Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг
буйруғи
ИККИЛАМЧИ ХОМ АШЁ ТАЙЁРЛАШ ОМБОРХОНАЛАРИ, БАЗА ВА ПУНКТЛАРИ ХОДИМЛАРИ УЧУН МЕҲНАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ҚОИДАЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 5 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1966-1]
Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 8-модда) ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 12 июлдаги 267-сон «Меҳнатни муҳофаза қилишга доир меъёрий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ва ишлаб чиқиш тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 2000 й., 7-сон, 39-модда) мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2009 йил 30 апрелдаги 18/Б-1-сон буйруғи (рўйхат рақами 1966, 2009 йил 11 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 24-сон, 279-модда) билан тасдиқланган Иккиламчи хом ашё тайёрлаш омборхоналари, база ва пунктлари ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Вазир А. ХАИТОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 30 сентябрь,
172-сон
Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2010 йил 30 сентябрдаги 172-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Иккиламчи хом ашё тайёрлаш омборхоналари, база ва пунктлари ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. 11-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўн саккиз ёшдан кичик шахсларнинг меҳнати қўлланиши тақиқланадиган ноқулай меҳнат шароитлари ишлари рўйхатига (рўйхат рақами 1990, 2009 йил 29 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 30-31-сон, 355-модда) мувофиқ ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар зарарли ва ноқулай меҳнат шароити мавжуд ишларга қабул қилинмаслиги».
2. 99-банддаги «Саноатконтехназорат» деган сўз «Саноатгеоконтехназорат» деган сўз билан алмаштирилсин.
3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси ва «Тошкент рангли металл парчалари ва резги-чиқитлари тайёрлаш ва қайта ишлаш заводи» ОАЖ билан келишилган.
Келишилди:
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси Д. ЖАҲОНГИРОВА
2010 йил 30 сентябрь
«Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси бошлиғи Б. ГУЛЯМОВ
2010 йил 30 сентябрь
«Тошкент рангли металл парчалари ва резги-чиқитлари тайёрлаш ва қайта ишлаш заводи» ОАЖ бош директори Ю. ПАЛВАНОВ
2010 йил 30 сентябрь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 40-41-сон, 351-модда)