Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 16.12.1996 йилдаги 446-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТОШКЕНТ ПЕДИАТРИЯ ТИББИЁТ ИНСТИТУТИ ТАЛАБАЛАРИ ЎРТАСИДАГИ ЎҚУВ-ТАРБИЯ ИШЛАРИДАГИ КАМЧИЛИКЛАР ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қайд этилсинки, Тошкент педиатрия тиббиёт институтида интизом ва ўқув-тарбия ишлари сусайиб кетганлиги натижасида айрим талабалар томонидан оғир жиноят содир этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раҳбарликни таъминламаганлиги, ўқув-тарбия ишлари даражаси пасайтириб юборилганлиги учун институт ректори А. Сулаймонов, бошқа мансабдор шахслар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан қаттиқ жазоланганлиги ва ишдан озод қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Ш.И. Каримовга вазирликка қарашли олий ўқув юртларда ўқув-тарбия ишларини ташкил этиш устидан зарур даражада назорат йўқлиги кўрсатиб ўтилсин. У ўқув юртларида зарур тартиб таъминланиши, ўқув-тарбия ишларининг самарали бўлиши ва талабалар ўртасида интизомнинг мустаҳкамланиши, профессор-ўқитувчилар таркибига нисбатан талабчанликнинг оширилиши учун шахсан жавобгар эканлиги тўғрисида огоҳлантирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, бошқа идоралар ўзларига қарашли олий ўқув юртларида талабалар ўртасидаги ўқув-тарбия ишларининг аҳволини қаттиқ талабчанлик билан кўриб чиқсинлар, камчиликлар ва нуқсонлар бўйича энг қаттиқ чора-тадбирлар кўрсинлар, ишларнинг аҳволи, айниқса талабалар ўртасидаги тарбиявий ишларнинг аҳволи учун ректорлар, профессор-ўқитувчилар таркибининг шахсий жавобгарлигини оширсинлар.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1996 йил 16 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
446-сон