Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ХАЛҚАРО БИТИМЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
«Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 20-моддасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Тасдиқлансин:
Мажбурий даволаш ўтказиш учун руҳий касалликка чалинган шахсларни топшириш тўғрисидаги Конвенция;
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатларнинг лицензия берувчи органлари томонидан қурилиш фаолиятини амалга ошириш учун бериладиган лицензияларни ўзаро тан олиш тўғрисидаги Битим;
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатларнинг фуқароларига тиббий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги Битим;
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатларнинг фуқароларига тиббий ёрдам кўрсатишда тиббий хизматларни тақдим қилиш тартиби тўғрисидаги битимни амалга ошириш механизми ҳақидаги Протокол.
2. Бош вазир ўринбосарлари, ташқи ишлар вазири Ўзбекистон Республикасининг кўрсатиб ўтилган халқаро битимлар бўйича мажбуриятларини бажарилиши устидан назоратни таъминласинлар.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1997 йил 19 август,
406-сон