LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Япония Ҳукумати томонидан берилаётган 50 млн Япония иенаси миқдоридаги беғараз маблағдан Тошкент шаҳар планетарийсини техникавий жиҳозлаш учун самарали фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Япония Ҳукуматининг Тошкент шаҳар Абдулла Қодирий номидаги маданият ва истироҳат боғида жойлашган планетарийни техникавий жиҳозлаш мақсадида 50 млн Япония иенаси миқдорида беғараз маблағ тақдим этаётгани маълумот учун қабул қилинсин.
2. Тошкент шаҳар ҳокими К.Н. Тўлаганов Алмашув Ноталари ва илова ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан имзолашга вакил қилинсин.
3. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки беғараз ёрдамни олиш учун назарда тутилган барча тартиботларнинг Япония томони билан келишилган муддатларда бажарилишини таъминласинлар.
4. Беғараз ёрдам ҳисобига Ўзбекистон Республикасига келтириладиган асбоб-ускуналар ва хизматлар божхона тўловлари (божхона ҳужжатларини расмийлаштириш йиғимларидан ташқари)дан, барча турдаги солиқлар ва йиғимлардан озод қилинсин.
5. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Маданият ишлари вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда беғараз ёрдам ҳисобига келтириладиган асбоб-ускуналарни олиб келиш ва жойлаштириш ва улардан самарали фойдаланиш бўйича тадбирлар ишлаб чиқсинлар.
6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Тошкент шаҳар ҳокимлиги буюртманомасига кўра лойиҳани амалга оширишда иштирок этаётган япониялик мутахассисларга консуллик ва бошқа турдаги йиғимлар олмасдан кўп марталик визалар берилишини ҳамда йиғимлар, бож тўловлари ундирмасдан яшаш жойида вақтинча рўйхатдан ўтказишни таъминласинлар.