Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Жиззах вилояти суғориладиган ерларига Арнасай пасткамлигидан сув етказиб беришни таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
[Кўчирма]
Арнасай мажмуасининг 600 млн куб метр сув сиғимига эга бўлган сув омбори ва бошқа зарур иншоотларини қуришнинг биринчи навбати якунланганлигини ҳисобга олиб, яратилган салоҳиятдан тўлиқ фойдаланиш, 2003 йил вегетация даврида Мирзачўл ва Арнасай туманларидаги 37 минг гектар суғориладиган ерларни сув билан таъминлаш мақсадида, Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Арнасой мажмуаси қурилишининг сув омбори, иккита тўғон, ҳимоя дамбалари, иншоотларга эга кириш ва машина каналлари, 2 та насос станцияси, электр узатиш линиялари, подстанциялар ва бошқа объектлардан иборат 1-навбати қонунчиликда белгиланган тартибда фойдаланишга қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Дўстлик шаҳрида Арнасой мажмуаси насос станцияларидан фойдаланиш бошқармаси ва Жиззах вилояти Арнасой тумани Олтин кўприк шаҳарчасида Арнасой сув омборидан фойдаланиш бошқармасини ташкил этсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги учун асосли ҳисоб-китобларга асосан қўшимча эксплуатация ходимлари учун маблағ, жорий ва капитал таъмирлаш ишлари, техникалар, механизмлар, жиҳозлар ва алоқа воситалари сотиб олиш учун маблағ ажратсин. Бу маблағлар 2003 йилда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига ажратилган бюджет маблағлари доирасида таъминлансин.
4. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси И.Х. Жўрабеков ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.С. Юсупов зиммасига юклатилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2003 йил 19 февраль,
91-сон