Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ГФР БИЛАН ҲАМКОРЛИК МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА ИДОРАЛАРАРО КОМИССИЯ ҲАМДА САВДО ВА ИНВЕСТИЦИЯ БЎЙИЧА ЎЗБЕК-НЕМИС ИШЧИ ГУРУҲИНИ ТУЗИШ ТЎҒРИСИДА
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. ГФР билан ҳамкорлик масалалари бўйича идоралараро комиссия таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Германия Федерал иқтисодиёт вазирлигининг савдо ва инвестициялар бўйича доимий Ўзбекистон-Германия ишчи гуруҳини тузиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Ўзбекистон томонидан ГФР билан ҳамкорлик масалалари бўйича идоралараро комиссия аъзолари, шунингдек манфаатдор вазирликлар ва идоралар вакилларидан иборат Ўзбекистон-Германия ишчи гуруҳи таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Қуйидагиларга:
Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги — ГФР билан ҳамкорлик масалалари бўйича идоралараро комиссия котибияти функцияларини бажариш ва Ўзбекистон томонидан Ўзбекистон-Германия ишчи гуруҳи ишини мувофиқлаштириш;
Ўзбекистон-Германия ишчи гуруҳи — икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликнинг аниқ йўналишлари ва лойиҳаларини белгилаш.
4. Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги Германия томони билан келишган ҳолда 1995 йилнинг иккинчи чорагида Тошкент шаҳрида Ўзбекистон — Германия ишчи гуруҳининг биринчи мажлисини ташкил этиш бўйича таклифлар тайёрласин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон — Германия муносабатларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1994 йил 2 мартдаги 108-сон қарорига 1 ва 2-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1995 йил 12 май,
166-сон