Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 29.07.1998 йилдаги 320-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1998 ЙИЛ I ЯРИМ ЙИЛЛИГИДА ИҚТИСОДИЙ ИСЛОҲОТЛАР УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИНИНГ АМАЛГА ОШИРИЛИШИ ВА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ИЖТИМОИЙ- ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики, иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришга йўналтирилган чора-тадбирларнинг изчил амалга оширилиши 1998 йилнинг биринчи ярим йиллигида макроиқтисодий ва молиявий барқарорликни мустаҳкамлашни, барқарор иқтисодий ўсишни, иқтисодиётнинг мутаносиблигини кучайтиришни таъминлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ярим йиллик мобайнида ялпи ички маҳсулот 4,0 фоизга кўпайди. Саноат, қишлоқ хўжалиги ва бошқа тармоқларнинг барқарор ўсиши таъминланди. Инфляциянинг ўртача ойлик даражаси 2,3 баравар пасайди. Бюджет тақчиллиги ялпи ички маҳсулотнинг 1,3 фоизидан ошмади. Иқтисодиётга инвестициялар жалб этиш ҳажми 12 фоизга кўпайди. Ташқи савдо оборотида ижобий сальдога эришилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, қатор тармоқларда корхоналарни акциялаштириш расман амалга оширилган. Акциядорларнинг умумий йиғилишлари, кузатувчи кенгашлар ва бошқарувлар амалда ишламаяпти. Давлат мулки қўмитаси, вазирликлар, идоралар, корхоналар раҳбарлари акциялар пакетларининг таркибини ўзгартириш натижасида бўшаб қолган акцияларни эркин сотиш зарур даражада ташкил этилишини таъминламадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўлов интизомини бузиш, маҳсулотларни олдиндан ҳақини тўлатмасдан ва банклар кафолатларисиз бериш ҳоллари мавжуд. Айланма маблағларни бошқа мақсадларга йўналтиришга ва улардан мақсадли фойдаланмасликка йўл қўйилмоқда. Натижада муддати ўтказиб юборилган дебиторлик ва кредиторлик қарзлари, айниқса «Ўзбекнефтгаз» миллий корпорацияси, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги, «Ўзкимёсаноат» уюшмаси корхоналарида кўпаймоқда. Иқтисодий ночор хўжалик юритувчи субъектларнинг банкротлиги ва зарар кўриб ишлаётган корхоналар сонини қисқартириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлиги ҳали ҳам етарлича бўлмаяпти.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишлаб чиқаришни рақобатга бардошли маҳсулот чиқаришга қайта ихтисослаштириш суст амалга оширилмоқда. Бир қанча вазирликлар, идоралар, корпорациялар, уюшмалар, концернлар ва компаниялар маҳсулотни экспорт қилиш ва валюта тушуми бўйича топшириқни қониқарсиз бажармоқдалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича чора-тадбирлар дастурини сўзсиз бажариш, саъй-ҳаракатларни 1998 йил охирига бориб иқтисодий ўсиш ва молиявий барқарорлаштиришнинг белгиланган кўрсаткичларига эришишга қаратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Кадрларга нисбатан талабчанликни ошириш, уларда бозор иқтисодиёти талабларига мувофиқ келувчи янгича фикрлашни шакллантириш, боқимандалик психологиясига ва бошқарувнинг маъмурий-буйруқбозлик усулига барҳам бериш, ходимларнинг касб-ҳунар даражасини, ташаббуси ва тадбиркорлигини ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш барча даражадаги раҳбарларнинг муҳим вазифалари деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги Меҳнат вазирлиги, Марказий банк, бошқа манфаатдор вазирликлар, идоралар, уюшмалар, концернлар, корпорациялар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда республикани 1999 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда Давлат бюджети прогнози лойиҳаларини 1998 йил 15 сентябргача бўлган муддатда тайёрласинлар ва Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Корхоналар банкротлиги ва санацияси масалалари бўйича ҳукумат комиссияси, Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитаси зарар кўриб ишлаётган ҳамда молиявий жиҳатдан барқарор бўлмаган корхоналарни қайта ихтисослаштириш, санация қилиш ва тугатиш чора-тадбирлари дастурини амалга ошириш ишларини фаоллаштирсинлар. Бунда санация қилинадиган корхоналар қарзларини таркибий ўзгартириш корхоналарни молиявий соғломлаштириш ва рақобатбардошли маҳсулот ишлаб чиқаришга қайта ихтисослаштириш бўйича чора-тадбирлар дастурлари мавжуд бўлган тақдирдагина амалга оширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида 1998 йилнинг 9 ойи якунлари бўйича Вазирлар Маҳкамаси мажлисида ахборот берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси хўжалик бирлашмалари билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мулкнинг давлат улушини бошқаришни такомиллаштириш, акциядорлик жамиятини бошқаришнинг юқори органи сифатида акциядорлар умумий йиғилишининг аҳамиятини ошириш, акциялаштирилган корхоналар раҳбарларининг акциядорлар йиғилишига қатъий бўйсуниши, шунингдек акциялаштиришнинг тегишли принципларига мувофиқ раҳбарларни ва маъмурий-бошқарув ходимларини тайинлаш механизмини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олинган маблағлардан реновацияга, корхоналарни техника билан қайта жиҳозлаш, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришда фойдаланиш мақсадида уларни ўз айланма маблағларини тўлдиришга йўналтирган ҳолда эркин сотишга, шу жумладан, хорижий инвесторларга сотишга мўлжалланган акциялар пакетларини сотишни жадаллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхоналарни акциялаштириш ва бошқаришда қатнашишга хусусийлаштириш инвестиция фондларини кенг жалб қилиш, бунда мустаҳкам меъёрий-ҳуқуқий база яратиш асосида уларнинг акциялари эгалари манфаатлари ва ҳуқуқлари ишончли ҳимоя қилинишини назарда тутиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхоналарни акциялаштиришга хорижий сармояни жалб қилиш, айниқса акцияларини қимматли қоғозларнинг ташқи бозорларига қўйиш зарур бўлган устувор корхоналар бўйича Ўзбекистон фонд бозорининг жаҳон сармоя бозорига босқичма-босқич интеграциялашувининг тасдиқланган режасини жадал амалга ошириш юзасидан бир ой муддатда комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича республика мувофиқлаштирувчи кенгаши (Ў. Т. Султонов) хусусий тадбиркорликни, кичик ва ўрта бизнесни жадал ривожлантириш асосида реал мулкдорлар синфи шаклланиши учун қулай шароитлар яратилишига қаратилган Ҳукумат қарорлари бажарилиши, шунингдек ушбу мақсадлар учун жалб қилинаётган хорижий кредитлардан самарали фойдаланиш устидан қаттиқ назоратни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олиб борилаётган ишлар тўғрисида 1998 йил якунлари бўйича ахборот берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика мева-сабзавот хўжалигида монополиядан чиқариш ва ихтисослаштиришни чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1997 йил 18 июлдаги 363-сон қарорини бажариш юзасидан зарур назоратни таъминламаганлиги, иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишдаги сусткашлиги, корхоналарда ишлаб чиқариш ва мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш ҳажмларини кўпайтириш, шунингдек уларни экспортга сотиш бўйича етарлича иш олиб бормаганлиги учун «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» компанияси раиси Б. Н. Носировга ҳайфсан эълон қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» компанияси раиси Б. Н. Носиров Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ва вилоятлар ҳокимлари жорий йилнинг иккинчи ярим йиллигида экспортни кўпайтириш кўрсаткичларининг сўзсиз бажарилишини, 1998 йилда назарда тутилган инвестиция дастурларининг рўёбга чиқарилишини таъминласинлар, тармоқ корхоналарининг молиявий аҳволини яхшилаш, улар фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича ишларни фаоллаштирсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўрсатиб ўтилган камчиликларни бартараф этиш бўйича кўрилган чора-тадбирлар тўғрисида 1998 йил якунлари бўйича Б. Н. Носировнинг ҳисоботи эшитилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитаси, «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» компанияси, «Ўздавпахтасаноатсотиш» уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошоқли дон экинлари ҳосили ўрим-йиғимини тезда тугаллаш ва давлатга дон сотиш юзасидан шартнома мажбуриятларини бажариш бўйича ташкилий-иқтисодий чора-тадбирларни амалга оширсинлар, бошоқли дон экинларидан бўшаган ерларнинг жорий йилнинг 15 августигача ҳайдалишини таъминласинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги корхоналари меҳнат жамоаларини ғўзаларни комплекс парвариш қилишга сафарбар этсинлар, суст ривожланаётган ғўзаларга ва пахта териш техникасини тайёрлаб қўйишни жорий йилнинг 1 сентябригача тугаллашга алоҳида эътибор берсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пахта териш машиналарини тузатиш-тиклаш ишларини ўтказишни моддий-техникавий таъминлаш бўйича шахсан жавобгарлик «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитаси раиси Б. А. Олимжонов, «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» компанияси раиси Р. Д. Матчонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда, 1998 йил ҳосил йиғим-терими якунларини ҳисобга олган ҳолда, экиш мавсумини ўтказиш, бошоқли дон экинлари етиштириш ва 1999 йил ҳосилидан давлат харидлари ҳажмлари бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисидаги таклифларни 20 кун муддатда кўриб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги тегишли банклар ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда 1996-1997 йилларда «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» компанияси, «Ўзкимёсаноат» уюшмаси ва «Ўздавнефтмаҳсулот» бирлашмаси томонидан етказиб берилган маҳсулотлар учун Жиззах ва Сирдарё вилоятлари қишлоқ хўжалиги корхоналарининг қарзларини узиш бўйича аниқ таклифларни икки ҳафта муддатда ишлаб чиқсинлар ва Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Вазирлар Маҳкамаси Комплекслари, вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар, ҳокимликлар ҳамда бошқарувнинг бошқа тузилмалари раҳбарларининг оммавий ахборот воситалари билан алоқада бўлишдан, мулоқотдан ўзини четга тортиши, жамиятнинг сиёсий, иқтисодий ва маънавий ҳаётидаги муаммоларнинг матбуотда, телевидение ва радиода ёритилишига етарли эътибор бермаслиги ва кўмаклашмаслиги сингари қарор топган амалиёт қоралансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. Т. Султонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1998 йил 29 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
320-сон