Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 12.04.1994 йилдаги 201-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТОШҚИН, СЕЛ ОҚИМЛАРИНИ ОҚИЗИБ ЮБОРИШ ВА КЎЧКИ ҲОДИСАЛАРИ БИЛАН БОҒЛИҚ БЎЛГАН ҲАЛОКАТЛИ ОҚИБАТЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ҲАМДА УЛАРНИ БАРТАРАФ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика давлат ҳокимият органлари табиий офатлар хавфини камайтириш ва уларнинг оқибатларини тугатиш борасида муайян тажриба орттирганлар. Республикада фуқаро мудофааси полки, тез ҳаракат қилувчи кучлар ташкил этилган ва зарур ашёлар билан жиҳозланган, вилоятларда уларнинг филиаллари ташкил этилмоқда, тошқинга қарши комиссиялар ишлаб турибди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга ҳар йили сел, тошқин, ўпирилиш ва кўчкилар туфайли юзага келадиган фавқулодда вазиятлар катта вайронгарчиликларга сабаб бўлмоқда, республика халқ хўжалигига жиддий зарар етказмоқда, баъзан эса одамларнинг ҳалок бўлишига олиб келмоқда. Бу мазкур ишда изчиллик йўқлигидан далолат беради. Кўрилаётган чора-тадбирлар даврийлик тусига эга. Ҳукуматнинг бу масалалар юзасидан қабул қилган қарорлари ёмон бажариляпти. Жойлардаги ҳокимликлар тегишли хизматларнинг рухсатларисиз хавфли зоналарда тартибсиз равишда уй-жойлар қурилишига йўл қўймоқдалар. Натижада республикада 400 га яқин аҳоли яшаш жойлари ва 300 дан ортиқ халқ хўжалиги объектлари хавфли зоналарга жойлаштирилган. Ушбу барча масалаларда маҳаллий ҳокимият органларининг мувофиқлаштирувчилик роли сустлиги кузатилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Об-ҳаво илиб бораётган бир шароитда қор захиралари ҳажмлари ва кутилаётган ёғингарчиликлар бу йил республикадаги вазиятни анча кескинлаштирмоқда, сел, тошқин жараёнлари ва кўчки ҳодисаларининг фаоллашуви кутилмоқда. Кузатиш ва хабар бериш хизматларининг идоравий тарқоқлиги аҳволни мураккаблаштирмоқда. Давлат геология қўмитаси ҳамда Мелиорация ва сув хўжалиги вазирлиги органлари ўз кўрсатмаларининг бажарилишида талабчанлик қилмаяптилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сел, тошқин оқимларини талофатсиз оқизиб юбориш, кўчки ҳодисаларининг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларининг, вазирликлар ва идоралар раҳбарларининг фавқулодда вазиятларда барча манфаатдор ташкилотларнинг аҳолини ва халқ хўжалиги объектларини ҳимоя қилиш чора-тадбирлари бўйича куч-ғайратларини мувофиқлаштиришга оид ишларининг етарли эмаслиги қайд этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Жойларда табиий офатларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини тугатиш, шунингдек, одамларнинг тўлиқ хавфсизлигини таъминлаш бўйича ишларни ташкил этиш учун шахсий жавобгарлик вилоятлар, шаҳарлар, туманлар ҳокимлари, вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар раҳбарларининг зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мелиорация ва сув хўжалиги вазирлиги ўзан сув омборларида тошқин сувларнинг тўпланиши учун захира сув ҳавзалари ташкил қилсин. Вазир ўринбосарлари ва бош бошқармалар бошлиқлари тошқин ва сел оқимларини талофатсиз оқизиб юборишни таъминлаш учун 2 ой муддатга вилоятлар ва муайян объектлар бўйича масъул қилиб биркитилсинлар, вазирликнинг жойларидаги барча бўлинмаларида кеча-кундуз навбатчилик ва барча сув хўжалиги объектлари иши устидан назорат ўрнатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дарёлар, сойлар ва гидроиншоотлар бўйича зарур ҳимоя (соҳил-дамба мустаҳкамлаш) тадбирлари ва авария-тиклаш ишлари бажарилсин, бу ишларга вазирликка 1994 йил учун ажратилган сармоя қўйилмаларининг умумий линиялари доирасида сметалар ва алоҳида лойиҳалар бўйича ҳақ тўлансин. Ҳақиқатда бажарилган иш ҳажмлари бўйича харажатлар Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 14 февралдаги 70-сон қарори 7-бандида белгиланган шартларга биноан қоплансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазирлиги, «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси 9 ой якунлари бўйича Вазирлар Маҳкамасига бажарилган иш ҳажмларини маблағ билан таъминлаш манбаларига доир таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси давлат геология қўмитаси мавжуд илғор тажрибадан фойдаланган ҳолда берилаётган истиқбол маълумотларининг илмий асосланганлигини, хослигини ва аниқлигини оширсин. Тахмин этилаётган табиий офатларни каталоглаштириш ва паспортлаштириш асосида олдини олиш чора-тадбирларининг асосланган тизимини ишлаб чиқсин, селга, кўчкига ва шу кабиларга қарши чора-тадбирлар биринчи навбатда лойиҳалаштирилиши лозим бўлган ҳудудларни аниқласин. Мазкур масала юзасидан 1994 йил охиригача Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳисоб-китобга мувофиқ Давлат геология қўмитасига Давлат кузатиш хизмати учун ёмон йўллардан ҳам юра оладиган енгил автотранспорт ва оператив алоқа воситаларини мақсадли сотиб олиш учун Россия рублида зарур маблағлар ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
содир бўлиши мумкин бўлган экзоген жараёнларнинг олдини олиш ва потенциал хавфли вазиятларда аҳолини ҳимоя қилиш бўйича ишларни Фуқаро мудофааси ва фавқулодда вазиятлар бошқармаси учун устувор йўналиш қилиб белгиласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаро мудофааси ва фавқулодда вазиятлар Бошқармасига ҳамда «Бошгидромет»га кўчки ва сел хавфи кучли бўлган даврларда мунтазам айланиб учиш ва хавфли геологик ва гидрологик жараёнлар ривожланадиган районларни кузатиш учун вертолёт транспорти ажратсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ҳафта муддатда кўчки ва сел-тошқинлар хавфи энг кучли бўлган зоналарда хавфли вазиятларнинг олдини олиш бўйича шошилинч чора-тадбирлар кўриш учун алоқа воситалари, ҳаракатчан транспорт билан жиҳозланган доимий кузатиш постлари ташкил этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат геология қўмитаси, Мелиорация ва сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда бир ҳафта муддатда хавфли зоналардаги ишларнинг аҳволини ўргансин, вақтинча кўчирилиши ҳамда босқичма-босқич хавфсиз жойлардаги доимий истиқомат жойларига кўчирилиши лозим бўлган шаҳарчалар ва хўжаликлар рўйхатини аниқласин ҳамда маҳаллий ҳокимият органларига тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзкимёсаноат» уюшмаси, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳокимликлари билан биргаликда Республика кўп ихтисосли тез ҳаракат қилиш марказига ва Тез ҳаракат қилувчи ҳарбийлаштирилган махсус отрядга техника билан жиҳозлашда, фавқулодда вазиятларда тез ҳаракат қилиш учун шахсий таркибни тайёрлашда ёрдам кўрсатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Одамларни кўчки ва сел босадиган зоналардан кўчириш, аҳолини хавфсиз жойларга ўз вақтида эвакуация қилиш бўйича аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш вилоятлар ва туманлар ҳокимларининг кечиктириб бўлмайдиган вазифаси деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисидан, вилоятлар, шаҳарлар, туманлар ҳокимларидан, вазирликлар, идоралар, корхоналар, ташкилотлар ва хўжаликлар раҳбарларидан объектларнинг ҳудудий ва баланс бўйича мансублигига кўра апрель-май ойларида ўз маблағлари ҳисобидан кўчки ва сел-тошқин ҳодисаларининг ҳалокатли оқибатларининг олдини олиш билан боғлиқ барча ишлар ва тадбирларни бажариш талаб этилсин. Зарурат бўлганда харажатларни қисман қоплаш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги вилоятлар ҳокимликлари, манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда аҳолини хавфли зоналардан босқичма-босқич кўчириш учун республика бюджетидан маблағ ажратиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сув омборларининг иш режими учун жавобгарлик Ўзбекистон Республикаси Мелиорация ва сув хўжалиги вазирлиги зиммасига юклатилганлигини назарда тутиб, ҳокимликларнинг сел оқимлари тўпланадиган жойлар ва сув омборларида сувни тўплаш ҳамда уни чиқариб юбориш жараёнларига аралашишларига йўл қўйилмасин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари халқ хўжалиги объектларини ҳамда уй-жойларни жойлаштиришда Давлат геология қўмитаси органлари ва Ўзбекистон Давлат муҳандислик-техникавий изланишлар институтининг лойиҳалаш ташкилотлари тавсия ва кўрсатмаларига оғишмай риоя қилсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Фанлар академиясининг Сейсмология институти Иншоотлар механикаси ва зилзила бардошлилиги институти ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда халқ хўжалиги объектлари ва уй-жой қурилишини лойиҳалаш ҳамда қуриш бўйича таклифларни ишлаб чиқсин ва 1994 йилнинг иккинчи ярмида Ҳукуматга киритсин, бунда қурилишни эҳтимол тутилган хавфли зоналарда жойлаштиришда уларнинг зарур ҳимоя қилиниши ва чидамлилиги назарда тутилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология бош бошқармаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кутилаётган иқлимий вазиятларга доир янада аниқроқ маълумот олиш учун илмий-техника тараққиётининг замонавий ютуқларидан ва жаҳон тажрибасидан кенг фойдалансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаро мудофааси ва фавқулодда вазиятлар Бошқармаси, Давлат геология қўмитаси, Мелиорация ва сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда вилоятлар ва туманлар ҳокимликларини ҳамда аҳолини республика ҳудудида кутилаётган сел, тошқин ва кўчки ҳодисаларидан ўз вақтида хабардор қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10 кун муддатда Мелиорация ва сув хўжалиги вазирлиги ва Мудофаа вазирлиги билан биргаликда тошганда катта хавф туғдирадиган ўз-ўзидан ҳосил бўладиган кўл ва бошқа сув манбаларини текшириб чиқсин ҳамда эҳтимол тутилган ҳалокатли оқибатларнинг олдини олиш учун уларнинг ҳолати устидан назоратни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги хавфли жойлардаги халқ хўжалиги объектлари ва аҳолини электр энергияси, газ ва ёқилғи билан узлуксиз таъминлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқсинлар ҳамда амалга оширсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги хавфли зоналардан вақтинча кўчирилган аҳолига хизмат кўрсатиш учун тиббий ёрдам кўрсатиш пунктларини зарур миқдорда зудлик билан ташкил қилсин, уларни зарур асбоб-анжомлар ва дори-дармонлар билан таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Доимий яшаш учун кўчирилган жойларда зарур даражада тиббий хизмат ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳалокатли ҳодисалар зонасидаги ҳудудлар ҳамда у ердаги вақтинча хавфсиз жойга кўчирилган фуқароларнинг иморатлари ва мол-мулкининг қўриқланишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Молия вазирлиги, «Ўздавсуғурта»:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хавфли туманлардаги аҳолининг фавқулодда вазиятлар юзага келиши ҳодисасидан мажбурий суғурта қилиш тизими билан қамраб олинишини таъминласинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда кўчки, сел-тошқин зоналарида иморатлар, шахсий мол-мулк ва чорва молларини, шу жумладан, боғдорчилик-полизчилик хўжаликларини қонунчиликка мувофиқ суғурта қилсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рақобат асосидаги қўшимча суғурта органлари ташкил этиш масаласини кўриб чиқсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. «Ўздавтелерадио» компанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фавқулодда вазиятларда аҳолини ҳимоя қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати кўраётган чора-тадбирлар тўғрисида республика аҳолиси ўртасида кенг тушунтириш ишларини олиб борсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мудофаа вазирлигининг Фуқаро мудофааси ва фавқулодда вазиятлар Бошқармаси ва манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда аҳоли ўртасида фавқулодда вазиятлар пайдо бўлган зоналарда кишиларнинг биринчи навбатдаги хатти-ҳаракатлари тўғрисида кенг тушунтириш ишларини олиб борсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Фавқулодда вазиятлар бўйича комиссияси БМТ томонидан эълон қилинган Табиий офатлар хавфини камайтириш халқаро ўн йиллиги доирасида халқаро тажриба ва ўзаро ёрдамдан фойдаланиш мақсадида БМТнинг инсонпарварлик ташкилотлари билан кенг ҳамкорлик қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И.Х. Жўрабеков зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1994 йил 12 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
201-сон