Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг
Қарори
«ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ҚОИДАЛАРИНИ БУЗГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИКНИ КУЧАЙТИРИШ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ АМАЛГА КИРИТИШ ҲАҚИДА
«Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жавобгарликни кучайтириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1995 йил 6 майдаги 73-I-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1995 й., 6-сон, 121-модда)
2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги 1992 йилнинг 1 июнигача:
йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик тўғрисидаги материалларни расмийлаштириш ва қараб чиқиш чоғида давлат автомобиль инспекциясининг мансабдор шахслари қонунийликни бузишлари ҳамда суиистеъмол қилишларининг олдини олиш ва пайини қирқиш бўйича, шунингдек шахсий состав фаолияти устидан зарур назорат ўрнатиш бўйича чора-тадбирларнинг самарали системасини ишлаб чиқсин;
йўл ҳаракати қоидалари бузилишининг хилланиши ҳамда ҳисобга олинишини такомиллаштириш мақсадида республика ҳудудида ҳайдовчи гувоҳномасининг талонини жорий этсин;
ҳайдовчи гувоҳномаси ва унинг талонини олиб қўйиш, транспорт воситаларидан фойдаланишни ман этиш, фуқароларни йўл ҳаракати қоидаларига оид билимларини текширишга юбориш тартибини белгиласин;
йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик бўйича маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юргизишга доир йўриқномани тасдиқласин.
3. Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик тўғрисидаги масалани ҳал этиш чоғида ички ишлар идоралари ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари устидан тобелик бўйича юқори турувчи идорага ҳамда амалдаги қонунларга мувофиқ судга шикоят берилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Белгилаб қўйилсинки, ички ишлар идоралари (милиция) йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун маъмурий тартибда соладиган жарималар суммасининг ўн фоизи йўл ҳаракати ҳавфсизлиги тадбирларини таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг махсус ҳисобига ўтказилади, жарима суммасининг қолган қисми эса жарма солинган жойдаги ноҳия ва шаҳар бюджетига келиб тушади.
(4-банд Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 30 апрелдаги 621-II-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 25-сон, 287-модда)
5. Ўзбекистон Республикаси Матбуот давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг буюртмасига биноан 1992 йилнинг 1 апрелига қадар ҳайдовчилик гувоҳномаси талонларини, шунингдек йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима тўланганлиги тўғрисидаги квитанция ва баёнлар бланкаларини зарур миқдорда тайёрлаб берсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Раиси Ш. ЙЎЛДОШЕВ
Тошкент ш.,
1992 йил 14 январь,
509-XII-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 й., 3-сон, 157-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 6-сон, 121-модда; Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 25-сон, 287-модда)