Ҳужжат кучини йўқотган 16.12.2025 14.01.2004 йилдаги 20-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 16.12.2025
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЭКИНЛАРНИНГ ПАЙҲОН ҚИЛИНИШИ ВА НОБУД БЎЛИШИГА ҚАРШИ КУРАШНИ ЯНАДА КУЧАЙТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимлари қишлоқ хўжалиги экинларининг пайҳон қилиниши ва нобуд бўлишининг олдини олиш муаммоларига етарли эътибор бермаётганликлари, ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда қишлоқ хўжалиги корхоналари ушбу долзарб масалага тўла жалб қилинмаётганлиги ва уларга нисбатан талабчанликнинг пастлиги оқибатида, шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан экинларнинг пайҳон қилинишига йўл қўймаслик юзасидан етарли чора-тадбирлар кўрилмаётганлиги натижасида айрим хўжаликларга жиддий зарар етказилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги экинларининг пайҳон қилинишига Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Жиззах, Навоий ва Бухоро вилоятларида сезиларли равишда йўл қўйилаётганлиги ташвишли ҳолдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги экинлари аввало рисқу-рўзимиз бўлмиш ғалла майдонларини пайҳон қилинишининг олдини олиш ва нобуд бўлиши ҳолатларига йўл қўймаслик юзасидан амалга оширилаётган тадбирлар самарадорлигини ошириш ҳамда ушбу масалада тегишли идоралар раҳбарларининг масъулиятини янада кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва туманлар ҳокимлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экинларнинг пайҳон қилиниши ва нобуд бўлишига қарши тегишли чора-тадбирлар кўрмаётганликлари ҳамда бу борада зарур назоратни таъминламаётганликлари учун қаттиқ огоҳлантирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги корхоналари раҳбарларининг экинларни пайҳон қилиниши ва нобуд бўлиши ҳолатлари учун масъулиятини ошириш ҳамда мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича шошилинч тадбирлар белгиласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экинзорларда чорва молларини боқиш, уларни қаровсиз қолдириш ва экинзорлар орқали ҳамма турдаги ҳаракатланувчи техника воситалари ўтиши, шунингдек, экинларнинг пайҳон қилиниши ва нобуд бўлишига олиб келувчи бошқа салбий ҳолатларга қарши кураш чораларини янада кучайтирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички ишлар органлари, қишлоқ хўжалиги корхоналари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқа жамоат ташкилотлари вакиллари, маҳалла посбонлари билан ҳамкорликда экинларни пайҳон қилинишининг олдини олиш бўйича мунтазам равишда рейдлар ўтказилишини таъминласин;
(1-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 321-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 г., № 09/18/321/1154)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги экинлари пайҳон қилиниши мумкин бўлган жойларда ташкил этилган кузатув постлари ходимлари ва дала қоровулларининг фаолияти самарадорлигини оширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Оқсоқоллар кенгаши ва «Маҳалла» жамғармаси қишлоқ хўжалиги экинлари пайҳон қилинишининг олдини олиш бўйича маҳалла фаоллари ва кенг жамоатчиликни жалб этган ҳолда жойларда тарбиявий-тушунтириш ишларини кучайтирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Эътиборга олинсинки, амалдаги қонунчиликда экинзорларни пайҳон қилганлик учун белгиланган жавобгарлик асосида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чорва молларнинг экинзорларни пайҳон қилиши, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг учдан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса — иккидан бир қисмидан икки бараваригача миқдорда жарима солишга;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экинзорларни техника воситаларида босиб ўтиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисмидан икки бараваригача жарима солишга сабаб бўлади.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу ҳуқуқбузарлик учун белгиланган жарима билан бир қаторда экинзорларни пайҳон қилиш оқибатида келтирилган зарар айбдор шахс ҳисобидан қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (З.Алматов) қишлоқ хўжалик экинларининг пайҳон қилиниши ва нобуд бўлишининг олдини олиш юзасидан ташкилий профилактик тадбирларни мунтазам равишда ўтказиш ҳақида қўшимча тадбирлар белгиласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси (Р.Қодиров) қишлоқ хўжалиги экинларининг пайҳон қилиниши ва нобуд бўлишининг олдини олишга қаратилган қонун ҳужжатлари ижроси устидан назоратни кучайтирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Ўзтелерадио» компанияси (А.Кўчимов), Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (М.Хазратқулов), Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (З.Алматов), оммавий ахборот воситалари қишлоқ хўжалиги экинлари пайҳон қилиниши ва нобуд бўлишининг олдини олишга қаратилган амалдаги қонунчиликнинг тарғиб қилинишини ва бу йўналишда олиб борилаётган ишларнинг мунтазам равишда ёритилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчилари И. Жўрабеков ва Т. Худайбергенов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2004 йил 14 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-сон