Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ҲУКУМАТЛАРАРО БИТИМЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
«Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 20-моддасига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Тасдиқлансин:
1999 йил 18 май куни Тошкент шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Ҳиндистон Республикаси Ҳукумати ўртасида инвестицияларни рағбатлантириш ва ўзаро ҳимоя қилиш тўғрисидаги Битим;
1999 йил 19 июнь куни Москва шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Россия Федерацияси Ҳукумати ахборот соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Битим.
2. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарлари Х.С. Караматов, М.З. Усмонов ва Ташқи ишлар вазири А.Х. Камиловга мазкур ҳужжатлар бўйича Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятларини ўз вақтида бажарилиши устидан назоратни таъминласин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1999 йил 9 август,
382-сон