Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
САВДО-ИҚТИСОДИЙ ҲАМКОРЛИК БЎЙИЧА ЎЗБЕКИСТОН-ТУРКИЯ ҲУКУМАТЛАРАРО АРАЛАШ КОМИССИЯСИНИНГ ЎЗБЕКИСТОНГА ОИД ҚИСМИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси билан Туркия Республикаси ўртасидаги ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада фаоллаштириш мақсадида ҳамда 1995 йил 9 июлда ва 1998 йил 13 апрелда имзоланган ҳукуматлараро битимларга мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро аралаш Ўзбекистон — Туркия комиссиясининг Ўзбекистонга оид қисми тузилсин, унга Туркия Республикаси билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича республика вазирликлари, идоралари ва ташкилотларининг фаолиятини мувофиқлаштириш вазифалари юклансин.
3. Комиссия котибияти вазифасини бажариш Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигига юклансин.
4. Вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар раҳбарлари Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро аралаш Ўзбекистон-Туркия комиссиясининг қарорларини бажарилиши мажбурий деб ҳисобласинлар.
5. Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги:
комиссия биринчи мажлисини 1998 йилда ўтказиш масаласини Туркия томони билан ишлаб чиқсин;
Ўзбекистон Республикасининг манфаатдор вазирликлари, идоралари ва ташкилотлари билан биргаликда ҳукуматлараро ўзбек-турк аралаш комиссияси доирасида ҳамкорлик қилиш бўйича таклифлар тайёрласин.
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Туркия компанияларининг амалдаги лойиҳалари ўз вақтида амалга оширилишини ва янги таклифлари ишлаб чиқилишини таъминлаш учун идоралараро ишчи гуруҳи тўғрисидаги 1996 йил 31 майдаги 218-Ф-сон Фармойиши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1998 йил 22 июль,
307-сон