ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
ИЧКИ БОЗОРДА СОТИЛАЁТГАН «ЖЕНЕРАЛ МОТОРС ЎЗБЕКИСТОН» ЁАЖ ТОМОНИДАН ИШЛАБ ЧИҚАРИЛГАН АВТОМОБИЛЛАРГА АКЦИЗ СОЛИҒИНИ ҲИСОБЛАШ ВА ТЎЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 2 декабрдаги 21-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3340, 03.12.2021 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, 12-сонга 1-илова), Ўзбекистон Республикасини «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, 9-сон, 232-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245-сонли «Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 йил, 52-сон, 560-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қиладилар:
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Ички бозорда сотилаётган «Женерал Моторс Ўзбекистон» ЁАЖ томонидан ишлаб чиқарилган автомобилларга акциз солиғини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 14 июль,
59-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2010 йил 14 июль,
2010-29-сон
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2010 йил 14 июлдаги 59, 2010-29-сонли қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ички бозорда сотилаётган «Женерал Моторс Ўзбекистон» ЁАЖ томонидан ишлаб чиқарилган автомобилларга акциз солиғини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисида
Кейинги таҳрирга қаранг.
НИЗОМ
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, 12-сонга 1-илова), Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, 9-сон, 232-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245-сонли «Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 йил, 52-сон, 560-модда) мувофиқ ички бозорда сотилаётган «Женерал Моторс Ўзбекистон» ЁАЖ томонидан ишлаб чиқарилган автомобилларга акциз солиғини ҳисоблаш ва тўлаш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
I. Акциз солиғини тўловчилар
1. Акциз солиғини тўловчилар «Женерал Моторс Ўзбекистон» ЁАЖ томонидан ишлаб чиқарилган янги автомобилларни «Женерал Моторс Ўзбекистон» ЁАЖ билан тузилган савдо-дилерлик келишувлари (матнда — «дилерлар») асосида сотувчи юридик шахслардир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
II. Солиқ солиш объекти ва солиқ солинадиган база
2. Акциз солиғи бўйича солиққа тортиш объекти бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ солиққа тортиладиган «Женерал Моторс Ўзбекистон» ЁАЖ томонидан ишлаб чиқарилган автомобилларни сотиш ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Акциз солиғини ҳисоблашда солиқ солинадиган база бўлиб, «Женерал Моторс Ўзбекистон» ЁАЖ томонидан ишлаб чиқарилган автомобилларни дилерлар томонидан республика ичида сотиладиган, дилернинг комиссион мукофотини чегириб ташлаган ҳолдаги қиймати ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
III. Акциз солиғи маблағларини ҳисоблаш ва жамлаш тартиби
4. Сотилган автомобилга акциз солиғи суммаси қуйидаги формула орқали ҳисобланади:
S — акциз солиғи суммаси;
Н — солиқ солиш базаси;
А — акциз солиғи ставкаси.
Мисол: Дилер томонидан «MX B0» модификацияли «Матиз BEST» русумли автомобил 11 363,38 минг сўм чакана нархга сотилган бўлиб, ушбу сумма 222,81 минг сўмга тенг бўлган дилернинг комиссион мукофот пулини ҳам ўз ичига олган. Акциз солиғининг ставкаси 29% га тенг. Солиқ солиш базаси 11 140,57 минг сўмни (11 363,38 - 222,81) ташкил этади. Шунда акциз солиғи суммаси 2 504,47 минг сўмни (11 140,57*29/129) ташкил этади.
5. Дилерлар, ушбу Низомнинг 4-бандига мувофиқ ҳисобланган акциз солиғи суммасини, автомобилларни сотишдан олинадиган тушум билан биргаликда, савдо-дилерлик келишувида кўрсатилган муддатларда «Женерал Моторс Ўзбекистон» ЁАЖ нинг махсус банк ҳисоб рақамига бир вақтда ўтказадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Хорижий валютадаги халқаро пластик карточкалардан фойдаланган ҳолда автомобиллар сотилганда, автомобиль учун тўлов харидорлар томонидан «Женерал Моторс Ўзбекистон» ЁАЖ нинг транзит валюта ҳисоб рақамига ўтказилади. Тўлов суммаси тўлов ўтказилган кундаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича ички бозорда амалда бўлган чакана нархига эквивалент миқдорда бўлади.
Шу билан бирга, «Женерал Моторс Ўзбекистон» ЁАЖ миллий валютадаги ўз пул маблағлари ҳисобидан:
акциз солиғи суммасини — «Женерал Моторс Ўзбекистон» ЁАЖ нинг махсус банк ҳисоб рақамига;
дилернинг комиссион мукофот суммасини — дилернинг талаб қилиб олингунча бўлган депозит ҳисоб рақамига ўтказади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. «Женерал Моторс Ўзбекистон» ЁАЖ билан дилерлар орасидаги ўзаро ҳисоб-китобларнинг ҳолати савдо-дилерлик келишувлари шартларига мувофиқ ҳар ойлик солиштирма далолатномалар тузиш орқали назорат қилиб борилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Акциз солиғи маблағлари «Женерал Моторс Ўзбекистон» ЁАЖ нинг махсус банк ҳисоб рақамидан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг тегишли қарорларига мувофиқ белгиланган тартибда қуйидаги муддатларда кўчирилади:
ойнинг биринчи ўн кунлиги учун — шу ойнинг 13-кунидан кечиктирмай;
ойнинг иккинчи ўн кунлиги учун — шу ойнинг 23-кунидан кечиктирмай;
ойнинг охирги ўн кунлиги учун — кейинги ойнинг 3 кунидан кечиктирмай.
Кейинги таҳрирга қаранг.
IV. Ҳисоб-китобни тақдим этиш тартиби
9. Акциз солиғининг ҳисоб-китоби дилерлар томонидан солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига, ушбу Низомнинг иловасига мувофиқ шаклда:
микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан — йилнинг ҳар чорагида солиқ давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай;
микрофирмалар ва кичик корхоналар жумласига кирмайдиган солиқ тўловчилар томонидан — ҳар ойда солиқ давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
V. Якуний қоидалар
10. Акциз солиғини тўғри ҳисоблаш ва тўлаш ҳамда давлат солиқ хизмати органларига ўз вақтида ҳисоб-китобларни тақдим этиш бўйича масъулият қонунчиликка мувофиқ, дилерлар зиммасидадир.
11. Акциз солиғи маблағларини тўғри ҳисобланиши ва тўланиши бўйича назорат давлат солиқ хизмати органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, ушбу Низом ва қонунчиликнинг бошқа ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
12. Ушбу Низом «Ўзавтосаноат» АК билан келишилган.
«Ўзавтосаноат» АК Бошқарув раиси У. РОЗУҚУЛОВ
2010 йил 14 июль
Ички бозорда сотилаётган «Женерал Моторс Ўзбекистон» ЁАЖ томонидан ишлаб чиқарилган автомобилларга акциз солиғини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
ИЛОВА
Кейинги таҳрирга қаранг.
| Юридик шахснинг тамғаси | | | | | | | | | | |||||
| Давлат солиқ инспекциясига _____________________туман (шаҳар) | ||||||||||||||
| Солиқ тўловчи ___________________________________________ | ||||||||||||||
| | | |
(ташкилот номи) | |||||||||||
| | | | | | | | | | | | | | ||
| СТИР | | | | | | | | | | | | | | |
| | | | | | | | | | | | | | | |
| Телефон ___________________________________________________ | ||||||||||||||
| Тўловчининг манзили________________________________________ | ||||||||||||||
| Ҳисоб рақами № ____________________________________________ | ||||||||||||||
| | | |
(банк номи, код) | |||||||||||
|
20__ йил учун ички бозорда сотилаётган | |||||||
| | | | | | |
(сўм) | |
|
Автомобиль моделлари |
Битта автомобилнинг чакана нархи |
Битта автомобилга нисбатан солиқ базаси (дилернинг комиссион мукофот суммасини чегирган ҳолдаги автомобилнинг чакана нархи) |
Акциз солиғи ставкаси, % |
Битта автомобилга акциз солиғи |
Шу моделдаги ва модификациядаги сотилган автомобиллар сони, дона |
Акциз солиғи суммаси (гр. 6 Х гр. 7) | |
|
Модел номи |
Опцияси | ||||||
| 1 | 2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
| | | | | | | | |
| | | | | | | | |
| | | | | | | | |
| | | | | | | | |
| | | | | | | | |
| | | | | | | | |
Ҳаммаси бўлиб ҳисобланди |
| | | | | ||
| Раҳбар | |
_________________________ |
| | | ||
|
Ф.И.Ш |
| | | ||||
| Бош бухгалтер |
_________________________ |
| | | |||
| | |
Ф.И.Ш |
| | | ||
| 20___ йил «___»__________ |
М.Ў. |
| | | | ||
Кейинги таҳрирга қаранг.