Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 30.04.1994 йилдаги 230-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрининг III ва IV аҳоли яшаш жойларидаги ернинг чўкиш ҳолатлари оқибатларини тугатиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чирчиқ шаҳрида 1977 йилдан кузатила бошланган III ва IV аҳоли яшаш жойларидаги ернинг чўкиш ҳолатлари кейинги икки йилда анча тезлашди ва табиий офат тусини ола бошлади. 1993 йилнинг ўзида жиддий деформациялар туфайли одамлар яшайдиган учта уй авария ҳолатига келиб қолганлиги сабабли мазкур уйларда яшовчи аҳолини бошқа жойга кўчиришга мажбур бўлинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ернинг чўкиш ҳолатлари тезлашиши сабабларини муфассал тадқиқ қилиш, уларни бартараф қилиш ҳамда шикастланган бино ва иншоотларнинг, пойдеворларини ва деформацияга учраган конструкцияларини мустаҳкамлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси (Ғаниев) ўзига қарашли институтлар ва ташкилотлар кучи билан Чирчиқ шаҳрининг III ва IV аҳоли яшаш жойларида комплекс лойиҳа-қидирув ишларини амалга ошириб, ернинг чўкиш ҳолатларини бартараф қилиш, тураржой, ижтимоий-маданий маиший объектларни, муҳандислик коммуникацияларини қайта қуриш ва тиклаш ҳамда теварак атрофни ободонлаштиришга оид тавсияларни ишлаб чиқсин ва лойиҳа-смета ҳужжатларини тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзсаноатхўжаликқурилиш» корпорацияси ушбу чора-тадбирларни амалга оширувчи бош пудратчи этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Тошкент вилояти ҳокимлиги (Икромов) Чирчиқ шаҳрининг III ва IV аҳоли яшайдиган жойларидаги айрим бинолар ва иншоотлар, муҳандислик коммуникацияларини тиклаш ҳамда қайта қуриш ва теварак атрофни ободонлаштириш ишларини 1994 йилда капитал қурилиш учун ажратилган умумий ҳажмлар ҳисобига амалга оширсин. 1994 йилнинг биринчи ярим йили якунлари бўйича, зарурият бўлса, Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси (Голишев), Молия вазирлиги (Гуськова) капитал қурилиш истиқбол параметрларида Тошкент вилояти ҳокимлигига, асословчи материаллар тақдим этилишига кўра Чирчиқ шаҳрининг III ва IV аҳоли яшаш жойларида тадқиқот, лойиҳа-қидирув, тиклаш ва қайта қўриш ишларини бажариш учун мақсадли марказлашган маблағларни назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Тошкент вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси Чирчиқ шаҳрининг III ва IV аҳоли яшаш жойларида тадқиқот, объектларни лойиҳалаш ҳамда қуриш ишларида хатоликларга йўл қўйган, ирригация тармоқларидан ва иншоотлардан зарур даражада фойдаланишни таъминламаган мансабдор шахсларнинг жавобгарлиги масаласини кўриб чиқсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш, Вазирлар Маҳкамасининг Қурилиш, транспорт ва алоқа мажмуига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А. МУТАЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1994 йил 30 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
230-сон