29.04.2004 йилдаги 613-II-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат янги таҳрирда қабул қилинган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЭЛЕКТРОН ТИЖОРАТ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасининг «Электрон тижорат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги 2015 йил 22 майдаги ЎРҚ-385-сонли Қонунига мувофиқ янги таҳрирда қабул қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонуннинг мақсади электрон тижорат соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда. Электрон тижорат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электрон тижорат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг электрон тижорат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда. Электрон тижорат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда амалга ошириладиган, товарларни сотиш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатишга доир тадбиркорлик фаолияти электрон тижоратдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда. Электрон тижорат иштирокчилари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электрон тижоратни амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахслар, шунингдек тегишли товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) харидорлари бўлган юридик ва жисмоний шахслар электрон тижорат иштирокчиларидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электрон тижоратда ахборот воситачилари ҳам иштирок этишлари мумкин. Электрон ҳужжат айланиши билан боғлиқ хизматлар кўрсатувчи юридик ва жисмоний шахслар ахборот воситачиларидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда. Электрон тижорат иштирокчиларининг ҳуқуқий ҳолати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электрон тижорат иштирокчилари ушбу Қонунда, бошқа қонун ҳужжатларида, шунингдек тузган шартномаларида назарда тутилган ҳуқуқлардан фойдаланадилар ва мажбуриятларни бажарадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электрон тижоратда иштирок этиш, агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, унинг иштирокчиларига нисбатан ахборот тизимларидан фойдаланмасдан амалга оширилаётган тадбиркорлик фаолиятига нисбатан қўшимча талаблар ёки чеклашлар белгиланиши учун асос бўла олмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда. Электрон тижоратни амалга оширувчи юридик ёки жисмоний шахс тўғрисидаги ахборот
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электрон тижоратни амалга оширувчи юридик ёки жисмоний шахс товарлар (ишлар, хизматлар) харидорига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахснинг ташкилий-ҳуқуқий шакли кўрсатилган ҳолдаги тўлиқ номини ёки жисмоний шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исмини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
почта ва электрон манзилини ҳамда ўзининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида маълумотларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда лицензияси борлиги тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган ахборотни тақдим этиши ёхуд унинг бундай ахборотдан фойдаланиш эркинлигини таъминлаши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонун ҳужжатларида электрон тижоратни амалга оширувчи юридик ёки жисмоний шахс тўғрисидаги ахборотга нисбатан бошқа талаблар ҳам белгиланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда. Ахборот воситачиларининг хизматлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборот воситачиларининг хизматлари шартнома асосида кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборот воситачилари, агар электрон тижорат иштирокчилари билан тузилган шартномаларнинг шартларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, электрон ҳужжатларнинг мазмунини ёки улардан фойдаланиш тартибини ўзгартиришга ҳақли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда. Электрон тижоратдаги шартнома шартлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электрон тижоратдаги шартнома шартлари қонун ҳужжатларининг талабларига мувофиқ бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электрон тижоратдаги шартнома унга ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборот ресурсида жойлаштирилган электрон ҳужжатга ҳавола қилиш йўли билан киритиладиган алоҳида шартларни ўз ичига олиши мумкин. Бу ҳолда электрон ҳужжатни жойлаштирган электрон тижорат иштирокчиси қонун ҳужжатларида ёки шартномада белгиланган муддат мобайнида ундан эркин фойдаланиш имкониятини таъминлаши, бу муддат ўтгандан кейин эса ушбу электрон ҳужжатнинг қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда сақланишини таъминлаши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда. Электрон тижоратда шартнома тузиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электрон тижоратда шартнома қуйидагилар воситасида тузилиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон ҳужжатларни айирбошлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон ҳужжат кўринишида бўлмаган, қабул қилиб олинган оферта (шартнома тузиш таклифи) қабул қилинганлиги тўғрисидаги электрон ҳужжатни жўнатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон ҳужжат кўринишида бўлган, қабул қилиб олинган офертадаги шартнома шартларини бажариш бўйича ҳаракатларни амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электрон тижоратда шартнома акцептни (таклиф қабул қилинишини) ўз ичига олган электрон ҳужжат электрон тижоратни амалга оширувчи юридик ёки жисмоний шахс томонидан қабул қилиб олинган пайтда ёхуд офертани ўз ичига олган электрон ҳужжатда акцепт учун назарда тутилган ҳаракатлар товарлар (ишлар, хизматлар) харидори томонидан амалга оширилган пайтда тузилган деб эътироф этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Офертани ўз ичига олган электрон ҳужжат олинганлигини оферта шартларига розиликни кўрсатмасдан тасдиқлаш, худди шунингдек товарлар (ишлар, хизматлар) харидорининг ҳаракатсизлиги, агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, акцепт ҳисобланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар қонун ҳужжатларида шартнома бўйича тарафнинг бошқа тарафга шартномани тузиш ёки ижро этиш билан боғлиқ ҳужжатни тақдим этиш мажбурияти назарда тутилган бўлса, кўрсатилган мажбуриятни бажариш шартномани тузиш усулидан қатъи назар амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электрон тижоратда шартнома, агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, фақат электрон ҳужжатлардан фойдаланилган ҳолда тузилганлигига асосланиб ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда. Электрон тижоратда офертага таклиф этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электрон тижоратда офертага таклиф этиш, шу жумладан таклиф қилинаётган товарлар (ишлар, хизматлар) тўғрисидаги реклама ёки бошқа маълумотлар махсус билимга эга бўлмаган қабул қилиб олувчига қабул қилиб олинган ахборотнинг электрон тижоратга тааллуқлилигини аниқ белгилаш ва оферта жўнатувчининг ҳуқуқий ҳолати, унинг товарлари (ишлари, хизматлари), бу товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) нархлари ва уларни олиш шартлари ҳақида тўғри тасаввур ҳосил қилиш имкониятини берадиган шаклда тақдим этилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда. Электрон тижоратда офертага қўйиладиган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электрон тижоратда шартнома тузиш мақсадида йўлланадиган оферта, шу жумладан номуайян шахслар доирасига йўлланадиган оферта:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда шартнома тузиш тартибини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шартнома шартларини келишиб олиш чоғида ўзгартишлар киритиш имконияти ва тартибини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
акцептни электрон ҳужжат воситасида юбориш ва чақириб олиш тартибини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборот ресурсида жойлаштирилган электрон ҳужжатга ҳавола қилиш йўли билан шартномага киритиладиган шартларга тааллуқли қайдларни ўз ичига олган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда. Электрон ҳужжатлардан битим тузилганлигининг далили сифатида фойдаланиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электрон ҳужжатлардан битим тузилганлигининг далили сифатида фойдаланиш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда. Низоларни ҳал этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электрон тижорат соҳасидаги низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда. Электрон тижорат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электрон тижорат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2004 йил 29 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
613-II-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 20- сон, 232-модда)