20.09.2010 йилдаги 208-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ ТУРИН ПОЛИТЕХНИКА УНИВЕРСИТЕТИ ҲУЗУРИДА АКАДЕМИК ЛИЦЕЙ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтидорли ёшларнинг билим олишлари учун шарт-шароитлар яратиш, саноатнинг юқори технологияларга асосланган тармоқларининг малакали мутахассисларга бўлган эҳтиёжини қондириш, аниқ фанлар ва инглиз тили бўйича чуқурлаштирилган, касбий йўналтирилган таълим олишга бўлган эҳтиёжни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳамда «Ўзавтосаноат» акциядорлик компаниясининг 2010/2011 ўқув йилидан бошлаб Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети ҳузурида аниқ фанлар ва инглиз тили чуқур ўқитиладиган академик лицей ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказига Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети ва «Ўзавтосаноат» акциядорлик компанияси билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
академик лицейда ўқитишни давлат таълим стандартларига, ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг ўқув режалари ва дастурларига мувофиқ амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
академик лицейнинг педагогик кадрлари таркибини танлов асосида малакали, чуқур касбий билимга, юксак ахлоқий ва маънавий сифатларга эга бўлган ўқитувчилар билан тўлдиришни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
академик лицейни зарур ўқув-лаборатория жиҳозлари ва спорт анжомлари, компьютер техникаси, ахборот-коммуникация технологияси жиҳозлари, ахборот ресурс маркази фонди ва зарур жиҳозлар билан таъминлаш вазифаси юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги мазкур қарор талабларидан келиб чиққан ҳолда 2010/2011 ўқув йилидан бошлаб Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази томонидан тақдим этилган ҳисоб-китобларга мувофиқ Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети ҳузуридаги академик лицейни сақлаш харажатлари учун зарур маблағ ажратишни назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари А.Н. Арипов ва У.У. Розуқулов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 20 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
208-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 38-сон, 330-модда)