Ҳужжат кучини йўқотган 01.01.2019 26.07.2010 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2125
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг қарори, 26.07.2010 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2125
Кучга кириш санаси
05.08.2010
Ҳужжат кучини йўқотган 01.01.2019
Ҳужжат 18.09.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОНОПОЛИЯДАН ЧИҚАРИШ ВА РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СТРАТЕГИК ВА МОНОПОЛ МАҲСУЛОТЛАР, ХОМ АШЁ ВА МАТЕРИАЛЛАРНИ БИРЖА ВА КИМОШДИ САВДОЛАРИГА ҚЎЙИЛИШИНИ НАЗОРАТ ВА МОНИТОРИНГ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 26 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2125]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2018 йил 30 ноябрдаги 01/15-1-10/38-сонли «Стратегик ва монопол маҳсулотлар, хом ашё ва материалларни биржа ва кимошди савдоларига қўйилишини назорат ва мониторинг қилиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2125-5, 12.12.2018 й.) асосан 2019 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади).
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2017 йил 15 августдаги 01/15-10/21-сонли (рўйхат рақами 2125-4, 11.09.2017 й.) қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 1008-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Стратегик ва монопол маҳсулотлар, хом ашё ва материалларни биржа ва кимошди савдоларига қўйилишини назорат ва мониторинг қилиш тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг 2004 йил 11 майдаги 5-сонли «Монопол маҳсулотлар, хом ашё ва материалларни биржа ва кимошди савдоларига қўйилишини назорат ва мониторинг қилиш тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1369, 2004 йил 14 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 24-сон, 280-модда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг 2007 йил 26 январдаги 2-сон «Монопол маҳсулотлар, хом ашё ва материалларни биржа ва кимошди савдоларига қўйилишини назорат ва мониторинг қилиш тўғрисида низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1369-1, 2007 йил 19 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 21-сон, 220-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раис Ж. ИСМАИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 23 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2010 йил 23 июндаги 4-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Стратегик ва монопол маҳсулотлар, хом ашё ва материалларни биржа ва кимошди савдоларига қўйилишини назорат ва мониторинг қилиш тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Табиий монополиялар тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 212-модда), «Рақобат тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 1-сон, 5-модда) қонунларига мувофиқ ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 февралдаги 57-сон «Маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг юқори ликвидли турларини сотишнинг бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 5-сон, 57-модда), 2008 йил 4 мартдаги 36-сон «Маҳсулотларнинг монопол турларини мавсумий талабни ҳисобга олган ҳолда биржа савдоларига қўйиш механизмини такомиллаштириш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 10-11-сон, 60-модда), 2011 йил 21 июндаги 185-сон «Маҳсулотларнинг монопол турларини товар-хом ашё биржаси орқали сотиш рўйхатини янада кенгайтириш ва ҳажмларини кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 йил, 25-сон, 262-модда) қарорларига мувофиқ стратегик, монопол маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг биржа савдоларига қўйилиш жадвалларини, маҳсулотларнинг реализация қилиш ҳажмлари ва нархларини назорат ва мониторинг қилиш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2012 йил 14 февралдаги 3-сонли қарори (рўйхат рақами 2125-1, 06.03.2012 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 10-сон, 109-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 февралдаги 57-сон қарорининг 1 ва 2-иловаларида, 2011 йил 21 июндаги 185-сон Маҳсулотларнинг монопол турларини товар-хом ашё биржаси орқали сотиш рўйхатини янада кенгайтириш ва ҳажмларини кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг 1-иловасида келтирилган рўйхатларга асосан биржа ва кимошди савдоларига қўйиладиган стратегик, монопол, хом ашё ва материаллар тоифасига киритилган, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 4 мартдаги 36-сон «Маҳсулотларнинг монопол турларини мавсумий талабни ҳисобга олган ҳолда биржа савдоларига қўйиш механизмини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига биноан Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси (бундан буён матнда Қўмита деб юритилади) қарори билан аниқланадиган маҳсулотларни реализация қилишда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қўлланилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2017 йил 15 августдаги 01/15-10/21-сонли (рўйхат рақами 2125-4, 11.09.2017 й.) қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 1008-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Стратегик ва монопол маҳсулотлар, хом ашё ва материалларни биржа ва кимошди савдоларига қўйилишини назорат ва мониторинг қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур Низомнинг 2-бандида кўрсатилган маҳсулотларни биржа ва кимошди савдоларига қўйилиши, реализация қилиш ҳажмлари ва нархлари устидан назорат қилиш Қўмита ва унинг ҳудудий органлари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Назорат қилиш ташкилотлар ва биржа ва кимошди савдолари ташкилотчиларининг маълумотларини ўрганиш йўли билан, шунингдек биржа ва кимошди савдолари ўтказилиши устидан мониторингларни олиб бориш ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда текширишларни ўтказиш йўли билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ташкилотлар мажбурий тартибда стратегик ва монопол маҳсулотларни, хом ашё ва материалларни тегишли моддий баланслар ва Қўмита қарори билан аниқланадиган ҳажмларда, шунингдек жадвалларда назарда тутилган муддатлар ва қуйидагилар бўлган ҳолда, бир маромда биржа ва кимошди савдоларига қўядилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ойлар бўйича — маъданли ўғитлар, қора металлар прокати, кўмир, нефть маҳсулотлари, пахта линти, рангли металл учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ой ўн кунликлари бўйича — цемент учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биржа савдолари кунлари бўйича — ун, шакар, пахта ёғи, суюлтирилган газ, шифер, полиэтилен ва бошқа маҳсулотлар учун.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур Низомнинг 4-бандида кўрсатилган жадваллар келгуси ой учун ташкилотлар томонидан Қўмитанинг қарори билан белгиланган ҳажмлар ҳисобга олинган ҳолда, шунингдек улар учун вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари томонидан белгиланган, ушбу мақсадлар учун Иқтисодиёт вазирлиги тасдиқлаган чораклар ва ойлар бўйича моддий балансларнинг бажариш жадваллари асосида Қўмита билан келишган ҳолда олдинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай тегишли тақсимлаш билан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2012 йил 20 июндаги 7-сонли қарори (рўйхат рақами 2125-2, 02.07.2012 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 26-27-сон, 300-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташкилот стратегик ва монопол маҳсулотларни, хом ашё ва материалларни биржа савдоларига объектив ва ташкилотга боғлиқ бўлмаган сабаблар бўйича қўйишни тасдиқланган жадвалларда назарда тутилган ҳажмлари ҳамда муддатларини бажаришнинг иложи бўлмаган ҳолларда бу ҳақда маҳсулотни биржа савдоларига қўйиш санасидан бир кун аввал Қўмита ёки унинг ҳудудий органларига хабар беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ташкилотлар, кичик бизнес субъектлари бундан мустасно, ҳар ойнинг 3-санасидан кечиктирмай Қўмита ёки унинг ҳудудий органларига Қўмита қарори билан аниқланган тегишли моддий баланслар ва ҳажмларда, шунингдек, мазкур низомнинг 5-бандига мувофиқ тасдиқланган жадвалда назарда тутилган маҳсулотни биржа ва кимошди савдоларига қўйишнинг амалда бажарилиши тўғрисида ахборотни тақдим қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Биржа ва кимошди савдоларининг ташкилотчилари ҳар куни Қўмитага маҳсулотни биржа ва кимошди савдоларига қўйиш ҳамда улар орқали сотиш тартибида назарда тутилган тегишли номенклатура бўйича биржа ва кимошди савдоларига қўйилган маҳсулотнинг ҳақиқий ҳажмлари тўғрисидаги ахборотни, шунингдек сотилган маҳсулот нархлари ва биржа ҳамда кимошди савдоларида шаклланган нархларнинг ўртача котировкалари тўғрисидаги ахборотни тақдим этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Маҳсулотларни биржа ва кимошди савдоларига қўйиш тартибини бузганлик учун жавобгарлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур Низом бузилганда, шу жумладан жадвалларда белгиланган ҳажм ва муддатларда стратегик ва монопол маҳсулотлар, хом ашё ва материаллар қўйилмаганлиги биржада нархлар ошишига олиб келганда, шунингдек белгиланган ҳажм ва муддатларда маҳсулотларни қўйиш имконияти йўқлиги ҳақида ахборот тақдим этилмаганда Қўмита ва унинг ҳудудий органлари қонун ҳужжатларига мувофиқ чоралар кўради.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 30-сон, 256-модда; 2012 й., 10-сон, 109-модда, 26-27-сон, 300-модда; 2013 й., 34-сон, 466-модда; 2017 й., 37-сон, 1008-модда)