Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ХАЛҚАРО ШАРТНОМАЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
«Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 20-моддасига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Тасдиқлансин:
1999 йил 7 октябрда Киев шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси билан Украина ўртасида 1999 — 2008 йилларга мўлжалланган иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги Шартнома;
1999 йил 7 октябрда Киев шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Украина Вазирлар Маҳкамаси ўртасида махфий ахборотни ўзаро ҳимоя қилиш тўғрисидаги Битим.
2. Бош вазир ўринбосарлари ва ташқи ишлар вазири мазкур халқаро шартномаларда кўзда тутилган Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятларини ўз вақтида бажарилишини бажарилиши устидан назоратни таъминласин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1999 йил 28 декабрь,
546-сон