруғи, фармойиши, хизмат топшириғини бажариш билан боғлиқ бўлмаган хизматдан ташқари вақтда; таътилда, қисмни ёки хизмат ўтаётган жойни ўзбошимчалик билан ташлаб чиққан вақтда; спиртли ичимлик, гиёҳванд ва шу каби моддаларни истеъмол қилиш билан боғлиқ вазиятда)

Маълумотнома _____________________________________________________

(ушбу маълумотнома тақдим этиладиган муассаса ёки ташкилотнинг номи)

__________________________________________________________________
_________________га тақдим этиш учун берилди.
Бахтсиз ҳодиса юзасидан суриштирув ўтказган махсус комиссия раиси

Командир (бошлиқ) ________________________________________________

(имзо, фамилияси ҳамда исми ва отасининг исми)

М.Ў.

Ҳарбий-даволаш муассасаси,
ҳарбий шифокорлар комиссиясининг
бурчак муҳри

Ҳарбий шифокорлар комиссияси
МАЪЛУМОТНОМАСИ

_____________________________________________________ га, у ҳақиқатан

(ҳарбий хизматчининг ҳарбий унвони, фамилияси, исми ва отасининг исми)
ҳам ҳарбий хизмат мажбуриятларини бажариш вақтида 20__ й. «__»____куни
__________________________________________________________________

оғир ёки ўртача оғир

__________________________________________________________________

(баданга етган шикаст хусусияти ҳамда яраланган, жароҳатланган жой ва контузиянинг

__________________________________________________________________

кенг тус олиб кетишига йўл қўймаслик учун кўрилган чоралар кўрсатиб ўтилади)

тан жароҳати олганлиги боис 20___ й. «____» _____________________ дан

20__ й. «___» _______ га қадар ______________________________________
__________________________________________________________________

(ҳарбий-даволаш муассасасининг номи кўрсатилади)

_____________________________________да даволанганлиги учун берилди.

Маълумотнома бир йўла тўланадиган нафақа олиш учун қуйидаги ҳужжатларга асосан берилди:

1. 20___ й. «___» ________ даги ________ — рақамли, ҳарбий қисм командири (муассаса бошлиғи) томонидан суриштирув материаллари асосида берилган тан жароҳати олинган (яраланган, шикаст еган, контузияланган) вазият ҳақида маълумотнома;

2. Суд-тиббий экспертизасининг 20___ й. «___» _______________ даги ______— рақамли далолатномаси (хулосаси);

3. 20___ й. «___» ______________ даги ______ — рақамли касаллик тарихи (ҲШК варақалари).

__________________________________________

(ҳарбий шифокорлар комиссияси раисининг ҳарбий унвони,
имзоси, фамилияси, исми, отасининг исми)

М.Ў.

__________________________________________

(ҳарбий шифокорлар комиссияси котибининг ҳарбий унвони,
имзоси, фамилияси, исми, отасининг исми)