Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ПОКИСТОН ИСЛОМ РЕСПУБЛИКАСИДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЭЛЧИХОНАСИНИ ОЧИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси билан Покистон Ислом Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида 1992 йил 10 майдаги Протоколга мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Покистон Ислом Республикасининг Исломобод шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг Элчихонаси таъсис этилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги бир ой муддатда штат жадвалига мувофиқ Элчихонанинг дипломатик таркибини бутлаш учун номзодлар бўйича таклифлар киритсин.
4. Ўзбекистон Республикасининг Покистон Ислом Республикасидаги элчиси маиший, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шарт-шароитлари бўйича Ўзбекистон Республикаси вазирига тенглаштирилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1995 йил 9 февраль,
40-сон