Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЮНЕСКО ХАЛҚАРО ГИДРОЛОГИЯ ДАСТУРИ БЎЙИЧА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МИЛЛИЙ КОМИССИЯСИ ТЎҒРИСИДА
Глобал гидрология ва геокимё жараёнлари бўйича халқаро лойиҳаларни амалга ошириш, сув ресурсларини, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишнинг гидрологик жиҳатларини комплекс баҳолаш ва бошқариш, шунингдек билимлар ва технологияларни бериш учун Ўзбекистон Республикасининг ЮНЕСКО билан ўзаро самарали ҳамкорлик қилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. ЮНЕСКО Халқаро гидрология дастури бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси (бундан кейин Миллий комиссия деб аталади) 1-иловага мувофиқ таркибда тузилсин.
2. Миллий комиссия тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Белгилансинки, Миллий комиссия Халқаро гидрология дастури бўйича ЮНЕСКО Ҳукуматлараро кенгашида Ўзбекистон Республикаси номидан вакиллик қилади.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1999 йил 15 ноябрь,
495-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 15 ноябрдаги 495-сон қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
ЮНЕСКО Халқаро гидрология дастури бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси
ТАРКИБИ
| | | | | |
| Чуб В.Е. | — | «Бошгидромет» бошқармаси бошлиғи, комиссия раиси | ||
| Шеримбетов Ҳ.С. | — | Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, комиссия раисининг ўринбосари | ||
| Жалолов А.А. | — | Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари, комиссия раисининг ўринбосари | ||
| Боровикова Л.Н. | — | Ўрта Осиё гидрометеорология илмий-тадқиқот институти директори ўринбосари, комиссиянинг масъул котиби | ||
|
Комиссия аъзолари: | ||||
| 1. |
Акбаров Ҳ.А. |
— | Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Илмий-мувофиқлаштириш комплекси раисининг ўринбосари | |
| 2. |
Абдуллаев У.В. |
— | «Ўзгипромелиорациясувхўжалиги» институти директори | |
| 3. |
Анорбоев Т.А. |
— | Энергетика ва электрлаштириш вазирлигининг бошқарма бошлиғи | |
| 4. |
Расулов Д.М. |
— | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг бошқарма бошлиғи | |
| 5. |
Лешанский А.И. |
— | «Сирдарё» ҳавзаси сув хўжалиги бирлашмасининг бўлим бошлиғи | |
| 6. |
Маҳмудов Э.Ж. |
— | Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Сув муаммолари институти директори | |
| 7. |
Муҳаммадиев А.М. |
— | Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитасининг бошқарма бошлиғи ўринбосари | |
| 8. |
Ниёзов Р.А. |
— | «Ўзбекгидрогеология» давлат геология корхонасининг бош директори | |
| 9. |
Назаров И.У. |
— | Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг бошқарма бошлиғи вазифасини бажарувчи | |
| 10. |
Шамсиев Ф.К. |
— | Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлигининг бўлим мудири | |
Изоҳ: ЮНЕСКО Халқаро гидрология дастури бўйича миллий комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда уларнинг лавозимига янги тайинланган шахслар Комиссия таркибига киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 15 ноябрдаги 495-сон қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
ЮНЕСКО Халқаро гидрология дастури бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси тўғрисида
НИЗОМ
1. ЮНЕСКО Халқаро гидрология дастури бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) сув ресурслари ва улардан Ўзбекистон Республикасида фойдаланиш муаммолари самарали ҳал этилишини таъминлаш ҳамда муаммоларнинг минтақавий ва халқаро даражаларда ҳал этилишида манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш мақсадида ташкил этилган.
2. Комиссия ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига ва Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига ва мазкур Низомга амал қилади ҳамда ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси билан ўзаро ҳамкорлик қилади.
3. Қуйидагилар Комиссиянинг асосий вазифалари ҳисобланади:
халқаро илмий ҳамкорликни ривожлантириш ва манфаатдор вазирликлар, идоралар, муассасалар ва мутахассисларни жалб қилиш йўли билан Ўзбекистон Республикасининг ушбу жараёнга қўшган ҳиссасини кўпайтириш мақсадида Халқаро гидрология дастурида Ўзбекистон Республикасининг иштироки Миллий дастурини ишлаб чиқиш;
Ўзбекистон Республикасининг манфаатдор вазирликлари, идоралари ва ташкилотларининг ЮНЕСКО Халқаро гидрология дастури бўйича режаларини мувофиқлаштириш ва ишларининг бажарилишини баҳолаш;
ЮНЕСКО Халқаро гидрология дастурида Ўзбекистон Республикасининг иштироки Миллий дастурини самарали бажариш мақсадида манфаатдор вазирликлар, идоралар ва муассасаларнинг ҳамкорлигини ташкил этиш;
ЮНЕСКО Халқаро гидрология дастурида Ўзбекистон Республикасининг қатнашиши масалалари бўйича келишилган таклифларни тайёрлаш;
ЮНЕСКО Халқаро гидрология дастури бажарилиши натижасида олинган тавсиялар ва таклифларни кўриб чиқиш ва тарқатиш;
зарурат бўлганда ЮНЕСКО Халқаро гидрология дастурида Ўзбекистон Республикасининг қатнашиши Миллий дастури бўлимларини тайёрлаш, Халқаро гидрология дастури бажарилиши билан боғлиқ вазифаларни таҳлил қилиш ва ҳал этиш учун махсус Ишчи гуруҳлар ташкил этиш;
ЮНЕСКО Халқаро гидрология дастури доирасида бажариладиган халқаро ҳамкорлик лойиҳаларини кўриб чиқиш;
ЮНЕСКО, ЮНЕП, ВМО ва бошқа хорижий ташкилотлар, агентлик, тузилмалар шафелиги остида ўтказиладиган бошқа халқаро дастурлар ва лойиҳалар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;
халқаро тадбирларда иштирок этиш ва ЮНЕСКО Халқаро гидрология дастурида Ўзбекистон Республикасининг ҳамкорлик қилиши, қатнашишини ривожлантириш ва иштироки шаклларини такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига таклифлар киритиш;
4. Комиссия Ўзбекистон Республикасининг барқарор ривожланишига эришиш мақсадида:
дарё оқими, ер ости сувлари ва сув ресурслари минтақавий тадқиқотлари ва мониторинги юксак илмий савияда ўтказилишига кўмаклашади;
мелиорация қилинадиган ерлардаги гидрология жараёнларини ўрганишга ва минтақанинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда суғориладиган деҳқончиликни мелиорациялашнинг сув мувозанати асосланишига кўмаклашади;
ЮНЕСКО Халқаро гидрология дастури доирасида ўтказиладиган халқаро симпозиумлар, конференциялар, илмий семинарлар, ўқув тадбирлари ташкил этилиши ва ўтказилишида қатнашади;
гидролог мутахассислар тайёрлашга ва уларнинг касб малакасини оширишга, шунингдек гидрология ва сув ресурслари соҳасига доир ахборот ҳамда Ўзбекистон Республикасининг барқарор ривожланишини таъминлаш учун ЮНЕСКО Халқаро гидрология дастури бажарилишининг аҳамияти жамоатчилик ўртасида ёйилишига ҳар томонлама кўмаклашади.
5. Комиссияга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланадиган Раис бошчилик қилади.
Комиссия таркибига манфаатдор вазирликлар, идоралар, ташкилотларнинг вакиллари киритилади.
6. Комиссиянинг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
7. Комиссия бир йилда камида икки марта мажлис ўтказади, Комиссия қарорлари унинг ваколатлари доирасида кўпчилик овоз билан қабул қилинади ва манфаатдор вазирликлар, идоралар, ташкилотларга юборилади.
8. Комиссия ишларини ташкилий жиҳатдан таъминлашни Комиссиянинг масъул котиби амалга оширади.