Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ФАРҒОНА «АЗОТ» ИШЛАБ ЧИҚАРИШ БИРЛАШМАСИДА КОНЦЕНТРАЦИЯЛАНМАГАН АЗОТ КИСЛОТАСИ ВА АММИАКЛИ СЕЛИТРА ИШЛАБ ЧИҚАРИШЛАРИ ҚУРИЛИШИНИ ТУГАЛЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
[Кўчирма]
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигининг аммиакли селитрага бўлган эҳтиёжини, уни экспортга етказиб беришни таъминлаш мақсадида ва Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 25 мартдаги 129-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Ўзкимёсаноат» уюшмасининг Фарғона «Азот» ишлаб чиқариш бирлашмасида йилига 360 минг тонна концентрацияланмаган азот кислотаси ва 450 минг тонна аммиакли селитра ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган ишлаб чиқаришлар қурилишини тугаллаш лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
2. «Ўзкимёсаноат» уюшмасининг Фарғона «Азот» ишлаб чиқариш бирлашмасига «МБНС» (Чехия) фирмаси билан техник ҳужжатларни тайёрлаш, асбоб-ускуналар, материаллар етказиб бериш, шефмонтаж ишларини ва асосий ишлаб чиқаришларнинг технологик асбоб-ускуналарини ишга туширишга техник раҳбарликни амалга ошириш юзасидан қиймати 50660 минг АҚШ доллари бўлган контракт тузишга рухсат этилсин.
3. Қуйидагилар:
Фарғона «Азот» ишлаб чиқариш бирлашмаси — концентрацияланмаган азот кислотаси ва аммиакли селитра ишлаб чиқаришлари қурилишининг бош буюртмачиси этиб;
«Фарғонасаноатхўжаликқурилиш» акциядорлик жамияти — ушбу ишлаб чиқариш қурилиши бўйича бош пудратчи этиб;
«Ўзкимёсаноатлойиҳа» институтининг Чирчиқ филиали — бош лойиҳаловчи этиб;
ишлаб чиқаришларни лойиҳалаш, қуриш, асбоб-ускуналарни етказиб бериш, монтаж қилиш ва ишга тушириш муддатлари 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* 1-илова рус тилидаги матнда берилган.
4. Белгилансинки, лойиҳанинг валюта қисмини маблағ билан таъминлаш:
контракт қийматининг «EGAP» (Чехия) экспорт-кредит агентлиги суғурта мукофоти қийматининг 85 фоизи миқдорига кўпайтирилган 43060 минг АҚШ доллари миқдоридаги 85 фоизи — «ING Barings» банки (Чехия филиали) кредити ҳисобига, кредит маблағларини Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан 7 йил муддатга қайта молиялаштириш йўли билан;
контракт қийматининг 2000 йилнинг биринчи чорагидаги «EGAP» экспорт-кредит агентлиги суғурта мукофоти қийматининг 15 фоизи миқдорига кўпайтирилган 7600 минг АҚШ доллари миқдоридаги 15 фоизи Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг 7 йил муддатга кредити ҳисобига амалга оширилади.
Ушбу лойиҳани амалга ошириш учун жалб этиладиган чет эл кредити бўйича асосий қарзни, фоизларни ва бошқа молиявий харажатларни тўлаш Фарғона «Азот» ишлаб чиқариш бирлашмасининг аммиакли селитрани 2-иловага* мувофиқ экспортга сотишдан олинган ўз валюта маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
* 2-илова рус тилидаги матнда берилган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки «EGAP» жамиятининг суғурта қопламаси остида «ING Barings» банки (Чехия филиали) билан кредит битими тузсин ва хорижий банк маблағларини Фарғона «Азот» ишлаб чиқариш бирлашмаси учун қайта молиялаштиришни таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Молия вазири «ING Barings» банкига ва «EGAP» экспорт-кредит агентлиги — Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки мажбуриятлари бўйича ҳамда Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига — Фарғона «Азот» ишлаб чиқариш бирлашмасининг жалб этиладиган кредитлар юзасидан мажбуриятлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан кафолатлар беришга вакил қилинсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг кафолатлари юзасидан, кредит битимига илова билан белгиланган шакл бўйича, юридик хулосани белгиланган тартибда расмийлаштирсин.
9. Белгилансинки, Фарғона «Азот» ишлаб чиқариш бирлашмаси учун ушбу лойиҳани амалга ошириш даврида фойда солиғини ҳисоблаш чоғида солиқ солинадиган база мазкур лойиҳа бўйича олинадиган кредитларни ва унга хизмат кўрсатиш чиқимларини тўлашга йўналтириладиган харажатлар суммасига камайтирилади.
10. Қуйидагилар:
Фарғона «Азот» ишлаб чиқариш бирлашмаси — концентрацияланмаган азот кислотаси ва аммиакли селитра ишлаб чиқаришлари қурилиши юзасидан «МБНС» фирмаси билан тузиладиган контрактга мувофиқ келтириладиган импорт асбоб-ускуналар, хомашё, материаллар, техник ҳужжатлар учун божхона божлари тўлашдан;
қурилишда қатнашувчи пудрат ташкилотлари — ушбу лойиҳа бўйича импорт асбоб-ускуналар ва материаллар (ишлар ва хизматлар) учун божхона божлари тўлашдан;
«ING Barings» банки, «EGAP» экспорт-кредит агентлиги ва «МБНС» фирмаси — Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги норезидентлардан ундириладиган даромад солиқларини тўлашдан озод қилинсин.
11. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси Фарғона «Азот» ишлаб чиқариш бирлашмасидаги концентрацияланмаган азот кислотаси ва аммиакли селитра ишлаб чиқариш бўйича мавжуд қувватларни тиклашни белгиланган тартибда келишиб олсинлар.
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1999 йил 30 октябрь,
484-сон