Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ҲУКУМАТЛАРАРО БИТИМЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
«Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 20-моддасига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 1998 йил 8 сентабрда Боку шаҳрида имзоланган Европа — Кавказ — Осиё коридорини ривожлантириш бўйича халқаро транспорт тўғрисидаги асосий кўп томонлама битим тасдиқлансин.
2. Бош вазир ўринбосари Л.А.Ахметов ва ташқи ишлар вазири А.Х.Камиловга Ўзбекистон Республикасининг мазкур Битимда назарда тутилган мажбуриятлари ўз вақтида бажарилишини назорат қилиш вазифаси юклатилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1999 йил 3 февраль,
48-сон