26.06.1995 йилдаги 236-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 26.06.1995 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЕСПУБЛИКА МУЗЕЙЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ТАРТИБГА СОЛУВЧИ НОРМАТИВ ҲУЖЖАТЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги тақдим этган:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикасининг музей бойликлари фонди тўғрисида Низом» 1-иловага;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси давлат музейларида сақланаётган музей бойликларини рўйхатга олиш, уларни жамлаш ва сақлаш тўғрисида йўриқнома» 2-иловага;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси давлат музейларида сақланаётган, кўргазма учун чет элларга олиб чиқилмайдиган ноёб осори-атиқалар рўйхати» 3-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги бир ой муддатда Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Фанлар академияси, Фан ва техника давлат қўмитаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бош архив бошқармаси, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишган холда ушбу қарордан келиб чиқувчи ички йўриқномалар ва қўлланмаларни тайёрласин ва тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1983 йил 8 апрелдаги 199-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А. МУТАЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1995 йил 26 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
236-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 26 июндаги 236-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг музей бойликлари фонди тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг музей бойликлари фонди тўғрисидаги Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Республика музейлари фаолиятини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1994 йил 23 декабрдаги 618-сон қарорига асосан ишлаб чиқилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг музей бойликлари фонди тўғрисидаги Низом фондни ташкил этиш ва қўриқлаш тартибини, унинг таркибини ва музей бойликларидан Ўзбекистон Республикаси манфаатлари йўлида фойдаланиш тартибини белгилаб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.1. Ўзбекистон Республикасининг музей бойликлари фондига, қайси идорага бўйсунишларидан қатъи назар, мамлакатимиз ҳудудидаги барча давлат музейларида, жамоатчилик асосида ташкил этилган музейларда, давлат, жамоа хўжалиги, турли кооперативлар ва бошқа хўжалик юритиш туридаги муассасалар, ташкилотлар ва корхоналар ҳузуридаги музейларда сақланаётган, ўзбек халқи ва бошқа халқларнинг тарихи ва маданиятини ўзида акс эттирган, тарихий, илмий, бадиий, маданий аҳамиятга эга бўлган барча музей бойликлари киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Музейларда сақланаётган ҳужжатли ёдгорликлар айни вақтда Ўзбекистон Республикаси Давлат архиви фонди таркибига киради, уларни йиғиш, рўйхатга олиш, асл ҳолида сақлашни таъминлаш ва улардан фойдаланишда архив фонди ҳақидаги давлат қонунлари ва архив идоралари томонидан белгиланган тартиб-қоидаларга амал қилинади. Ҳужжатли ёдгорликларни рўйхатга олишни ва асл ҳолида сақлашни таъминламаётган музейлардан бундай ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бош архив бошқармасининг қарори билан йиғиб олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусий коллекцияларда ҳамда шундай коллекциялар асосида ташкил этилган хусусий музейларда сақланаётган катта тарихий ва бадиий аҳамиятга эга бўлган нодир буюмлар ва ҳужжатлар давлат музейлари ва архивлари томонидан назорат қилиниши ва уларни хусусий мулк эгаларидан сотиб олишга ҳаракат қилиш, агар нодир ёдгорликларнинг сақланишида жиддий хавф туғилаётган бўлса, уларни музейлар ва архивларда вақтинчалик сақлашга топшириш тўғрисида хусусий мулк эгаси билан келишувга эришиш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.2. Ўзбекистон Республикасида музей бойликларини сақлаш ва улардан фойдаланишни бошқариш ва назорат этиш давлат томонидан Маданият ишлари вазирлигига, унинг таркибига кирувчи муассаса ва ташкилотларга топширилган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.3. Ўзбекистон Республикасининг музей бойликлари фонди, аввало, мамлакатимиз ҳудудидаги барча музей бойликларини аниқлаш ва асраб авайлаш, уларни рўйхатга олиш ишини марказлаштириш, компьютерлаштириш, буюмларни йиғиш ва улардан фуқароларни, ёш авлодни тарихимизга ҳурмат, ватанимизга муҳаббат руҳида тарбиялаш ишида тўғри фойдаланиш мақсадида ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ МУЗЕЙ БОЙЛИКЛАРИ ФОНДИ ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.1. Ўзбекистон Республикаси музей бойликлари фонди таркибига қуйидаги ёдгорликлар киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— музейларда сақланаётган жаҳон халқлари тарихининг турли даврларини, улкан тарихий воқеаларни, давлатимиз ва жамиятимиз ривожланиш босқичлари тарихини ўзида акс эттирган коллекциялар ёки алоҳида буюмлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— халқимиз маданий-маиший турмуш шароитларининг турли босқичларини ўзида акс эттирган уй-рўзғор буюмлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— улуғ давлат арбоблари, саркардалар ва қаҳрамонлар, сиёсатчилар, уломолар, фан ва маданият арбобларининг ҳаёти ва ижоди билан боғлиқ бўлган барча ёдгорлик буюмлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— фан ва техниканинг ривожланиш босқичларини ўзида акс эттирган ҳужжатлар, модел-макетлар ва бошқа буюмлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— археологик қазилмалар чоғида топилган коллекциялар ва алоҳида буюмлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— ҳайкалтарошлик, рангтасвир, халқ амалий санъати, мусиқа ва театр санъати тарихини ўзида акс эттирган ёдгорликлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— табиат тарихи ҳақидаги геологик, палеонтологик, минерал ва табиий фанларга оид бошқа коллекциялар ҳамда алоҳида буюмлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— ижоднинг барча соҳасига тегишли бўлган қўлёзмалар, қўлёзма ва тошбосма китоблар, нодир ва қимматбаҳо нашрлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— тарихий, илмий ва бадиий аҳамиятга эга бўлган бошқа буюмлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ МУЗЕЙ БОЙЛИКЛАРИ ФОНДИ ТАШКИЛОТЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.1. Маданият ишлари вазирлиги тизимидаги музейлар ва музей-қўриқхоналар:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— Ўзбекистон Республикаси бадиий фондига қарашли бўлган кўргазма ва бадиий-безаш ташкилотлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— бошқа вазирлик ва идораларга қарашли бўлган музейлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— турли муассаса, ташкилот ва корхоналар ҳамда хусусий бўлмаган кооператив ва жамоат ташкилотларининг музейлари Ўзбекистон Республикаси музей бойликлари фондининг асосий сақловчилари бўлиб ҳисобланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.2. Жамоатчилик асосида ташкил этилган музейларда сақланаётган ёдгорликлар бирор давлат музейида рўйхатга олиш билан музей бойликлари фонди таркибига киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат музейлари ўзларига бириктирилган жамоатчилик музейидаги бойликларни рўйхатга олиш, сақлаш ишларини назорат қилиб туришлари, музей тугатилганда ундаги ёдгорликларни ўз захирахоналарига қабул қилиб олишлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.3. Ўзбекистон Республикасининг музей бойликлари фондини турли йўналишлар бўйича бойитиб бориш, ундаги буюмларни рўйхатга олиш, сақлаш, таъмирлаш, илмий жиҳатдан текшириш ва бошқа тарзда фойдаланиш тартиби Маданият ишлари вазирлиги ишлаб чиққан йўриқнома ва бошқа қоидалар асосида амалга оширилади. Бу йўриқнома ва қоидалар, қайси идорага бўйсунишидан қатъи назар, мамлакат ҳудудидаги барча музейлар учун асосий қўлланма бўлиб ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.4. Тарих ва маданият ёдгорликларини Ўзбекистон Республикасининг музей бойликлари фондига киритиш масалаларини ҳал этиш ва бу бойликларни соҳаси бўйича турли музейларга бўлиб бериш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги ҳузурида Давлат экспертиза комиссияси, Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданият бошқармаларида эса маслаҳат бериш ваколатига эга бўлган экспертиза кенгашлари ташкил этилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— давлат музейларида, бошқа вазирлик ва идораларнинг музейларида Маданият ишлари вазирлиги тасдиқлаган Низом асосида фонд ишлари ва сотиб олиш комиссияси тузилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.5. Музейда сақланаётган буюмларни бошқа музейга, муассасага, ташкилотга ўтказиш учун Маданият ишлари вазирлигининг ёки шу музейга эгалик қилувчи вазирлик ва идора раҳбариятининг ёзма рухсати бўлиши шарт. Бунда буюмларни бераётган музейнинг розилиги бўлиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.6. Ўзбекистон Республикасидаги барча вазирлик ва идоралар мамлакатдаги фан-техника тараққиётини музейларда акс эттириш учун ўзлари ишлаб чиқараётган маҳсулотлар намуналарини музейларга белгиланган тартибда бепул беришлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ МУЗЕЙ БОЙЛИКЛАРИ ФОНДИНИ БОЙИТИШ МАНБАЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.1. Ўзбекистон Республикасининг музей бойликлари фондини бойитиш манбалари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги, вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар маданият бошқармалари, корхоналар, идора ва ташкилотларнинг маблағлари ҳисобига музей аҳамиятига молик нарсаларни сотиб олиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— музейнинг хусусий маблағига, шунингдек музейнинг шу мақсадлар учун ажратилган маблағлари ҳисобига музей учун аҳамиятга молик бўлган нарсаларни сотиб олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— судлар ёки давлат томонидан вакил қилинган бошқа ташкилотларнинг қарорлари ҳамда белгилашлари ва ҳукмлари асосида мусодара қилинган мол-мулк таркибида бўлган коллекциялар ёки алоҳида нарсалар, шунингдек ворислик бўйича давлат ҳисобига ўтган мулк таркибида бўлган қаровсиз қолган буюмлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— археологик қазилмалар, илмий экспедициялар натижасида топилган, шунингдек топилган хазиналардаги илмий ёки тарихий-бадиий қийматга эга бўлган буюмлар ёки нарсалар йиғиндиси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ МУЗЕЙ БОЙЛИКЛАРИ ФОНДИДАН ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.1. Ўзбекистон Республикасининг музей бойликлари фондидаги тарихий ва маданий ёдгорликлардан фан ва маданиятни, ватанпарварлик, ғоявий-маънавий камолот ва эстетик тарбияни ривожлантириш мақсадида фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тарихий ва маданий ёдгорликлардан фойдаланиш музей ва кўргазма тармоқлари орқали таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Музей ўз соҳасига кўра нарсаларни тўплаш ва ҳисоб-китоб қилиш билан шуғулланади, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг музей бойликлари фондидаги доимо фойдаланишда бўлган тарихий ва маданий ёдгорликларни сақлаш, ўрганиш ҳамда тарғиб қилишни таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Музейлар белгиланган тартибда каталоглар, илмий ишлар тўпламларини, музей фонди бўйича алоҳида монографиялар ва қўлланмаларни, шунингдек ахборотларни, манфаатдор ташкилотларнинг илмий маслаҳатларини, музей амалиётига ва коллекцияга оид турли масалалар бўйича ташкилотлар, корхоналар ва алоҳида қизиққан шахсларнинг илмий маслаҳатларини тайёрлайдилар, нашр эттирадилар ва тарқатадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.2. Музей директори ёки бош сақловчининг ёзма рухсати билан Ўзбекистон Республикасининг музей бойликлари фондидаги ёдгорликлардан буюмларнинг ҳажмини ва ўзини сақлаган ҳолда илмий-тадқиқот, кўргазма, маданий-маърифий ва матбаа мақсадларида фойдаланилади. Музей биносини (хоналарини), агар улар музей ёдгорликларини сақлаш шарт-шароитларига жавоб берадиган бўлса, бошқа биноларга кўчириш, шунингдек бинолардан (хоналардан) бошқа мақсадда қисман ёки бутунлай фойдаланиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.3. Ўзбекистон Республикасининг музей бойликлари фондига кирувчи тарих ва маданият ёдгорликларини мамлакатдан ташқарига олиб чиқиш амалдаги қонунга мувофиқ тақиқланади. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлигининг белгиланган тартибдаги рухсатномаси бўлган ҳоллардагина бунга йўл қўйилиши мумкин. Бунда музейнинг тегишли эксперт комиссиялари албатта иштирок этишлари шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.4. Халқаро маданий тажриба алмашишни ривожлантириш мақсадида белгиланган тартибда тарих ва маданият ёдгорликларини мамлакатдан ташқарига вақтинча олиб чиқишга рухсат берилади. Бунда ташқарига олиб чиқилаётган ёдгорликлар рўйхати белгиланган тартибда расмийлаштирилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ МУЗЕЙ БОЙЛИКЛАРИ ФОНДИГА КИРУВЧИ ТАРИХ ВА МАДАНИЯТ ЁДГОРЛИКЛАРИНИ ДАВЛАТ РЎЙХАТИГА ОЛИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6.1. Ўзбекистон Республикасининг музей бойликлари фондини ташкил этувчи тарих ва маданият ёдгорликлари албатта давлат ҳисобида туриши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Музей бойликларини аниқлаш, ўрганиш, илмий, бадиий ва тарихий аҳамиятини белгилаш ҳамда ҳужжатлаштириш мақсадида улар давлат рўйхатидан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ МУЗЕЙ БОЙЛИКЛАРИ ФОНДИ ЁДГОРЛИКЛАРИНИНГ САҚЛАНИШИ УЧУН ЖАВОБГАРЛИК
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7.1. Ўзбекистон Республикасининг музей бойликлари фондининг мавжуд ёдгорликларни сақлаш, улардан фойдаланиш, рўйхатга олиш ва таъмирлаш қоидаларини бажармасликда айбланган, шунингдек ёдгорликларни сақлаш ва улардан фойдаланиш ҳақидаги қонунларнинг бошқача тартибда бузилишига йўл қўйган шахслар амалдаги қонунчиликка мувофиқ жиноий, маъмурий ва бошқа хилдаги жавобгарликка тортиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7.2. Ўзбекистон Республикасининг музей бойликлари фондидаги ёдгорликларга зиён етказган корхоналар, идоралар, ташкилотлар ва фуқаролар уларни таъмирлаб беришлари керак. Агар таъмирлашнинг иложи бўлмаса қонунчиликка мувофиқ етказилган зарарни тўлашлари лозим. Таъмирлаш ишлари музей фондидаги тарих ва маданият ёдгорликларини таъмирлашнинг белгиланган тартибига мувофиқ олиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7.3. Ўзбекистон Республикасининг музей бойликлари фондидаги ёдгорликларни таъмирлаш учун Маданият ишлари вазирлиги ва йирик музейлар ҳузурида белгиланган тартибда хўжалик ҳисобида ишловчи таъмирлаш устахоналари ташкил этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7.4. Ўзбекистон Республикасининг музей бойликлари фондидаги ёдгорликларни консервациялаш ва таъмирлаш фақат давлат маданият муассасалари рухсати ва уларнинг назорати остида олиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7.5. Ўзбекистон Республикасининг музей бойликлари фондидаги ёдгорликларни таъмирлаш ва консервациялаш ишларини олиб бориш тартиби ва қоидаларини Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 26 июндаги 236-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси давлат музейларида сақланаётган музей бойликларини рўйхатга олиш, уларни жамлаш ва сақлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЙЎРИҚНОМА

1.1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги барча давлат музейлари республика музей бойликлари фонди таркибига кирувчи моддий ва маънавий ёдгорликлар сақланадиган хазина ҳисобланади. Давлат музейлари сақланаётган барча музей бойликларининг рўйхатга олиниши ва муҳофаза қилиниши учун тўлиқ жавобгардирлар. Ушбу йўриқнома музей бойликларини рўйхатга олиш, сақлаш ва таъмирлаш ишларининг асосий шакл ва услубларини аниқлаб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.2. Давлат музейи, таъмирлаш корхонаси ёки кўргазмалар ўтказувчи ташкилот ушбу йўриқнома ҳамда бошқа норматив ҳужжатлар асосида музей бойликларини рўйхатга олиш, сақлаш ва таъмирлашнинг ички тартибларини аниқлаб берувчи ўз йўриқномаларини ишлаб чиқишлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир ташкилотнинг ўз иш шарт-шароитлари ва йўналишларидан келиб чиқиб, ишлаб чиқилган йўриқномасида музей бойликларининг доимий экспозицияда, вақтинчалик кўргазмаларда ва музей захираларида сақлаш тартиби, доимий ёки вақтинча фойдаланиш учун қабул қилиб олиш ва бериш қоидалари, таъмирланадиган буюмларни кўриб чиқиш, қўриқлаш ва навбатчиликни ташкил этиш йўллари, хазинахоналарни пломбалаш ва муҳрлаш, калитларни сақлаш тартиби ҳамда муҳофизлар, илмий ходимлар, таъмирловчи усталар ва зал назоратчиларининг ҳуқуқ ва бурчлари аниқ кўрсатилиши керак. Ёнғиндан сақлаш ва музей биносини қўриқлаш ишлари белгиланган тартибда умумий қоидалар асосида ташкил қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.3. Музей, таъмирлаш корхонаси ёки кўргазмалар ўтказувчи ташкилотнинг директори музей бойликларини сақлаш, музей фондини экспонатлар билан бойитиб бориш, рўйхатга олиш, илмий рўйхатдан ўтказиш, таъмирлаш ва муҳофаза қилиш, музей (ташкилот, корхона) биносини кечаю кундуз қўриқлаш ва ёнғиндан сақлаш ишларини ташкил этишга шахсан жавобгардир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.4. Директор билан бир қаторда музей бойликларини сақлаш, рўйхатга олиш, илмий рўйхатдан ўтказиш, таъмирлаш ва муҳофаза қилиш ишларини йўлга қўйиш учун музей директорининг ўринбосари ҳамда музейнинг бош муҳофизи ҳам тўлиқ жавобгардирлар. Штат рўйхатида бош муҳофиз лавозими назарда тутилмаган музейларда бу ишлар учун фонд мудири ёки директорнинг буйруғи билан муҳофиз вазифаси юклатилган илмий ходим жавобгар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эслатма: бош муҳофиз (фонд мудири) бир вақтнинг ўзида ўз қўлида сақланаётган музей бойликларининг бутлиги ва сақланиши учун қонунчиликда белгиланган тартибда моддий жавобгар шахс ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. БОШ МУҲОФИЗНИНГ ҲУҚУҚ ВА БУРЧЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.1. Музейнинг бош муҳофизи (фонд мудири) музей бойликларини рўйхатга олиш, сақлаш, муҳофаза қилиш ва таъмирлаш ишларига бевосита ёки бўлим мудирлари орқали раҳбарлик қилади ҳамда захирахоналарга кириш, музей бойликларидан фойдаланишда белгиланган қонун-қоидаларга риоя этиш ишларини назорат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.2. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлигига бевосита бўйсунувчи музейларнинг бош муҳофизлари Маданият ишлари вазири томонидан ишга тайинланади ва бўшатилади. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, шаҳар (туман)лар миқёсидаги музейларнинг бош муҳофизлари (фонд мудирлари) Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги, тегишли шаҳар (туман) маданият ишлари бошқармаси (бўлими) томонидан ишга тайинланади ёки бўшатилади. Бошқа вазирлик ва идораларга қарашли давлат музейларининг бош муҳофизлари шу вазирлик ва идораларнинг юқори органлари томонидан тайинланадилар ёки бўшатиладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.3. Бош муҳофиз (фонд мудири)ни ишга тайинлаш ёки бўшатиш чоғида музей бойликларининг бутлиги ва сақланиши, рўйхатга олиш ва сақлаш ишларининг аҳволи, музей хоналари, экспозиция заллари, таъмирлаш устахоналари ва улардаги ҳарорат, намлик, ёруғлик шарт-шароитлари, жиҳозларнинг ҳолати акс эттирилган далолатнома тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.4. Бош муҳофиз (фонд мудири) касаллиги ёки бошқа сабаблар билан ишга чиқмаётган даврда унинг бурчлари музей директорининг буйруғи асосида бошқа ходим зиммасига юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.5. Музей бойликларини жойдан-жойга кўчириш билан боғлиқ бўлган барча ҳужжатлар, ёзишмалар, ҳисобот ва режалар бош муҳофиз (фонд мудири)га танишиб чиқиш учун берилади, у бу ҳужжатлар билан танишиб чиққанлигини ўз имзоси билан тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.6. Бош муҳофиз (фонд мудири)нинг рўйхатга олиш, сақлаш, таъмирлаш ишларига оид барча кўрсатмалари музей ходимлари томонидан бажарилиши шартдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.7. Рўйхатга олиш, сақлаш, таъмирлаш ишлари билан шуғулланувчи хизматчиларни, музей қоровуллари ва зал назоратчиларини ишга қабул қилиш, бўшатиш ёки бошқа вазифага ўтказиш бош муҳофиз (фонд мудири) билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.8. Бош муҳофиз (фонд мудири) ўз иш фаолиятида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) музей бойликларини мазкур йўриқнома асосида тўғри рўйхатга олишни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) музей бойликларининг нобуд бўлиши ва ўғирланишидан ҳимояланган ҳолда сақлашни ташкил этишни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) музей бойликларининг рўйхатлари ва бу бойликларни сақлашга оид барча ҳужжатларни тўғри юритиш ҳамда бу ҳужжатларни эҳтиётлаб сақлашни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) музей бойликларини рўйхатга олиш, сақлаш, таъмирлаш ва қўриқлаш тартиблари, ҳар бир муҳофиз ва назоратчининг ҳуқуқ ва бурчларини аниқ акс эттирадиган музейнинг ички йўриқномасини ўз вақтида ишлаб чиқишни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) бўлим мудирлари, муҳофизлар, назоратчи ва бошқа ходимларнинг музей бойликларини рўйхатга олиш, сақлаш, таъмирлаш ва қўриқлаш, уларни жойдан-жойга кўчириш ишларини тўғри олиб боришларини назорат қилишни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) қўл остидаги барча ходимларнинг рўйхатга олиш, сақлаш, қўриқлаш, таъмирлаш ишларини билишларини ҳамда мазкур йўриқномага оид билимларини маълум даврда аттестациядан ўтказиб туришни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.9. Бош муҳофиз (фонд мудири) музей директорининг мазкур йўриқномага зид бўлган фармойишини олган тақдирда, уни бажаришдан олдин бу фармойишнинг нотўғри эканлигини директорга ёзма равишда билдириши шарт. Агар директор ўз фармойишини ёзма равишда қайта тасдиқласа, бош муҳофиз дарҳол бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлигига, бошқа вазирлик ва идоралар давлат музейларининг бош муҳофизлари эса ўз юқори ташкилотларига хабар қилишлари шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.10. Музей бойликларининг йўқолиши, ўғирланиши ва нобуд бўлишига сабабчи бўлган, ёнғиндан сақлаш қоида ва тартибларини бузган ходимлар амалдаги қонунлар асосида интизомий, моддий ва жиноий жавобгарликка тортиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.11. Музей бойликларининг ўғирланиши, нобуд бўлиши, шикастланиши аниқланган ҳар бир ҳолатда музей директори ва бош муҳофизи (фонд мудири) ушбу ҳодисани батафсил тавсифлаб, бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлигининг Музей ишлари бошқармасига, бошқа вазирлик ва идоралар давлат музейларининг директор ва бош муҳофизлари эса ўзларининг юқори ташкилотларига хабар қилишлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Музей бойликлари ўғирланган тақдирда уларни топиш чораларини кўриш мақсадида тезлик билан ички ишлар органларига хабар қилиш лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.12. Музей бойликлари нобуд бўлган ёки жиддий шикастланган ҳолларда музей раҳбарияти етказилган зарарнинг даражасини аниқлаб, сабаб ва ҳолатларини кўрсатиб нуқсонларни аниқлаш далолатномасини тузади ҳамда бу далолатномага шикастланган экспонатнинг фотосуратини илова қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай ҳолларда шикастланган буюмнинг энг майда бўлакларигача (мой бўёқли асарнинг тўкилган бўёқ зарралари, ҳайкал, чинни, сопол буюмларнинг бўлакчалари ва бошқалар) йўқотилмасдан белгиланган тартибда устахонага топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.13. Ҳар бир музейда моддий ва маънавий маданиятимизнинг энг ноёб ёдгорликлари устидан алоҳида назорат ўрнатилиши талаб этилади. Бундай ёдгорликларнинг ҳар бирига алоҳида дафтар тутиб, унда ёдгорликнинг сақланиши ва таъмирланиши ҳақидаги барча ҳужжатлар қайд этиб борилиши лозим. Бундай ёдгорликлар нобуд бўлган ёки шикастланган ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлигининг Музей ишлари бошқармасига, бошқа вазирлик ва идоралар давлат музейлари эса ўзларининг юқори ташкилотларига нуқсонларни аниқлаш далолатномасини юборишлари шарт. Ушбу далолатномага шикастланган ёдгорликнинг фотосурати ва музей раҳбарининг тушунтириш хати илова қилиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўта ноёб музей бойликларини оддий муҳофаза қилиш тадбирларидан ташқари барча бошқа таъмирлаш ишлари Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги Музей ишлари бошқармасининг рухсатига ва олий малакали таъмирловчи усталар, мутахассислар ва музей ходимларидан иборат махсус комиссиянинг хулосасига кўра амалга оширилиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. МУЗЕЙ БОЙЛИКЛАРИНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВА ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.1. Музей бойликларини муҳофаза қилиш ва таъмирлаш ишлари Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги ҳузуридаги Музейшунослик илмий-ишлаб чиқариш маркази, йирик музейларнинг таъмирлаш бўлим (устахона)лари ва ўз таъмирловчилари томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.2. Таркибида таъмирлаш устахоналари ёки таъмирловчилари бўлган ҳар бир музейда директорнинг илмий ишлар бўйича ўринбосари ёки бош муҳофиз (фонд мудири) раҳбарлик қилувчи махсус таъмирлаш кенгаши тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таъмирлаш кенгаши ҳақидаги низомни ва ушбу кенгашнинг таркибини директор тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.3. Музей бойликларини муҳофаза қилиш ва таъмирлаш ишлари Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги ҳузуридаги таъмирлаш устахоналари ёки йирик музейларнинг устахоналарида узоқ муддатли тажрибадан ўтказилган, синалган, фойдаланиш учун тавсия қилинган усуллар ва хом ашёлар билангина бажарилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.4. Музейларнинг таъмирлаш бўлимлари ёки таъмирловчи усталари ўзлари бажараётган таъмирлаш ишларининг қатъий рўйхатини юритиб боришлари лозим. Таъмирланаётган ёдгорлик унинг ҳолати акс эттирилган баённома ва паспорт таъмирловчи уста ва таъмирлаш устахонаси масъул ходими томонидан имзолангандан сўнг, мураккаб таъмирлаш ишлари амалга оширилаётган ёдгорлик эса таъмирлаш ишлари бошланишидан олдин, таъмирлаш вақтида ва таъмирлаш ишлари тугаганидан сўнг фотосуратга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.5. Таъмирлаш бўлимлари ёки таъмирловчи усталар муҳофизлар билан биргаликда музей бойликларини доимий равишда текшириб боришлари шарт. Музей бойликларининг ҳолатини кўрикдан ўтказиш режалари ушбу бойликларнинг хусусиятлари ва сақлаш шарт-шароитларини ҳисобга олган ҳолда ҳамда барча бойликларнинг сақланишини таъминлайдиган даражада тузилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.6. Таъмирлаш бўлимининг мудири ва таъмирловчи усталар ўз вақтида таъмирлаш чора-тадбирларини кўрмаганликлари сабабли ёдгорлик шикастланса ёки нобуд бўлса тегишли равишда жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.7. Таъмирловчи уста музей бойликларини сақлаш, ўз вақтида муҳофаза қилиш ва таъмирлаш чора-тадбирларини кўриш (муҳофиз билан бирга) учун жавобгардир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунинг учун у:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— музей бойликларини ўзбошимчалик билан ёки сифатсиз муҳофаза қилмаслиги ва таъмирламаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— таъмирлаш ишида синовдан ўтмаган ва тавсия қилинмаган усуллар ҳамда хом ашёлардан фойдаланмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— муҳофаза қилиш ва таъмирлаш ишларини сифатсиз ҳужжатлаштирмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— ўз ишида ва таъмирлаш устахонасида ёнғинга қарши қоидаларга қатъий риоя қилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. МУЗЕЙ ФОНДЛАРИ ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.1. Музейлардаги ёдгорликлар тўплами — шу музейларнинг асосий ва илмий-ёрдамчи фондларига жамланган музей бойликларидан иборат бўлади. Табиат тарихига бағишланган музейларда эса хом ашё фонди ҳам мавжуд бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.2. Музейнинг асосий фондига қуйидагилар киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) табиат тарихига бағишланган музейлар ёки бошқа музейларнинг шундай бўлимларида — табиатнинг ривожланиш жараёни ва табиий фанлар тарихи ҳақида ҳикоя қилувчи музей бойликлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) адабиёт, театр, мусиқа музейлари ёки бошқа музейларнинг бўлимларида — адабиёт, театр санъати ва мусиқа маданиятининг ривожланиш тарихини ўзида акс эттирган ёдгорликлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) техника тарихи музейларида ва бошқа музейларда — техниканинг ривожланиш тарихини ўзида акс эттирган музей бойликлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) ёдгорлик музейларида ва бошқа музейларнинг ёдгорлик бўлимларида — хотираси абадийлаштирилаётган шахс ва унинг яқин кишиларига тегишли ёдгорлик буюмлари, тасвирий санъат асарлари, ёзма ёдгорликлар, кино, видео, фото ва фономатериаллар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) бадиий музейларда — ҳар бир бадиий музейнинг йўналишидан келиб чиқиб йиғилган тасвирий, монументал ва халқ амалий санъати асарлари, археологик, нумизматик ва бошқа коллекциялар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. МУЗЕЙ ФОНДЛАРИНИ ДАВЛАТ РЎЙХАТИГА ОЛИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.1. Музей фондларини давлат рўйхатига олиш деганда умумхалқ мулки бўлган музей бойликларини аниқлаш ва тегишли тартибда қайд этиш тушунилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Музей фондларини давлат рўйхатига олиш ёдгорликларнинг ҳуқуқий ҳимояланишини таъминлайди, уларни ўрганиш ва унумли фойдаланиш учун зарур бўлган шарт-шароитлар яратиб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.2. Музейларда сақланаётган барча тарих ва маданият ёдгорликлари (буюмлар, табиат ёдгорликлари, тасвирий ва халқ амалий санъати намуналари, ёзма ёдгорликлар ва бошқалар)нинг нархлари бухгалтерия ҳисоботи ҳужжатларида акс эттирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.3. Музей фондларини давлат рўйхатига олиш икки босқичда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) музейга келтирилган буюмларни аниқлаб қайд этиш мақсадида дастлабки ҳимоя ҳужжатларини тузиш (далолатномалар ёзиш, дафтарга уларнинг қисқача тавсифини ёзиб қўйиш);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) уларни инвентар дафтарларида рўйхатдан ўтказиш, яъни илмий рўйхатдан ўтказиш (олинган манбаларни, материаллар ва коллекцияларни хиллари ва санъат турларига қараб туркумлаштириш, уларни аниқлаб, дафтарларда кенгайтирилган ва аниқ тавсифларини акс эттириш) тарзида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.4. Музей фондларини давлат рўйхатига олишнинг асосий ҳуқуқий ҳужжатлари экспонатларни қабул қилиб олиш ёки бериш далолатномалари, музей бойликларининг кирим дафтари ва илмий рўйхатга олиш дафтаридан иборатдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Далолатномалар, кирим ва илмий рўйхатга олиш дафтарлари аниқ ва лўнда, доғ қилмасдан, ўчириб ёзмасдан ва ўзгартиришлар тўғрисида алоҳида эслатиб ўтиш йўли билан ёзилиши шарт. Ҳужжатлардаги ёзувларни тузатишга илож топилмаган ҳоллардагина рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.5. Музейлар ўзларининг Ўзбекистон Республикаси Давлат архив фондига тегишли бўлган ҳужжатларини барча фондлар, коллекциялар, сақлаш бирликларини аниқ кўрсатган ҳолда рўйхатлаштириб, шу музейнинг ўзида сақлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу ҳужжатлар ҳақидаги архив фонди қоидаларига асосан тузилган маълумотномаларни ҳар йили Давлат архив фондига тақдим этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. МУЗЕЙГА КЕЛТИРИЛГАН БУЮМЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИБ ОЛИШ ЁКИ БЕРИШ ТАРТИБЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6.1. Музейга келтирилган барча буюмлар қатъий тартибда рўйхатга олиниб, ҳужжатлаштирилиши шарт. Буюмларни қабул қилиб олганда ёки берганда дарҳол тегишли далолатномалар расмийлаштирилади. Қабул қилиб олиш ёки бериш далолатномалари рўйхатга олиш ишидаги дастлабки ҳуқуқий ҳужжатлар ҳисобланади. Бундай далолатномалар билан расмийлаштирилмаган буюмларни музейларда сақлаш қатъий тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6.2. Таркибида қимматбаҳо металл ва тошлар бўлган буюмларни қабул қилиб олиш ёки бериш «Ўзбекистон Республикаси давлат музейларида қимматбаҳо металл ва тошлардан иборат бўлган музей бойликларини рўйхатга олиш ва сақлаш тўғрисида йўриқнома»га асосан амалга оширилади. Бундай буюмларни таъмирлаш ёки пробасини аниқлаш учун бошқа ташкилотларга юбориш чоғида ўша ташкилотнинг кафолатномаси олиниши, буюмнинг сақланиш ҳолати ва берилаётган муддати аниқ кўрсатилган далолатнома тузилиши, бош муҳофиз (фонд мудири)нинг розилиги билан музей директорининг буйруғи чиқарилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6.3. Экспонат йиғиш учун жойларга борилганда музейнинг илмий ходимлари томонидан тузилган далолатнома ёки ёзилган махсус квитанциялар (археологик, геологик ва бошқа экспедицияларнинг жойларда тузилган рўйхатидан ташқари) буюмнинг бирламчи ҳуқуқий ҳужжати ҳисобланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6.4. Маданият ишлари вазирлиги таркибидаги музейлардан бошқа вазирлик ва идоралар музейларига экспонатлар фақат вазир ёки унинг ўринбосарининг ёзма рухсатномаси асосида вақтинчалик фойдаланишга берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Музей бойликлари бошқа музейларга ёки ташкилотларга доимий фойдаланишга фақат Маданият ишлари вазири ёки унинг ўринбосари буйруғи билан берилиши мумкин. Тегишли тартибларда давлат рўйхатига олинмаган, шифр ва тартиб рақамлари қўйилмаган буюмларни бериш мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирликлар ва идораларга қарашли музейлардаги экспонатлар бошқа музейларга тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарининг рухсати билан берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6.5. Буюмларни музей ичида қисқа муддатга бўлимдан фотолабораторияга ёки илмий мақсадларда илмий ходимларга бериш фақат бош муҳофиз (фонд мудири)нинг рухсати билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII. ЯНГИ КЕЛТИРИЛГАН БУЮМЛАРНИ ҚАЙД ЭТИШ ТАРТИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7.1. Музейга доимий сақлаш учун келтирилган барча буюмлар далолатномаларда қайд этилиб, фонд ишлари ва сотиб олиш комиссиясида кўриб чиқилгандан кейинги бир ой муддатда асосий ёки илмий-ёрдамчи фондларнинг кирим дафтарларида рўйхатга олиниши шарт. Музейга вақтинчалик сақлаш учун топширилган буюмлар эса махсус кирим дафтарида қайд этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ҳимоя ҳужжатлари ҳисобланган кирим дафтарлари буюмни алоҳида тартиб рақами остида қайд этиш ва буюмга шу рақамни бериш, уни алмаштириб қўйишнинг олдини олиш, йўқолган ёки ўғирланганда қидирув ишларини осонлаштирадиган қисқача тавсифини ёзиб қўйиш мақсадида юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Буюмнинг кирим дафтаридаги тартиб рақами бир вақтнинг ўзида уни музейга қабул қилиб олинган далолатномасида ҳам қайд этиб ўтилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7.2. Музей кирим дафтарларининг ҳар бир саҳифасига (уларга ёзишдан олдин) тартиб рақами берилиб муҳрланади ва юқори ташкилотнинг муҳри билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7.3. Нодир буюмларнинг барчаси фотосуратга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VIII. МУЗЕЙ БОЙЛИКЛАРИНИ ИЛМИЙ РЎЙХАТЛАШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8.1. Илмий рўйхатлаш — фонддаги музей бойликларини ўрганиш, илмий томондан аниқлаш ва тавсифлашнинг асосий шаклидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Музейга доимий сақлаш учун келтирилган барча музей бойликлари илмий рўйхатга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8.2. Музейнинг илмий рўйхатлаш дафтарлари кирим дафтарлари сингари ҳуқуқий ҳужжат сифатида уларнинг ҳар бир саҳифасига тартиб рақами берилиб шнурланади, юқори ташкилот томонидан тасдиқланади ва муҳрланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8.3. Илмий рўйхатлаш дафтарларида қайд этилган ёзувлар кейинчалик худди шу дафтарлардаги катакларга бўлинган илмий рўйхатлаш варақларига кўчириб ёзилади. Илмий рўйхатлаш варақлари фан ва санъатнинг мазкур соҳаси бўйича тегишли малакага эга бўлган музейнинг илмий ходимлари томонидан тузилади. Илмий рўйхатлаш матни дафтарга ёзилишдан аввал бўлим мудири, музей директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари, бош муҳофиз (фонд мудири) ёки музей директори томонидан кўриб чиқилиб, имзоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8.4. Қимматбаҳо металлдан ясалган буюмларни илмий рўйхатлаш чоғида умумий маълумотлардан ташқари буюмнинг вазни, унинг таркибига кирган турли хил қимматбаҳо металларнинг номлари ва вазнлари граммларда алоҳида-алоҳида кўрсатилади. Агар буюмда қимматбаҳо тошлар бўлса, уларнинг сони, номи, ҳажми ва каратларда ўлчанган вазни ёзиб қўйилади. Буюмдаги тошлари тушиб қолган кўзларнинг сони кўрсатиб ўтилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қимматбаҳо металл ва тошлардан иборат бўлган буюмлар, уларнинг софлиги ва аниқ вазни кўрсатилган Давлат проба палатаси экспертизасининг далолатномаси мавжуд бўлгандагина илмий рўйхатланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таркиби бутунлай қимматбаҳо металл ва тошлардан иборат бўлган буюмларни илмий рўйхатлаш дафтарининг «Буюмнинг материали» катагида шу буюм ясалган металл ва тошларнинг номи кўрсатилади. «Буюмнинг ҳажми ва вазни» катагида эса шу буюмнинг бўйи, эни, чуқурлиги (агар буюм юмалоқ бўлса, унинг диаметри) 1 миллиметргача аниқлик билан кўрсатилиши керак. Қимматбаҳо металлдан ясалган буюмларнинг вазни 100 граммгача бўлганда 0,01 граммгача аниқлик билан ўлчанади. Қимматбаҳо тошлар 0,01 каратгача аниқликда ўлчаниши шарт. Яхлит йирик буюмлар (қуроллар, қадаҳлар, қутичалар, камарлар ва бошқалар) улар тортилган тарозининг имконияти даражасида аниқлик билан ўлчанади ва бу ҳақда махсус эслатиб ўтилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Музей бойликлари таркибидаги қимматбаҳо металлар, уларга ўрнатилган қимматбаҳо тошлар вазнини аниқлаш мақсадида уларни буюмдан ажратиб олиш қатъиян тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8.5. Тегишли вазирлик буйруғига асосан илмий рўйхатлаш дафтари музей бойликларини ташқарига чиқаришда кирим ва илмий рўйхатга олиш дафтарларининг «Эслатма» катагида мазкур буюмни рўйхатдан ўчириш учун асос бўлган шароит ва ҳужжатлар қайд этилади ва ёзув музей директори ва муҳофиз (фонд мудири) томонидан тасдиқланиб, муҳрланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IX. ИЛМИЙ-ЁРДАМЧИ ВА ХОМ АШЁ ФОНДЛАРИДАГИ БУЮМЛАРНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9.1. Илмий-ёрдамчи фонд материалларини қабул қилиб олиш ёки бериш далолатномалар билан расмийлаштирилади ва илмий-ёрдамчи материалларни рўйхатга олиш дафтарига ёзиб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илмий-ёрдамчи материаллар учун илмий рўйхатлаш дафтари тутилмайди. Бундай буюмлар музей директори буйруғи билан мазкур йўриқномада кўрсатилган тартиб-қоидалар асосида вақтинчалик ёки доимий фойдаланиш учун бошқа ташкилотларга берилиши, илмий-ёрдамчи материаллар дафтаридан чиқариб ташланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бадиий ва ёдгорлик музейларида илмий-ёрдамчи фонддаги буюмларни бериш асосий фонддаги буюмларни бериш тартиб-қоидалари билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
X. МУЗЕЙ БОЙЛИКЛАРИНИ ҚАЙТА РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ ВА РЎЙХАТЛАШ ҲУЖЖАТЛАРИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ ҲАМДА УЛАРНИ САҚЛАШ ТАРТИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10.1. Музейлар маъмуриятлари сақланаётган бойликларни белгиланган вақтда мунтазам қайта рўйхатдан ўтказиб туришлари, яъни бу бойликларнинг фондларда мавжудлиги ва сақланиш ҳолатини кирим дафтарлари, илмий рўйхатлаш дафтарлари, далолатномалар ва бошқа қайд этиш ҳужжатлари билан солиштириб туришлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўз таркибида уч мингтагача музей бойликлари бўлган кичик музейлар ҳар йили фонддаги барча буюмларни қайта рўйхатдан ўтказадилар, уч мингдан кўп ёдгорликларга эга бўлган музейлар эса, ҳар йили музей бойликларининг бир қисмини бўлимига кўра ёки тур ва навларига қараб текшириб турадилар. Бунда бойликларни қайта рўйхатдан ўтказиш тартиби ва жадвали директор томонидан тасдиқланган иш режасига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Музей бойликларини қайта рўйхатдан ўтказиш режасида ҳар бир коллекцияни текшириш муддати ва навбати ҳисобга олиниши керак. Барча текширув натижалари умумий далолатномада қайд этилади ҳамда музей директори ва бош муҳофиз (фонд мудири) томонидан имзоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10.2. Музей бойликлари тегишли музей директори томонидан чиқарилган буйруққа кўра, шу коллекциянинг моддий жавобгар шахси иштирок этадиган, камида уч кишидан иборат комиссия томонидан қайта рўйхатдан ўтказилади. Қайта рўйхатдан ўтказиш натижалари махсус далолатномада қайд этилади ва директор томонидан тасдиқланади. Қайта рўйхатдан ўтказиш чоғида музей бойликларининг камомади аниқланса бу ҳодиса қайд этилган далолатноманинг бир нусхаси барча керакли ҳужжатлар ва музей директорининг камомад сабаби ва кўрган чора-тадбирлари ҳақида ёзган тушунтириш хати илова қилиниб, юқори ташкилотга юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
XI. МУЗЕЙ БОЙЛИКЛАРИНИ САҚЛАШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11.1. Музей бойликларининг сақланишини таъминлаш, ёдгорликларни касалланишдан, ўғирлаш ва бузилишдан ҳимоя қилиш, шунингдек уларни ўрганиш, намойиш этиш ва оммалаштириш учун қулай шароит яратиш музейларнинг асосий вазифасидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11.2. Музейларни ўзи эгаллаб турган бинодан кўчириш ёки музей биносидан бошқа мақсадларда (қисман ёки бутунлай) фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эслатма: шу музейлар ўз тасарруфида бўлган марказий ташкилотларнинг алоҳида рухсати бўйича бу қоидани истисно қилиш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11.3. Болохоналар ва ерости жойларни санъат асарларини сақловчи жойга мослаштириш тавсия этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу йўриқнома ўзида умумий қоидаларни акс эттиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг музей бойликлари фондини бойитиш, рўйхатга олиш, сақлаш, таъмирлаш, илмий текшириш ва бошқа тарзда фойдаланиш жараёнларининг хусусий қоидалари «Ўзбекистон Республикасининг музей бойликлари фонди тўғрисида Низом»нинг 3.3-бандига асосан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.