Ҳужжат кучини йўқотган 26.11.2025 28.08.1992 йилдаги ПФ-464-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 26.11.2025
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲАВО ТРАНСПОРТИНИНГ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ЧОРАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли «Қонунчиликдаги ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш ва тартибга солиш юкини камайтириш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаро авиацияси тўғрисидаги ва осмон бўшлиғидан фойдаланиш ҳақидаги Давлатлараро Битимни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга ошириш, ҳаво транспортининг хавфсизлигини таъминлаш, авиацияси техникасининг пишиқ-пухталигини ва унинг халқаро бозордаги рақобатчилик қобилиятини янада ошириш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Белгилаб қўйилсинки, авиация ходимларини, халқаро ва тоифалаштирилган аэродромларни, уларнинг ускуналарини сертификатлаш масалалари юзасидан Ўзбекистон Республикасининг тегишли қонун акти қабул қилингунгача авиация техникасини ишлатувчилар, ишлаб чиқувчилар ва тайёрловчилар, шунингдек фуқаро авиацияси тўғрисидаги ва осмон бўшлиғидан фойдаланиш ҳақидаги Битимда қатнашувчи давлатларнинг Кенгаши амалда жорий этадиган қоидаларга амал қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Икки ва ундан кўпроқ давлатларнинг манфаатларига дахл қиладиган авиация ҳодисаларини назорат тариқасида тафтиш этиш, ҳаво кемаларини, авиацияси техникасини ишлаб чиқувчилар ва тайёрловчиларни, халқаро йўлларда ташийдиган ишлатувчиларни, шунингдек халқаро ва тоифалаштирилган аэродромлар ҳамда уларнинг ускуналарини сертификатлаш тегишли ҳужжатлар берилиб Ўзбекистон Республикасининг ҳудудида Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти (ИКАО) тавсияномаларини ҳисобга олиб ва Ўзбекистон Республикасининг қонунларига риоя этган ҳолда Давлатларо авиация Комитети томонидан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Фуқаро авиацияси тўғрисида ва осмон бўшлиғидан фойдаланиш ҳақида 1991 йил декабрь ойида Минск шаҳрида қабул қилинган Битимда қатнашувчи давлатларнинг Кенгашида қуйидагилар Ўзбекистон Республикасининг мухтор вакиллари этиб тасдиқлансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— «Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпаниясининг Бош директори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— В.П. Чкалов номли Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмасининг Бош директори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— Ўзбекистон Республикаси ҳарбий ҳаво кучларининг қўмондони.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикасининг ҳукумати, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва районларнинг ҳокимликлари, корхоналар ва ташкилотлар авиация ҳодисаларини тафтиш қилиш ва уларнинг оқибатларни тугатиш чоғида Давлатлараро авиация комитетига зарур ёрдам ва кўмак берсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1992 йил 28 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-464-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 й., 10-сон, 417-модда)