Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Қарори
УТИЛИЗАЦИЯ ҚИЛИНГАН ТАБИИЙ (МАШЪАЛ) ГАЗ БЎЙИЧА ЕР ҚАЪРИДАН ФОЙДАЛАНГАНЛИК УЧУН СОЛИҚНИ ТЎЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 17 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2122]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 5 июлдаги 48-сонли ««Утилизация қилинган табиий (машъал) газ бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2122-2, 24.07.2023 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 232-модда) 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 560-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қиладилар:
1. Утилизация қилинган табиий (машъал) газ бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни тўлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.
2010 йил 21 июнь
49-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.
2010 йил 21 июнь
2010-25-сон
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2010 йил 21 июндаги 49, 2010-25-сонли қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Утилизация қилинган табиий (машъал) газ бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни тўлаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245-сонли «Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорининг 14 иловасига («Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами», 2009 йил, 52-сон, 560-модда) мувофиқ утилизация қилинган табиий (машъал) газ бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни тўлаш тартибини белгилайди.
I. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом утилизация қилинган табиий (машъал) газни ҳамда уни сотишни амалга оширувчи барча ташкилотларга татбиқ этилади.
II. Утилизация қилинган табиий (машъал) газ бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаш, тўлаш ва ҳисобот топшириш тартиби
2. Ер қаъридан фойдаланганлик солиқни солиқ солиш объекти қатламдаги босимни сақлаб туриш ва (ёки) углеводородларни тугал технологик жараён доирасида ажратиб олиш учун маҳсулдор қатламга қайта ҳайдаб киритиладиган табиий (машъал) газ ҳажмидан ташқари утилизация қилинган табиий (машъал) газ ҳажми ҳисобланади.
3. Утилизация қилинган табиий (машъал) газ бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни солиқ солинадиган базаси утилизация қилинган табиий (машъал) газ ҳажми ҳажмининг ҳисобот даври учун ўртача олинган реализация қилиш баҳосида ҳисоблаб чиқилган қиймати қонунчиликда белгиланган тартибда ҳисобланади.
4. Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ солиқ солинадиган база ва белгиланган ставкадан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.
5. Утилизация қилинган табиий (машъал) газ бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқнинг ҳисоб-китоби ва ушбу солиқни тўлаш Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, 12 сонга 1 илова) белгиланган тартиб ва муддатларда амалга оширилади.
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2007 йил 29 декабрдаги 111, 2007-66-сонли қарори билан тасдиқланган «Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида» (рўйхат рақами 1760, 2008 йил 21 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 3-4 сон, 15-модда) ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқнинг ҳисоб-китоб иловасида «қазиб олиш ҳажми, т., куб. м.» устунида утилизация қилинган табиий (машъал) газ ҳажми кўрсатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
III. Якуний қоидалар
7. Утилизация табиий (машъал) газни амалга оширувчи ташкилотлар утилизация қилинган табиий (машъал) газ бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқнинг тўғри ҳисобланиши ва тўланиши қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Утилизация қилинган табиий (машъал) газ бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқнинг тўғри ҳисобланиши ва тўланиши назорати давлат солиқ хизмати органлари томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 28-29-сон, 240-модда; 2016 й., 24-сон, 301-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)