Ҳужжат кучини йўқотган 28.05.2018 19.08.2010 йилдаги 180-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 28.05.2018
Ҳужжат 19.08.2010 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАЯНЧ КАСБ-ҲУНАР КОЛЛЕЖИ ВА УНИНГ ФИЛИАЛЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 майдаги 391-сонли «Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг «2010/2011 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларига қабул тўғрисида» 2010 йил 1 июлдаги 131-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Таянч касб-ҳунар коллежи ва унинг филиаллари тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 19 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
180-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 19 августдаги 180-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таянч касб-ҳунар коллежи ва унинг филиаллари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом таянч касб-ҳунар коллежи (кейинги ўринларда таянч коллеж деб аталади) ва унинг филиаллари мақомини, фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш хусусиятларини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Таянч коллеж, қоидага кўра, Қорақалпоғистон Республикаси пойтахтида, вилоятлар маъмурий марказларида ва республиканинг йирик шаҳарларида замонавий ўқув-методик ва моддий-техника базага, юқори малакали ўқитувчилар ва ишлаб чиқаришга ўқитиш усталарига, шунингдек иқтисодиётнинг реал секторида талаб юқори бўлган мутахассислар тайёрлашнинг ижобий тажрибасига эга бўлган намунали ва етакчи касб-ҳунар коллежлари негизида ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Таянч коллежнинг филиаллари, қоидага кўра, таянч коллеж билан мутахассислар тайёрлашнинг бир хил ихтисослик йўналишига эга бўлган, маъмурий марказлар ва йирик шаҳарлардан узоқда жойлашган касб-ҳунар коллежлари орасидан танлаб олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Таянч коллеж ўз фаолиятини ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек ўз уставига мувофиқ амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Таянч коллежнинг мақсади ва вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Таянч коллежнинг филиалларида ихтисосли мутахассисликлар бўйича ўқув-амалий машғулотларни ташкил этиш ва ўтказишнинг талаб қилинадиган даражасини таъминлаш, ўқитишнинг илғор усуллари ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, иш тажрибасини алмашиш ҳамда мутахассислар тайёрлаш ва улар меҳнатидан самарали фойдаланишда юқори натижаларга эришиш таянч коллежни ташкил этишнинг мақсади ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қуйидагилар таянч касб-ҳунар коллежининг асосий вазифалари ҳисобланади (асосий фаолиятга қўшимча тарзда):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқув жараёни сифатини оширишга йўналтирилган ўқув-методик раҳбарлик қилиш ва филиаллар фаолиятини мувофиқлаштириш, замонавий таълим ва ахборот технологияларини, масофадан туриб ўқитиш тизимларини ва реал иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида талаб қилинган малакали мутахассисларни тайёрлашнинг бошқа илғор усулларини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат таълим стандартлари талабларига қатъий мувофиқ равишда ўқув дастурлари ва методик қўлланмаларни, ўқитишнинг интерактив усулларини ишлаб чиқиш ва қўллашда филиалларга методик ва амалий ёрдам бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
филиалларда ўқув-педагогика ва тарбиявий ишларни олиб боришни ташкил этиш ва амалга оширишга таянч коллежларнинг етакчи ўқитувчилари ва ишлаб чиқариш таълими усталарини кенг жалб этиш, мутахассислар тайёрлашда юқори натижаларга эришиш учун иш тажрибасини алмашишни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таянч коллежларнинг моддий-техника ва ўқув-методик базасида филиалларнинг ўқувчилари учун ихтисосли мутахассисликлар бўйича маҳорат дарслари ва амалий машғулотлар ўтказилишини таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Таянч коллеж ва унинг филиалларини танлаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Касб-ҳунар коллежларига таянч коллежлар мақомини бериш учун таянч коллежлар ўртасида танлов ўтказишда қуйидагилар асосий мезонлар ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарур моддий-техника базаси мавжудлиги (асбоб-ускуналар, ўқув лабораториялари, устахоналар билан жиҳозланганлик, дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар билан таъминланганлик);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юқори малакали педагог ходимлар мавжудлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маъмурий марказдан (ёки йирик шаҳардан) туман марказига, тумандан — аҳоли пунктига энг мақбул жойлашганлик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ётоқхоналар мавжудлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Касб-ҳунар коллежлари филиаллари мақомини бериш учун таянч коллежлар ўртасида танлов ўтказишда қуйидагилар асосий мезонлар ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мутахассислар тайёрлашнинг таянч коллеждагига ўхшаш ихтисосли йўналиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маъмурий марказлардан йироқда жойлашганлик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
педагог кадрларнинг касб даражаси ва иш тажрибасини оширишга эҳтиёж мавжудлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ихтисосли йўналиш мутахассислари тайёрлаш бўйича ўқув ва ўқув-методик ишларни кучайтириш ва сифатини ошириш зарурлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Касб-ҳунар коллежларига таянч коллежларнинг филиали мақоми берилганда уларда юридик шахс мақоми сақланиб қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Таянч коллежлар ва уларнинг филиаллари мақомини бериш ва уни тўхтатиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, шунингдек тасарруфида касб-ҳунар коллежлари бўлган вазирликлар ва идораларнинг таклифлари асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тегишли мутахассисликлар йўналишлари бўйича таянч коллежлар ва уларнинг филиалларига ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш, ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталари малакасини ошириш масалаларида методологик ёрдам берадиган минтақавий олий таълим муассасаларини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Таянч коллежлар ва уларнинг филиаллари директорини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш умумий белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Таянч коллежнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Таянч коллеж (асосий ҳуқуқларга қўшимча равишда) қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бўлинмаси билан келишган ҳолда филиаллар ўқув-норматив ҳужжатлар, зарур моддий-техника база, малакали ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталари, шунингдек ихтисосли мутахассисликлар бўйича ўқув-методик адабиётлар билан таъминланганлигини ўрганиш учун ишчи гуруҳлар ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бўлинмасига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
филиалларда янги мутахассисликлар очиш ва талаб бўлмаган йўналишлар бўйича кадрлар тайёрлашни тўхтатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биргаликдаги фаолиятнинг аниқ натижаларидан келиб чиқиб филиаллар ходимларини рағбатлантириш ёки жавобгарликка тортиш тўғрисида таклифлар киритиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Таянч коллеж (асосий мажбуриятларга қўшимча равишда) қуйидагиларга мажбурдир:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биргаликдаги фаолият юзасидан филиалларда таянч коллеж қарорлари бажарилишини назорат қилиш ва мониторинг олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кадрлар тайёрлаш сифатини таҳлил қилиш ва улар мониторингини олиб боришда ҳамда ихтисосли мутахассисликлар бўйича филиаллар битирувчиларини ишга жойлаштиришда ёрдам бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган молиялаштиришнинг турли манбалари ҳисобига филиалларда бюджетдан ташқари маблағлар шакллантирилишига кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази томонидан белгиланган муддатларда филиаллар бўйича бажарилган ишлар тўғрисида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бўлинмасига ҳисобот тақдим этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Таянч коллеж директори бириктирилган касб-ҳунар коллежлари — филиалларда ўқув-методик ишларнинг самарадорлиги учун жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Таянч коллеж филиалларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Таянч коллеж филиали (асосий ҳуқуқларга қўшимча равишда) қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
филиаллар ўқув-норматив ҳужжатлар, зарур моддий-техника база, малакали ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталари, шунингдек ихтисосли мутахассисликлар бўйича ўқув-методик адабиётлар билан таъминланганлигини ўрганиш учун ишчи гуруҳлар таркибида қатнашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқув-амалий машғулотлар ўтказишни такомиллаштириш ва таълим жараёнини методик таъминлаш бўйича таклифлар киритиш ҳуқуқи билан таянч коллежнинг илмий-педагогика кенгаши ишида қатнашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таянч коллеж билан биргаликда таянч коллежнинг моддий-техник ресурсларидан фойдаланган ҳолда ўқув-амалий машғулотларни олиб бориш жадвалини ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таянч коллеж билан биргаликда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган молиялаштиришнинг турли манбалари ҳисобига бюджетдан ташқари маблағларни шакллантириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Таянч коллеж филиали (асосий мажбуриятларга қўшимча равишда) қуйидагиларга мажбурдир:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биргаликдаги фаолиятни ташкил этиш юзасидан таянч коллежга ҳар томонлама ёрдам бериш ва шарт-шароитлар яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
филиаллар ўқувчилари учун ўқув ва ишлаб чиқариш амалиётларини ташкил этиш ва ўтказишда таянч коллежга ёрдам бериш, ўқувчиларнинг қатнашишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биргаликдаги фаолият юзасидан таянч коллеж қарорларини бажариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази томонидан белгиланган муддатларда филиаллар бўйича бажарилган ишлар тўғрисида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бўлинмасига ҳисобот тақдим этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Таянч коллеж филиали директори таълим жараёни сифатли таъминланиши учун жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Таянч коллежлар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва филиалларда ишлаганлик учун уларга устамалар белгилаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Таянч коллежларнинг раҳбарлари таркиби, ўқитувчилари ва бошқа ходимларига касб-ҳунар коллежларининг тегишли лавозимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари жорий этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Таянч коллежлар ўқитувчилари томонидан филиалларда машғулотлар ўтказилиши ўриндошлик ёки меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш шартларида белгиланган тартибда бир йилда 360 соатдан ортиқ бўлмаган ҳажмда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Таянч коллежлар ўқитувчиларига иш ҳақини ҳисоблаб чиқиш академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ўқитувчиларига иш ҳақи тарифлаштириш ва уни ҳисоблаб чиқишнинг амалдаги тартибига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўриндошлик тартибида ўқув-педагогика юкламаси олиб бориш учун таянч коллежлардан жалб этиладиган ўқитувчиларнинг иш ҳақи улар ўриндошлик бўйича ишни бажарадиган филиалнинг педагог ходимлари учун назарда тутилган шартлар бўйича, базавий тариф ставкага филиалнинг харажатлар сметасида назарда тутилган ўқитувчиларнинг иш ҳақи фонди доирасида 20 фоиз миқдорида устама қўшилган ҳолда тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таянч коллежлар ўқитувчилари филиалларда меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш шартларида ўқув машғулотлари олиб борганда меҳнатга соатбай ҳақ тўлашнинг амалдаги миқдори 20 фоизга кўпаяди ва улар меҳнатига ҳақ тўлаш филиалнинг харажатлар сметасида назарда тутилган ўқитувчиларнинг иш ҳақи фонди доирасида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Филиалларда ўриндошлик бўйича ёки соатбай ҳақ тўлаш шартларида ўқув-педагогик юкламани бажарадиган таянч коллежлар ўқитувчиларига устама тўлашга маблағлар белгиланган тартибда филиалнинг харажатлари сметаларида назарда тутилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Таянч коллежларнинг директорларига, директорларнинг ўқув, маънавий-маърифий ишлар ва ишлаб чиқариш таълими бўйича ўринбосарларига, методистлар ва ишлаб чиқариш таълими усталарига базавий тариф ставкаларга 20 фоиз миқдоридаги ҳар ойлик устамалар филиаллар билан ишлаш бўйича қўшимча функциялар бажарилганлиги учун белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Таянч коллежларнинг директорларига, директорнинг ўқув, маънавий-маърифий ишлар ва ишлаб чиқариш таълими бўйича ўринбосарларига, методист ва ишлаб чиқариш таълими усталарига ҳар ойлик устамаларни ҳисоблаш белгиланган тартибда ушбу таянч коллежнинг штат жадвалида рўйхатдан ўтказилган тегишли лавозимлар учун назарда тутилган базавий тариф ставкаларига 20 фоиз миқдорида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таянч коллежларнинг директорларига, директорларнинг ўқув, маънавий-маърифий ишлар ва ишлаб чиқариш таълими бўйича ўринбосарларига, методистлар ва ишлаб чиқариш таълими усталарига ҳар ойлик устамалар тўлашга маблағлар ушбу таянч коллежларнинг харажатлари сметаларида назарда тутилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Таянч коллежларнинг филиалларида ўқув-педагогика юкламасини бажарадиган таянч коллежларнинг ўқитувчилари ва ишлаб чиқариш усталари сони ходимлар умумий сонининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Таянч коллежлар филиалларида ишлаганлик учун ҳар ойлик устамаларни тўлашга харажатларни молиялаштириш иш ҳақи тўлаш учун маблағларни молиялаштириш билан бир вақтда белгиланган тартибда молия органлари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Таянч коллежларнинг ходимларига иш ҳақи ва ҳар ойлик устамаларни ҳисоблаб чиқиш ва тўлашнинг тўғрилиги устидан назорат ушбу таянч касб-ҳунар коллежлари раҳбарларига ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг тегишли ҳудудий бўлинмаларига юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Тайинланган ҳар ойлик устамалар суммаси тегишли касб-ҳунар коллежининг меҳнатга ҳақ тўлаш фондига киритилади ва уларга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ягона ижтимоий тўлов ҳисобланади. Жисмоний шахсларнинг таянч коллежларнинг филиалларида ишлаганлик учун ҳар ойлик устамалар шаклида олинган даромадларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда солиқ солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII. Таянч коллежлар ва уларнинг филиалларида ўқувчиларнинг ўқув машғулотларида қатнашиши мониторингини олиб бориш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Гуруҳларда ўқувчиларнинг тўлиқлиги ва ўқувчиларнинг ўқув машғулотларида қатнашиши мониторингини амалга ошириш мақсадида ҳар бир таянч коллежи ва унинг филиалларида Ўқувчиларнинг ўқув машғулотларида қатнашишини назорат қилиш дафтари (кейинги ўринларда «Назорат дафтари» деб аталади) юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Назорат дафтари қатъий ҳисобот бериладиган ҳужжат ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Назорат дафтарининг варақлари ип ўтказиб тикилган, тартиб рақами қўйилган ва сурғич ёки мастика муҳр билан муҳрланган бўлиши керак, ҳар бир вараққа таянч коллеж ёки унинг филиали жойлашган жойдаги молия органи штампи қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Назорат дафтари ҳар куни директор ёки директорнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари томонидан бевосита ўқув машғулотларига ташриф буюриш, ўқув куни мобайнида ҳар бир ўқув гуруҳи камида бир марта қамраб олинган ҳолда юритилади (тўлдирилади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Назорат дафтарида ўқув гуруҳи рақами, текшириш ўтказилган сана ва вақт, фаннинг номи, ўқитувчининг фамилияси, исми ва отасининг исми, ўқув журнали бўйича тегишли гуруҳ ўқувчилари сони ва уларнинг амалдаги сони, дарсда қатнашмаган ўқувчилар сони кўрсатилади. Текшириш натижалари ўқитувчи ва директор (директорнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари)нинг имзолари билан тасдиқланади
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Назорат дафтарига қасддан ёлғон маълумотлар киритилганлиги учун таянч коллежлар ва уларнинг филиаллари раҳбарлари ва ўқитувчилари қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VIII. Таянч коллежлар ва уларнинг филиалларида ўқувчиларнинг ўқув машғулотларида қатнашишини назорат қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Таянч коллежлар ва уларнинг филиалларида ўқув гуруҳларининг ўқувчилар билан тўлиқлигини ва ўқувчиларнинг ўқув машғулотларига ҳақиқатдан қатнашишини текшириш тўсатдан текширишлар ўтказиш йўли билан таянч коллеж ёки унинг филиали жойлашган жойдаги молиявий органлар томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Гуруҳларда ўқувчиларнинг тўлиқлиги ва ўқувчиларнинг ўқув машғулотларида қатнашишини тўсатдан текширишлар (кейинги ўринларда «тўсатдан текширишлар» деб аталади) туман, вилоят ва республика даражаларида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Тўсатдан текширишлар ҳар бир даражада тегишли молия органи, Ғазначилик, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси ходимларидан иборат махсус ташкил этиладиган гуруҳлар томонидан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Махсус гуруҳлар таркиби тегишлича Ўзбекистон Республикаси Молия вазири, Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазири, вилоят ва Тошкент шаҳар молия бошқармаси бошлиғининг буйруқлари билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман махсус гуруҳига тегишли туманнинг молия бўлими мудири, вилоят махсус гуруҳига — Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси тегишли минтақа ҳудудий бошқармасининг масъул ходими, республика махсус гуруҳига — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари бошчилик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика махсус гуруҳи таркибига ҳудудий молиявий бошқарма ва Молия вазирлигининг ижтимоий соҳа ва фанни молиялаштириш бош бошқармаси раҳбарлари ва ходимлари ҳам киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Туман махсус гуруҳи аъзолари сони тегишли туманда ҳар бир таянч коллеж ва унинг филиалини бир ойда камида икки марта тўсатдан текшириш ҳисобидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоят махсус гуруҳлари ҳар бир таянч коллеж ва унинг филиали йил чорагида камида икки марта тўсатдан текширилишини таъминлаши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика махсус гуруҳи минтақалардан тушадиган ахборотни таҳлил қилишдан келиб чиқиб тўсатдан танлаб текширишлар ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Тўсатдан текшириш бир ўқув куни мобайнида ҳар бир таянч коллежи ёки унинг филиалида камида 10 та гуруҳни қамраб олган ҳолда ўқув гуруҳидаги ўқувчиларни бевосита санаш ва Назорат дафтарида акс эттирилган маълумотлар билан таққослаш йўли билан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда биринчи навбатда Назорат дафтарига мувофиқ ушбу кунда таянч коллеж ёки унинг филиали раҳбарияти томонидан ўқувчиларнинг машғулотларда қатнашиши текширилган ўқув гуруҳлари текширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Бир таянч коллеж ёки унинг филиали махсус гуруҳнинг айни бир аъзоси томонидан фақат ушбу муассаса махсус гуруҳнинг бошқа аъзолари томонидан икки марта текширилгандан кейин тўсатдан текширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Тўсатдан текширишлар якунлари бўйича далолатнома тузилади, уни махсус гуруҳ вакили ва таянч коллеж ёки унинг филиали директори имзолайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Далолатномада тўсатдан текшириш ўтказилган сана ва вақт, ўқув гуруҳи рақами, фаннинг номи, ўқитувчининг фамилияси, исми ва отасининг исми, рўйхат бўйича ўқувчилар сони ва ўқувчиларнинг амалдаги сони, машғулотда қатнашмаётган ўқувчилар сони акс эттирилади ҳамда Назорат дафтари маълумотлари билан ўқувчиларни ҳақиқатдан санаб чиқиш маълумотлари ўртасида фарқ аниқланишининг барча ҳолатлари қайд қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Агар учта тўсатдан текшириш ўтказиш якунлари бўйича таянч коллеж ёки унинг филиали ўқувчиларининг 25 фоизидан ортиғи қатнашмаётганлиги ҳолатлари аниқланса, у ҳолда, махсус гуруҳнинг тўлиқ таркиби жалб этилган ҳолда уч кун мобайнида таянч коллеж ёки унинг филиали ўқувчилари ҳар бир ўқув машғулотида ҳар куни фамилиялар бўйича санаб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Уч кунлик мониторинг натижалари бўйича материаллар ўқувчиларни ўқув машғулотларига жалб этиш, таянч коллеж ёки унинг филиалларида бир турдаги мутахассисликларнинг кам сонли гуруҳларини бирлаштириш йўли билан ўқув гуруҳларида ўқувчиларнинг тўлиқлигини таъминлаш чора-тадбирларини ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа чора-тадбирларни кўриш учун ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг тегишли ҳудудий бошқармаларига берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Туман махсус гуруҳлари ҳар ойда кейинги ойнинг 7-кунигача текширилган ҳар бир таянч коллеж ёки унинг филиали бўйича ўтказилган тўсатдан текширишлар тўғрисидаги маълумотларни, шу жумладан Назорат дафтари маълумотлари билан ўқувчиларнинг амалда санаб чиқилиши маълумотлари ўртасидаги тавофутнинг аниқланган ҳолатларини, шунингдек ўқувчиларнинг паст давомати бўйича кўрилган чора-тадбирлар тўғрисида вилоят молия органларига маълумот беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Вилоят махсус гуруҳлари ҳар ойда навбатдаги ойнинг 20-кунигача ўтказилган тўсатдан текширишлар тўғрисидаги умумлаштирилган маълумотларни тегишли таҳлилий материаллар ва жадваллар билан биргаликда Молия вазирлигига тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Ўқув гуруҳлари ўқувчилар билан тўлишининг пастлиги аниқланган тақдирда таянч коллеж ёки унинг филиали директори томонидан таълим муассасасида бу турдаги мутахассисликларнинг кам сонли ўқув гуруҳларини бирлаштириш чора-тадбирлари кўрилади, ўқитувчиларнинг ўқув юкламаси эса камайтириш томонига қайта кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, таянч коллеж ёки унинг филиали харажатлари сметаси бўйича режали маблағ ажратиш кам сонли ўқув гуруҳлари бирлаштирилиши ва ўқитувчиларнинг ўқув юкламаси қисқартирилиши муносабати билан белгиланган тартибда кутилаётган маблағни тежаш суммасига камайтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Қўпол интизомий ва молиявий бузишлар аниқланганда материалларнинг нусхаси қонун ҳужжатларига мувофиқ чора-тадбирлар кўриш учун тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ҳам берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IX. Таянч коллежлар ва уларнинг филиаллари ходимларининг ишга келиши ва ишдан кетишини ҳисобга олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Ходимларнинг ишга келиши ва ишдан кетишини ҳисобга олиш мақсадида ҳар бир таянч коллеж ва унинг филиалида раҳбарият томонидан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) Ўқитувчилар, методистлар ва ишлаб чиқариш таълими усталарининг ишга келиши ва ишдан кетишини ҳисобга олиш дафтари (кейинги ўринларда «Ўқитувчиларни ҳисобга олиш дафтари» деб аталади);
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) Штатдаги бошқа ходимларнинг ишга келиш ва ишдан кетишини ҳисобга олиш дафтари (кейинги ўринларда «Бошқа ходимларни ҳисобга олиш дафтари» деб аталади) тутилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобга олиш дафтарлари ҳар куни юритилади (тўлдирилади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Ҳисобга олиш дафтарлари қатъий ҳисобот бериладиган ҳужжатлар ҳисобланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобга олиш дафтарлари варақлари ип ўтказиб тикилган, тартиб рақами қўйилган ва сурғич ёки мастика муҳр билан муҳрланган бўлиши керак, ҳар бир вараққа таянч коллеж ёки унинг филиали жойлашган жой бўйича молия органи штампи қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. Ўқитувчиларни ҳисобга олиш дафтари таянч коллеж ёки унинг филиали директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари томонидан, бошқа ходимларни ҳисобга олиш дафтари эса — директорнинг маъмурий-хўжалик ишлари бўйича ўринбосари томонидан юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобга олиш дафтарларининг юритилиши ва сақланиши ҳамда унга киритиладиган маълумотларнинг ишончлилиги учун таянч коллеж ёки унинг филиали директорининг ўқув ва маъмурий-хўжалик ишлари бўйича ўринбосарлари жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. Ҳисобга олиш дафтарларида ходимнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, эгаллаб турган лавозими (педагоглар учун — таълим фани), ишга келиш ва ишдан кетиш санаси ва вақти кўрсатилади. Ҳисобга олиш дафтарларида кўрсатилган маълумотлар ҳар бир ходим ҳамда таянч коллеж ёки унинг филиали директорининг ўқув ва маъмурий-хўжалик ишлари бўйича ўринбосарлари имзолари билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. Ҳисобга олиш дафтарлари бир иш куни мобайнида икки марта тўлдирилади (қайд этилади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таянч коллежлар ва уларнинг филиаллари ходимлари (кейинги ўринларда «ходимлар» деб аталади) ҳар куни, ишга келган заҳоти Ҳисобга олиш дафтарига ишга келиш вақти тўғрисидаги ёзувни киритган ҳолда директорнинг тегишли ўринбосарлари томонидан қайд этилади ва бу имзо билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунга ўхшаш тартибда ходимлар томонидан ҳар куни ишдан кетиш олдидан Ҳисобга олиш дафтарига ишдан кетиш вақти тўғрисидаги ёзув киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш куни якунлари бўйича Ҳисобга олиш дафтарларини таянч коллеж ёки унинг филиали директори тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52. Ходим узрли сабаб билан ишда ҳозир бўлмаган тақдирда имзолар устунига тегишли белги қўйилади (малака ошириш — м/о, хизмат сафари — х/с, касаллик варақаси — к/в, ўз ҳисобидан таътил — ўз/т ва ҳоказо).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53. Ҳудудий молиявий бўлимлар раҳбарлари Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси ҳудудий бошқармаларининг туманларга бириктирилган тафтишчи бухгалтерлари билан биргаликда бир ойда камида икки марта ҳисобга олиш дафтарларининг тўғри ва ўз вақтида юритилишини текширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Текшириш якунлари бўйича материаллар белгиланган тартибда зарур чора-тадбирлар кўриш учун ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тегишли ҳудудий бошқармаларига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54. Назорат-тафтиш бошқармалари томонидан таянч коллежлар ва уларнинг филиаллари режа тартибида тафтиш қилинганда молия-хўжалик фаолияти текширилиши билан биргаликда Ҳисобга олиш дафтарлари тўғри юритилиши ва ҳудудий молия бошқармаларига тақдим этиладиган ҳисоботлар тузилиши текширилади, бу ҳам тафтишлар далолатномаларида акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
X. Якунловчи қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55. Таянч коллежлар ва уларнинг филиалларининг биргаликдаги фаолияти жараёнида юзага келадиган низолар ва келишмовчиликлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 33-сон, 278-модда; 2014 й., 16-сон, 179-модда)