Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«ЮБИЛЕЙНЫЙ» ПАНСИОНАТИНИ «ЎЗСАНОАТҚУРИЛИШБАНК» АКЦИОНЕРЛИК-ТИЖОРАТ БАНКИГА БЕРИШ ТЎҒРИСИДА
Чет элдаги давлат мулки объектларини сақлаб қолиш ва Қирғизистон Республикаси ҳудудида жойлашган Иссиқкўл кўлида республика фуқароларининг дам олиш шароитларини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Тошқишлоқмаш» ОАЖ, «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ ва Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг «Юбилейный» пансионатини «Тошқишлоқмаш» ОАЖ балансидан «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ балансига белгиланган тартибда ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
2. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:
«Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ «Юбилейный» пансионатини балансига расмийлаштириш ва пансионат жойлашган жойда юзага келган мажбурий тўловлар бўйича қарздорликни тўлаш бўйича барча харажатларни ўз зиммасига олинсин;
«Тошқишлоқмаш» ОАЖ «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБга пансионатнинг инвентар иши, объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари, дебиторлик ва кредиторлик қарзларининг тафсилоти ҳамда солиштирма далолатномалари билан бирга тўлиқ бухгалтерия ҳужжатларини топширишини таъминлансин.
3. Белгилансинки, «Юбилейный» пансионатининг ўтказилаётган мол-мулки қиймати»Тошқишлоқмаш» ОАЖ ва «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБнинг қўшилган қиймат солиғи ва даромад (фойда) солиғини ҳисоблашда солиқ солиш объекти ҳисобланмайди.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклатилсин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Тошкент ш.,
2003 йил 14 февраль,
81-сон