30.04.2004 йилдаги 617-II-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 04.12.2019 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СИЁСИЙ ПАРТИЯЛАРНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонуннинг мақсади сиёсий партияларни молиялаштириш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда. Сиёсий партияларни молиялаштириш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сиёсий партияларни молиялаштириш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун, «Сиёсий партиялар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда. Сиёсий партияларни молиялаштириш манбалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сиёсий партияларни молиялаштириш манбалари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кириш ва аъзолик бадаллари, агар сиёсий партиянинг уставида бундай бадаллар тўлаш назарда тутилган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларига мувофиқ тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромадлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ушбу Қонунга мувофиқ ажратиладиган маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси юридик шахслари ва фуқаролари томонидан ушбу Қонунга мувофиқ бериладиган хайрия ёрдами.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда. Сиёсий партияларни молиялаштиришнинг асосий принциплари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунийлик, очиқлик, ошкоралик ва сиёсий партияларнинг тенг ҳуқуқлилиги сиёсий партияларни молиялаштиришнинг асосий принципларидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда. Сиёсий партияларни молиялаштириш тўғрисидаги маълумотларнинг барча учун очиқлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сиёсий партияларни молиялаштириш тўғрисидаги маълумотларнинг мазкур партиялар аъзолари ва жамоатчилик учун очиқлиги сиёсий партияларнинг ўзи томонидан таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сиёсий партиялар ўз фаолиятининг молиялаштирилиши ҳажми ва манбалари ҳақида ахборот эълон қилиб туриши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда. Сиёсий партияларнинг молиявий ва бошқа маблағлардан белгиланган мақсадда фойдаланиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сиёсий партиялар молиявий ва бошқа маблағлардан қонунда ҳамда уставларида назарда тутилган мақсадларда фойдаланади. Бу маблағлардан бошқа мақсадларда фойдаланиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сиёсий партияларнинг мол-мулки ва пул маблағлари сиёсий партия аъзолари ўртасида тақсимланиши мумкин эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сиёсий партияларга, уларнинг ташкилотларига биттадан ортиқ банкда банк ҳисобварақларига, шунингдек чет эл банкларида ҳисобварақларга эга бўлиш тақиқланади.
(6-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 645-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сиёсий партиялар битта банкда қуйидаги талаб қилиб олингунча сақланадиган депозит ҳисобварақларига эга бўлиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асосий ҳисобварақ — Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратилган маблағларни ўтказиш, улардан фойдаланиш ва уларни назорат қилиш учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккита иккиламчи ҳисобварақ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) аъзолик бадаллари, хайриялар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалардан келиб тушадиган маблағларни ўтказиш ва улардан фойдаланиш учун;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасидан келиб тушадиган маблағларни ўтказиш ва улардан фойдаланиш учун.
(6-модда Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сонли Қонунига асосан тўртинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 645-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Сиёсий партияларни давлат томонидан молиялаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда. Сиёсий партияларнинг уставда назарда тутилган фаолиятини давлат томонидан молиялаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сиёсий партия, агар у Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига (бундан буён матнда Қонунчилик палатаси деб юритилади) сайлов якунлари бўйича «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонунига мувофиқ Қонунчилик палатасида сиёсий партия фракциясини тузиш учун зарур миқдорда депутатлик ўринларини олган бўлса, ўзининг уставда назарда тутилган фаолиятини молиялаштириш учун давлат маблағларини олиш ҳуқуқига эга бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сиёсий партияларнинг уставда назарда тутилган фаолиятини молиялаштириш учун ажратиладиган давлат маблағларининг йиллик ҳажми шу маблағларни ажратиш мўлжалланаётган йилдан олдинги йилнинг 1 январидаги ҳолатга кўра белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг икки фоизини Қонунчилик палатасига ўтказилган охирги сайловда сайловчилар рўйхатига киритилган фуқаролар сонига кўпайтмаси миқдорида шакллантирилади.
(7-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган давлат маблағларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилайдиган тартибда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Қонунчилик палатасига охирги сайловнинг Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан аниқланган натижалари асосида бу маблағларни олиш ҳуқуқига эга бўлган сиёсий партиялар ўртасида уларнинг Қонунчилик палатасида олган депутатлик ўринлари миқдорига мутаносиб равишда тақсимлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда. Сиёсий партияларнинг Қонунчилик палатасига ва давлат ҳокимиятининг бошқа вакиллик органларига сайловда иштирок этишини давлат томонидан молиялаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сиёсий партияларнинг Қонунчилик палатасига ва давлат ҳокимиятининг бошқа вакиллик органларига сайловда иштирок этишини молиялаштириш белгиланган тартибда фақат ана шу мақсадлар учун ажратиладиган давлат маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Сиёсий партияларни сайловда бошқа маблағлар ҳисобидан молиялаштириш ва моддий жиҳатдан ўзгача тарзда қўллаб-қувватлаш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сиёсий партияларнинг Қонунчилик палатасига сайловда иштирок этишини молиялаштириш учун ажратиладиган давлат маблағларининг бир депутатликка номзод ҳисобига тўғри келадиган миқдори Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сиёсий партиянинг Қонунчилик палатасига сайловда иштирок этишини молиялаштириш учун ажратиладиган давлат маблағлари шу партиядан Қонунчилик палатаси депутатлигига кўрсатилган номзодлар рўйхатга олингандан кейин рўйхатга олинган номзодлар сонига мувофиқ ҳажмда сиёсий партиянинг ҳисоб-китоб варағига белгиланган тартибда ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатасига сайловда сиёсий партияларнинг иштирок этишини молиялаштириш учун ажратилган давлат маблағлари сиёсий партия томонидан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сайловолди кўргазмали ташвиқот воситаларини нашр қилишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодларнинг телевидение, радио орқали ва бошқа оммавий ахборот воситаларида чиқишларини ташкил этишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодларнинг сайловчилар билан учрашувларини ташкил этишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодларнинг ишончли вакиллари ва бевосита сайлов округида сайловолди ташвиқотини ўтказиш учун жалб қилинадиган бошқа фаоллар ишини ташкил этишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сайлов кампаниясини ўтказишга доир умумпартиявий тадбирларга сарфланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар Қонунчилик палатасига сайлов якунлари бўйича сиёсий партия фракция тузиш учун зарур миқдорда депутатлик ўринларини ололмаган бўлса, сиёсий партиянинг Қонунчилик палатасига сайловда иштирок этишини молиялаштириш учун ажратилган давлат маблағлари мазкур партиянинг бошқа манбалардан олган маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига қайтарилиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда. Қонунчилик палатасидаги сиёсий партия фракцияларининг фаолиятини давлат томонидан молиялаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатасидаги сиёсий партия фракцияларининг фаолиятини ташкилий, техникавий жиҳатдан ва бошқа тарзда таъминлаш учун ажратиладиган давлат маблағлари Қонунчилик палатасининг харажатлар сметасида назарда тутилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда. Давлат томонидан молиялаштириш манбаи ва уни ажратиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сиёсий партияларни давлат томонидан молиялаштириш манбаи Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг маблағларидир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сиёсий партияларни молиялаштириш учун ажратиладиган давлат маблағлари сиёсий партияларнинг банк ҳисобварақларига белгиланган тартибда ўтказилади.
(10-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 645-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сиёсий партия томонидан молия йили мобайнида фойдаланилмаган давлат маблағлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига қайтарилмайди ва бу маблағлардан келгуси йилларда уларнинг уставда назарда тутилган фаолиятини молиялаштириш учун фойдаланилади.
(10-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 645-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сиёсий партия давлат маблағларини олишдан воз кечишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда. Сиёсий партияни давлат томонидан молиялаштиришни тўхтатиб туриш ёки тугатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сиёсий партияни давлат томонидан молиялаштириш партия фаолияти тўхтатиб турилган ёки тугатилган тақдирда тўхтатиб турилади ёхуд тугатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сиёсий партия устав фаолиятини давлат томонидан молиялаштиришни тўхтатиб туриш ёки тугатиш учун қуйидагилар ҳам асос бўлиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сиёсий партиянинг қайта ташкил этилганлиги (бошқа сиёсий партияларга қўшиб юбориш ва қўшиб олиш бундан мустасно);
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Қонуннинг 16 ва 17-моддаларида назарда тутилган талабларнинг сиёсий партия томонидан бажарилмаганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сиёсий партия давлат маблағларидан белгиланмаган мақсадда фойдаланганлиги, шу жумладан уставда назарда тутилган фаолияти учун ажратилган маблағлардан сайловда иштирок этишни молиялаштириш учун фойдаланганлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сиёсий партия устав фаолиятини давлат томонидан молиялаштиришни тўхтатиб туриш ёки тугатиш тўғрисидаги қарор ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган асосларга биноан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан қабул қилинади. Давлат томонидан молиялаштиришни тўхтатиб туриш ёки тугатиш тўғрисидаги қарор устидан сиёсий партия Ўзбекистон Республикаси Олий судига шикоят қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сиёсий партия қўшиб юбориш ёки қўшиб олиш шаклида қайта ташкил этилганда сиёсий партиянинг ҳуқуқий вориси давлат томонидан молиялаштирилиш ҳуқуқига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Сиёсий партияларга бериладиган хайрия ёрдами
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда. Сиёсий партияларнинг Ўзбекистон Республикаси юридик шахслари ва фуқароларидан хайрия ёрдами олиш ҳуқуқи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сиёсий партия хайрия ёрдамини фақат Ўзбекистон Республикаси юридик шахслари (чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар бундан мустасно) ва фуқароларидан пул шаклида ҳамда мол-мулк бериш, хизматлар кўрсатиш, ишлар бажариш тарзида ва фақат уставда назарда тутилган фаолиятни амалга ошириш учун олиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси юридик шахслари ва фуқаролари томонидан хайрия ёрдами бериш ихтиёрий равишда ва уларнинг фақат ўз маблағларидан амалга оширилади, ушбу Қонун 15-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида кўрсатилган манбалардан олинадиган маблағлар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонуннинг 15-моддасида назарда тутилган чеклашлар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарнинг ходимлари сифатида оладиган иш ҳақига татбиқ этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сиёсий партия хайрия ёрдамини қабул қилишни рад этишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда. Ўзбекистон Республикаси юридик шахслари томонидан бериладиган хайрия ёрдами
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сиёсий партия Ўзбекистон Республикасининг бир юридик шахсидан бир йил мобайнида олган хайрия ёрдами суммаси хайрия ёрдами берилган йилнинг 1 январидаги ҳолатга кўра белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг беш минг бараваридан ошмаслиги лозим.
(13-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг юридик шахси сиёсий партияга пул маблағлари шаклидаги хайрия ёрдамини беришда уни сиёсий партиянинг ҳисоб-китоб варағига юридик шахслар учун нақд пулсиз ҳисоб-китоблар қоидаларида назарда тутилган реквизитларни кўрсатган ҳолда ўтказади ва тўлов топшириқномасида ушбу Қонуннинг 15-моддасида назарда тутилган хайрия ёрдами беришга чеклашлар йўқлиги ҳақида белги қўяди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хайрия ёрдами, агар у ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган суммадан ортиқроқ бўлса, олинган кундан эътиборан бир ой ичида сиёсий партия хайрия ёрдами берувчига уни қайтариши, қайтариш имконияти бўлмаган тақдирда эса, давлат даромадига ўтказиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан бериладиган хайрия ёрдами
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сиёсий партия Ўзбекистон Республикасининг бир фуқаросидан бир йил мобайнида олган хайрия ёрдами суммаси хайрия ёрдами берилган йилнинг 1 январидаги ҳолатга кўра белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг беш юз бараваридан ошмаслиги лозим. Ушбу чеклаш сиёсий партия аъзолари партия уставига асосан тўлайдиган аъзолик бадалларига татбиқ этилмайди.
(14-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг фуқароси сиёсий партияга пул маблағлари шаклидаги хайрия ёрдамини беришда уни сиёсий партиянинг ҳисоб-китоб варағига шахсан, паспорти ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжатни тақдим этган ҳамда тўлов топшириқномасида ёхуд пул жўнатмасида фамилияси, исми, отасининг исми ва паспортига оид маълумотларни кўрсатган ҳолда ўз маблағларидан ўтказади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хайрия ёрдами, агар у ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган суммадан ортиқроқ бўлса, олинган кундан эътиборан бир ой ичида сиёсий партия хайрия ёрдами берувчига уни қайтариши, қайтариш имконияти бўлмаган тақдирда эса, давлат даромадига ўтказиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда. Сиёсий партияларга хайрия ёрдами беришдаги чеклашлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сиёсий партияларга пул маблағлари шаклидаги, мол-мулк бериш, хизматлар кўрсатиш, ишлар бажариш тариқасидаги (шу жумладан грантлар ажратиш, техник ёрдам кўрсатиш, сафарлар билан, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва ундан ташқарида ўтказиладиган тренинглар, семинарлар, конференциялар билан боғлиқ харажатларга ҳақ тўлаш орқали) хайрия ёрдами қуйидагилар томонидан берилишига йўл қўйилмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чет давлатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чет давлатларнинг юридик шахслари, уларнинг ваколатхоналари ва филиаллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро ташкилотлар, уларнинг ваколатхоналари ва филиаллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чет эл фуқаролари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролиги бўлмаган шахслар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, диний ташкилотлар ва номи яширилган ёки фақат тахаллуси кўрсатилган шахслар томонидан сиёсий партияларга пул маблағлари шаклида, мол-мулк бериш, хизматлар кўрсатиш, ишлар бажариш тарзида хайрия ёрдами берилишига ҳам йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида кўрсатилган хайрия ёрдами олинган кундан эътиборан бир ой ичида хайрия ёрдами берувчига қайтарилиши, қайтариш имконияти бўлмаган тақдирда эса, давлат даромадига ўтказилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Молиявий ва бошқа маблағларнинг келиб тушиши ҳамда сиёсий партияларнинг улардан белгиланган мақсадда фойдаланиши устидан назорат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда. Сиёсий партияларнинг молиявий ҳисобдорлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сиёсий партиялар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва муддатларда молиявий ҳамда бухгалтерия ҳисобдорлигини амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сиёсий партия ҳар йили қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда ҳамда тартибда молия органларига, давлат солиқ хизмати органларига, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ва Адлия вазирлигига ҳисобот даврида олинган ҳамда сарфланган молиявий ва бошқа маблағлар тўғрисида молиявий ҳисобот тақдим этиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сиёсий партиянинг молиявий ҳисоботида сиёсий партиянинг ҳисоб-китоб варағига ҳисобот даврида келиб тушган маблағларнинг манбалари ва миқдорлари тўғрисидаги, шу маблағларнинг сарфланиши ҳақидаги, сиёсий партиянинг қиймати ҳам кўрсатилган мол-мулки тўғрисидаги, шунингдек мазкур партиянинг давлат рўйхатидан ўтганлиги ҳақидаги маълумотлар кўрсатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг юридик шахслари ва фуқароларидан хайрия ёрдами пул маблағларидан бошқа шаклда олинган тақдирда, сиёсий партия уни Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ пул ифодасида баҳолайди ва тегишли маълумотларни, шу жумладан хайрия ёрдами берувчи ҳақидаги маълумотларни сиёсий партиянинг молиявий ҳисоботига киритади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сиёсий партиянинг молиявий ҳисоботида давлат маблағларининг келиб тушиши ва сарфланиши алоҳида қисмда назарда тутилади. Бунда сиёсий партия томонидан Қонунчилик палатасига сайловда иштирок этиш учун сарфланган маблағлар алоҳида ҳисобга олинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда. Сиёсий партияларнинг молиялаштириш манбалари тўғрисидаги ҳисоботлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сиёсий партиялар ҳар йили барчанинг эътибори учун ўз бюджетларини эълон қилади ва ўз фаолиятини молиялаштириш манбалари тўғрисида Қонунчилик палатасига ёки у ваколат берган органга белгиланган тартибда ҳисобот тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сиёсий партиянинг ҳисоботига унинг Қонунчилик палатасига сайловда иштирок этишини ва уставда назарда тутилган фаолиятини молиялаштириш учун ҳисобот йилида партиянинг ҳисоб-китоб варағига келиб тушган ҳамда сарфланган давлат маблағлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси, Ҳисоб палатаси ва Адлия вазирлигининг хулосаси илова қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сиёсий партиянинг молиялаштириш манбалари тўғрисидаги ҳисоботи оммавий ахборот воситалари ва манфаатдор ташкилотларнинг вакиллари таклиф этилган ҳолда кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда. Молиявий ва бошқа маблағларнинг келиб тушиши ҳамда сиёсий партиялар томонидан сарфланиши устидан назорат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молиявий ва бошқа маблағларнинг келиб тушиши ҳамда сиёсий партияларнинг улардан белгиланган мақсадда фойдаланиши устидан назоратни Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молиявий ва бошқа маблағларнинг келиб тушишини ҳамда сиёсий партияларнинг улардан белгиланган мақсадда фойдаланишини текшириш Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг камида ўндан бир қисмидан иборат депутатлар гуруҳининг мурожаатига биноан Қонунчилик палатаси томонидан ҳам амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда. Сиёсий партияларни молиялаштириш масалалари юзасидан давлат органларининг қарорлари ва улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сиёсий партия ўз фаолиятининг молиялаштирилиши масалалари юзасидан тегишли давлат органларининг қарорлари ва улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судига шикоят қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-модда. Низоларни ҳал қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сиёсий партияларни молиялаштириш соҳасидаги низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-модда. Сиёсий партияларни молиялаштириш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сиёсий партияларни молиялаштириш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2004 йил 30 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
617–II-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 21-сон, 248-модда; 2015 й., 52-сон, 645-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон; 09.02.2021 й., 03/21/670/0089-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон, 14.03.2022 й., 03/22/759/0213-сон; 04.07.2024 й., 03/24/934/0469-сон)