Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
МУЗЕЙЛАР ФАОЛИЯТИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 июндаги 458-сонли «Давлат маданият муассасалари ва давлат архивлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантиришнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Музейлар фаолиятини тубдан яхшилаш ва такомиллаштириш тўғрисида» 1998 йил 12 январдаги ПФ-1913-сон Фармонини бажариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги қошида ташкил этилган Музейларни қўллаб-қувватлаш республика «Ўзбекмузей» жамғармасининг марказий аппарати тузилмасига ва штатлар жадвалига 1 ва 2-иловаларга мувофиқ розилик берилсин.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Жамғарма Низомини рўйхатдан ўтказганлиги инобатга олинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. «Ўзбекмузей» жамғармасига, Ўзбекистон музейлари жамоатчилик Кенгашининг Халқаро музейлар Кенгаши (ИКОМ)га аъзо бўлганини инобатга олиб, Ўзбекистон музейлари жамоатчилик Кенгашига ҳар тарафлама ёрдам кўрсатиш вазифаси юклансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Белгилаб қўйилсинки, «Ўзбекмузей» жамғармасининг раиси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳайъатининг аъзоси ҳисобланади. Жамғарма раиси мақоми, ижтимоий-маиший, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шартлари бўйича Маданият ва спорт ишлари вазирининг ўринбосарига тенглаштирилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 6 июлдаги 157-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 27-сон, 192-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Тошкент шаҳар ҳокимлиги бир ой муддатда «Ўзбекмузей» жамғармаси аппаратини ва «Мозийдан садо» журналининг таҳририятини ижара ҳақи тўламай туриш шарти билан жойлаштириш масаласини ҳал қилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Бадиий академия билан биргаликда 1999 йилдан бошлаб музей ходимлари малакасини ошириш тизимини йўлга қўйиш, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури асосида ўқув режаси ва дастурларини тузиш, музейшунос мутахассислар тайёрлашни яхшилаш чора-тадбирларини кўрсин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 6 июлдаги 157-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 27-сон, 192-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. 1998 йилнинг иккинчи ярмидан бошлаб музей ходимларининг ойлик маошларига 25 фоиз устама ҳақ тўлансин.
Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги Меҳнат вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда мазкур устама ҳақ жорий этиладиган музей ходимларининг лавозимлар рўйхатини белгиласин.
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
«Ўзбекмузей» жамғармасини қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан 25 (йигирма беш) млн сўм;
«Ўзбекмузей» жамғармаси идорасига 1 та енгил автомашина харажатлари учун лимит ажратсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги ҳамда Маданият ишлари вазирлиги бир ой муддатда 1998-1999 йилларда мамлакат музейларини асосли тузатиш, музей иншоотлари қуриш, уларни зарур техник воситалар ва замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлашни маблағ билан таъминлаш бўйича таклиф тайёрласинлар ва уни Вазирлар Маҳкамаси тасдиғига киритсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги «Ўзбекмузей» жамғармасини ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиси сифатида рўйхатдан ўтказсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. «Тошкентшаҳарйўловчитранс» давлат уюшмаси «Ўзбекмузей» жамғармаси буюртмасига мувофиқ хизмат автомашинаси ажратсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги «Ўзбекмузей» жамғармасини унинг буюртмасига биноан белгиланган тартибда зарур алоқа воситалари билан таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари жойларда музейлар фаолиятини такомиллаштириш, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга ҳар томонлама ёрдам кўрсатсинлар.
13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Азизхўжаев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1998 йил 5 март,
98-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 5 мартдаги 98-сон қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Музейларни қўллаб-қувватлаш республика «Ўзбекмузей» жамғармаси марказий аппаратининг тузилмаси
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 5 мартдаги 98-сон қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Музейларни қўллаб-қувватлаш республика «Ўзбекмузей» жамғармаси марказий аппаратининг штатлар жадвали
|
Лавозимлар |
Сони |
| I. Раҳбарият | 1 |
| 1. Раис | 1 |
| 2. Раис ўринбосари — ижро этувчи директор | 1 |
| 3. Кадрлар бўйича инспектор | 1 |
| 4. Бош ҳисобчи | 1 |
| II. Илмий, маънавий-маърифий ишлар бўлими | |
| 5. Бўлим мудири | 1 |
| 6. Бош мутахассис | 1 |
| 7. Етакчи мутахассис | 1 |
| III. Ташқи алоқалар ва кўргазмалар бўлими | |
| 8. Бўлим мудири | 1 |
| 9. Бош мутахассис | 1 |
| IV. Тижорат, реклама ва хўжалик ишлари бўлими | |
| 10. Бўлим мудири | 1 |
| 11 .Бош мутахассис | 1 |
| 12. Ҳисобчи | 1 |
|
ЖАМИ: |
12 |
Кейинги таҳрирга қаранг.