Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «ХОРИЖИЙ АВТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ КИРИШИ, ЧИҚИШИ ВА ТРАНЗИТ ЎТИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА» 2008 ЙИЛ 17 ДЕКАБРДАГИ 274-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ҲАҚИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 майдаги ПФ-5428-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Хорижий автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириши, чиқиши ва транзит бўйича бўлишини назорат қилишни янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий автотранспорт воситалари кириши, чиқиши ва транзит ўтишини назорат қилишни янада такомиллаштириш тўғрисида» 2008 йил 17 декабрдаги 274-сон қарорига 1-илова (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 12-сон, 66-модда) 3-бандидаги «175» рақами «200» рақами билан алмаштирилсин.
2. Ушбу қарор 2010 йил 1 августдан бошлаб кучга киради.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2010 йил 12 июль,
146-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 28-29-сон, 233-модда)