Ҳужжат кучини йўқотган 20.06.2018 05.03.1998 йилдаги 98-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 20.06.2018
Ҳужжат 05.03.1998 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

МУЗЕЙЛАР ФАОЛИЯТИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 июндаги 458-сонли «Давлат маданият муассасалари ва давлат архивлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантиришнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Музейлар фаолиятини тубдан яхшилаш ва такомиллаштириш тўғрисида» 1998 йил 12 январдаги ПФ-1913-сон Фармонини бажариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги қошида ташкил этилган Музейларни қўллаб-қувватлаш республика «Ўзбекмузей» жамғармасининг марказий аппарати тузилмасига ва штатлар жадвалига 1 ва 2-иловаларга мувофиқ розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Жамғарма Низомини рўйхатдан ўтказганлиги инобатга олинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Ўзбекмузей» жамғармасига, Ўзбекистон музейлари жамоатчилик Кенгашининг Халқаро музейлар Кенгаши (ИКОМ)га аъзо бўлганини инобатга олиб, Ўзбекистон музейлари жамоатчилик Кенгашига ҳар тарафлама ёрдам кўрсатиш вазифаси юклансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилаб қўйилсинки, «Ўзбекмузей» жамғармасининг раиси Маданият ишлари вазирлиги ҳайъатининг аъзоси ҳисобланади. Жамғарма раиси мақоми, ижтимоий-маиший, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шартлари бўйича Маданият ишлари вазирининг ўринбосарига тенглаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Тошкент шаҳар ҳокимлиги бир ой муддатда «Ўзбекмузей» жамғармаси аппаратини ва «Мозийдан садо» журналининг таҳририятини ижара ҳақи тўламай туриш шарти билан жойлаштириш масаласини ҳал қилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Бадиий академия билан биргаликда 1999 йилдан бошлаб музей ходимлари малакасини ошириш тизимини йўлга қўйиш, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури асосида ўқув режаси ва дастурларини тузиш, музейшунос мутахассислар тайёрлашни яхшилаш чора-тадбирларини кўрсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. 1998 йилнинг иккинчи ярмидан бошлаб музей ходимларининг ойлик маошларига 25 фоиз устама ҳақ тўлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги Меҳнат вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда мазкур устама ҳақ жорий этиладиган музей ходимларининг лавозимлар рўйхатини белгиласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекмузей» жамғармасини қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан 25 (йигирма беш) млн сўм;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекмузей» жамғармаси идорасига 1 та енгил автомашина харажатлари учун лимит ажратсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги ҳамда Маданият ишлари вазирлиги бир ой муддатда 1998-1999 йилларда мамлакат музейларини асосли тузатиш, музей иншоотлари қуриш, уларни зарур техник воситалар ва замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлашни маблағ билан таъминлаш бўйича таклиф тайёрласинлар ва уни Вазирлар Маҳкамаси тасдиғига киритсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги «Ўзбекмузей» жамғармасини ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиси сифатида рўйхатдан ўтказсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. «Тошкентшаҳарйўловчитранс» давлат уюшмаси «Ўзбекмузей» жамғармаси буюртмасига мувофиқ хизмат автомашинаси ажратсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги «Ўзбекмузей» жамғармасини унинг буюртмасига биноан белгиланган тартибда зарур алоқа воситалари билан таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари жойларда музейлар фаолиятини такомиллаштириш, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга ҳар томонлама ёрдам кўрсатсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Азизхўжаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1998 йил 5 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
98-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 5 мартдаги 98-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Музейларни қўллаб-қувватлаш республика «Ўзбекмузей» жамғармаси марказий аппаратининг тузилмаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 5 мартдаги 98-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Музейларни қўллаб-қувватлаш республика «Ўзбекмузей» жамғармаси марказий аппаратининг штатлар жадвали
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Лавозимлар‎

Сони‎

I. Раҳбарият ‎ 1‎
1. Раис ‎ 1‎
2. Раис ўринбосари — ижро этувчи директор 1‎
3. Кадрлар бўйича инспектор‎ 1‎
4. Бош ҳисобчи‎ 1‎
II. Илмий, маънавий-маърифий ишлар бўлими‎
5. Бўлим мудири‎ 1‎
6. Бош мутахассис‎ 1‎
7. Етакчи мутахассис‎ 1‎
III. Ташқи алоқалар ва кўргазмалар бўлими‎
8. Бўлим мудири‎ 1‎
9. Бош мутахассис‎ 1‎
IV. Тижорат, реклама ва хўжалик ишлари бўлими‎
10. Бўлим мудири‎ 1‎
11 .Бош мутахассис‎ 1‎
12. Ҳисобчи‎ 1‎

ЖАМИ:‎

12‎
Кейинги таҳрирга қаранг.