Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 13.04.1995 йилдаги 132-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МУБОРАК ҲАЖ ЗИЁРАТИГА БОРУВЧИЛАРГА ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ЁРДАМ КЎРСАТИШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонунига биноан, мамлакатимиз мусулмонларининг хоҳиш ва илтимосларини инобатга олиб 1995 йилда муборак Ҳаж сафарининг ташкил этилишида давлат томонидан ёрдам кўрсатиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мовароуннаҳр мусулмонлари идорасининг 1995 йилги Ҳаж зиёратини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг Низоми ҳамда унинг тизимига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 1995 йил 27 январдаги 23 сон қарори ва 1994 йил 30 ноябрда тасдиқланган 14/19-214 сонли «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг Ҳаж ва Умра зиёратларига боришлари Тартиби»га мувофиқ муборак Ҳаж сафарига етарлича тайёргарлик кўриш борасида қилинаётган ишлар маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси (Ғ. Рафиқов) га:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зиёратчиларни 1995 йил апрель ойида ҳар иккала томоннинг техник имкониятларини ҳисобга олган ҳолда Жидда (Саудия Арабистони) шаҳрига олиб бориш ва қайтариб олиб келиш,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зиёратчилар учун қулай шароитлар яратиш, уларнинг харажатларини қисқартириш мақсадида Тошкент, Термиз, Андижон, Наманган ва Фарғона шаҳарларидан самолётларда жўнаш ва қайтиш пунктларини ташкил этиш топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (3. Алматов), Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов), Давлат солиқ қўмитаси Бош божхона бошқармаси (С. Алимбоев) Мовароуннаҳр мусулмонлари идорасининг тақдимига кўра зиёратчиларнинг сафар ҳужжатларини белгиланган муддатда расмийлаштиришни таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Ш. Каримов) зиёратчиларни Саудия Арабистонининг иқлим шароитини ҳисобга олган ҳолда тиббий кўрикдан ўтказиб, тегишли тавсиялар беришни ва Ҳаж мавсумида тиббий ёрдам кўрсатишни ташкил этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати (Г. Алиев) зиёратчиларнинг умумий хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирларини белгиласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. «Ўзбексавдо» давлат-акционерлик уюшмаси (3. Файзиев) ва Ўзбекбирлашув (Б. Абдуганиев) Тошкент шаҳри ва вилоятлар ташкилий қўмиталарининг буюртмаларига биноан жойларда зиёратчилар сафари учун керакли буюмлар савдосини ташкил этсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки (Р. Азимов) Мовароуннаҳр мусулмонлари идораси тасдиқлаган рўйхатга асосан Ўзбекистон Республикасидан Ҳаж зиёратига борувчи 3000 нафар зиёратчининг ҳар бирига 1 101 АҚШ долларигача миқдорида маблағни имтиёзли (воситачилик ҳақи олинмаган ҳолда) алмаштириб беришни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилаб қўйилсинки, жойлардаги Ҳаж зиёратини ташкил қилувчи комиссиялар зиёратчилардан тегишли миқдордаги сўмларни марказлаштирилган ҳолда йиғиб оладилар ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг вилоятлардаги бўлимларига конвертация қилиш учун топширадилар. Йиғилган маблағ Мовароуннаҳр мусулмонлари идорасининг умумий сўм ҳисобида жамланади ва конвертация қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мовароуннаҳр мусулмонлари идораси барча зарур тўловларни Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг чет эл банкларидаги корреспондент ҳисоблари орқали пул ўтказиш йўли билан амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу мақсадлар учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (Б. Ҳамидов) Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига Ўзбекистон Республикаси валюта биржаси орқали 3 млн 303 минг АҚШ доллари сотсин
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Оммавий ахборот воситаларига муборак Ҳаж зиёратининг моҳияти ва талабларини, уни амалга оширишнинг тартиб-қоидаси, муддати, барча шартларини кенг ёритиб бориш топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С. Саидқосимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1995 йил 13 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
132-сон