ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
Қарори
НАҚД ПУЛ ТУШУМИ КЕЛИБ ТУШИШИНИНГ ХРОНОМЕТРАЖИНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 21 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1788-1]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 6 мартдаги 2019-13, 300-В-5-сонли «Нақд пул тушуми келиб тушишининг хронометражини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1788-5, 03.04.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 52-сон, (II)) 71-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, 9-сон, 232-модда) ва «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, 12-сон, 247-модда) қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки Бошқаруви қарор қиладилар:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки Бошқарувининг 2008 йил 10 мартдаги 2008-16-сон, 300-В-сон қарори (рўйхат рақами 1788, 2008 йил 9 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 14-15-сон, 112-модда) билан тасдиқланган Нақд пул тушуми келиб тушишининг хронометражини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2010 йил 15 июнь,
2010-22-сон
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 15 июнь,
18/13-сон
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки Бошқарувининг 2010 йил 15 июндаги 2010-22, 18/13-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Нақд пул тушуми келиб тушишининг хронометражини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 5-банднинг иккинчи жумласи чиқариб ташлансин.
2. 13-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«13. Давлат солиқ хизмати органи масъул ходими ўтказилаётган хронометраж тадбири жараёнида фискал хотирали назорат-касса машинаси билан жиҳозланганлигини кўздан кечиради».
3. 15-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«15. Хронометраж ўтказилаётган солиқ тўловчининг харидор (истеъмолчи)лар билан ҳисоб-китоб қилишда фискал хотирали назорат-касса машинаси ва ҳисоб-китоб терминалларидан тўлиқ фойдаланиши ёки квитанциялар, чеклар ва бошқа унга тенглаштирилган ҳужжатларнинг тўлиқ тўлдирилиши юзасидан кузатув ўтказилиб, кунлик тушумлар қайд қилиб борилади».
4. 16-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.
5. 18-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«18. Хронометраж ўтказилаётган солиқ тўловчининг иши якунида давлат солиқ хизмати органининг масъул ходими амалдаги кунлик нақд пул тушумлари бўйича ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ маълумотномани тайёрлайди ва ушбу Низомнинг 2-иловасида келтирилган шаклдаги жадвални тўлдиради ҳамда уларнинг кўчирма нусхаларини хронометраж ўтказилаётган солиқ тўловчига тақдим этади. Давлат солиқ хизмати органининг масъул ходими ўтказилган хронометраж натижаларини ушбу Низомнинг 3-иловасида келтирилган шаклдаги китобга киритади».
6. IV-бўлим ўз кучини йўқотган деб топилсин.
7. 1-иловадаги «Инкассация шартномаси» сатри чиқариб ташлансин.
8. 2-иловадаги «Нақд пул тушуми бўйича ойлик белгиланган топшириқ (минг сўм)» устуни чиқариб ташлансин.
9. 3-иловадаги «Текшириш ўтказиш учун давлат солиқ хизмати органи бошлиғига киритилган билдиришнома санаси» устуни чиқариб ташлансин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 28-29-сон, 250-модда)