Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ҲУКУМАТЛАРАРО БИТИМНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
«Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 20-моддасига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 1999 йил 26 ноябрда Тошкент шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Италия Республикаси Ҳукумати ўртасида мудофаа соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги Битим тасдиқлансин.
2. Ташқи ишлар вазири А.Х. Камилов, мудофаа вазири Х.К. Турсунов Ўзбекистон Республикасининг ушбу ҳужжатда назарда тутилган мажбуриятлари ўз вақтида бажарилиши устидан назоратни таъминласинлар.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1999 йил 7 декабрь,
524-сон