Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Швейтсария Конфедерацияси билан савдо иқтисодий ҳамкорлик бўйича идоралараро кенгаш тузиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси ва Швейтсария Конфедерацияси ўртасидаги ўзаро манфаатли савдо иқтисодий ҳамкорликни фаоллаштириш мақсадида ҳамда Савдо ва иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги Ҳукуматлараро битимнинг 13 моддаси 1 бандига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Швейтсария Конфедерацияси билан савдо иқтисодий ҳамкорлик бўйича идоралараро кенгаш иловага мувофиқ таркибда тузилсин.
2. Қуйидагилар зиммасига юклансин:
идоралараро кенгашга — Швейтсария билан савдо иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича республика вазирликлари, идоралари ва ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш;
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигига — савдо иқтисодий ҳамкорлик бўйича идоралараро кенгаш котибияти вазифаларини бажариш.
3. Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигига Швейтсария томони билан келишган ҳолда идоралараро кенгаш доирасида ҳамкорлик бўйича таклифларни тайёрлаш топширилсин.
4. Швейтсария Конфедерацияси билан савдо иқтисодий ҳамкорлик бўйича идоралараро кенгашга 1995 йил биринчи чорагида Ўзбекистон Швейтсария ҳукуматлараро комиссиясининг биринчи йиғилишини ўтказиш масаласини кўриб чиқиш топширилсин.
5. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари У. Султонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1995 йил 10 февраль,
46-сон