29.06.2010 йилдаги 128-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«САНОАТМОНТАЖМАХСУСҚУРИЛИШ» ОЧИҚ АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат дастурлари доирасида иқтисодиётнинг энг муҳим тармоқлари корхоналарини модернизация қилишга йўналтирилган саноат объектлари ва корхоналари ўз вақтида ва сифатли фойдаланишга топширилишини таъминлаш, республика иқтисодиёти тармоқларининг юқори технологияли, махсус қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ишларига бўлган эҳтиёжини қондириш, саноат ва хўжалик қурилишида асбоб-ускуналарни монтаж қилиш ва уларни ишлатишнинг илғор тизимларини, замонавий қурилиш технологияларини жорий этиш мақсадида, шунингдек «93-махсустрест» очиқ акциядорлик жамиятининг йирик ва стратегик муҳим саноат объектларида монтаж ва махсус ишларни бажаришдаги салоҳиятини ҳисобга олиб Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтисодиёт реал сектори корхоналарининг молиявий барқарорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2008 йил 18 ноябрдаги ПФ-4053-сон фармонига мувофиқ фаолият юритаётган очиқ ва ёпиқ акциядорлик жамиятлари 2010 йилнинг 1 январигача ўзларининг устав фондлари миқдорини улар қайта рўйхатга олинган санада Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича эквиваленти камида 400 минг АҚШ долларига тенг суммага етказишлари ёки мулкчиликнинг хусусий шаклига ўтишни таъминлашлари шарт эканлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«93-махсустрест» очиқ акциядорлик жамияти томонидан устав фондини юқорида кўрсатилган суммага етказиш белгиланган муддатларда таъминланмаганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Ўзмонтажмахсусқурилиш» уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳамда Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, шунингдек «93-махсустрест» очиқ акциядорлик жамиятининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«93-махсустрест» очиқ акциядорлик жамиятини «Саноатмонтажмахсусқурилиш» очиқ акциядорлик жамияти этиб қайта номлаб очиқ акциядорлик жамияти сифатида сақлаб қолишнинг мақсадга мувофиқлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Саноатмонтажмахсусқурилиш» очиқ акциядорлик жамиятининг устав фонди миқдорини асосий фондларни қайта баҳолаш натижасида ҳосил бўлган захира фонди ҳисобига, шунингдек жамиятнинг устав фондида камида 51 фоиз миқдорида давлат улушини шакллантириш йўли билан камида белгиланган суммагача етказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки, «Саноатмонтажмахсусқурилиш» очиқ акциядорлик жамиятининг устав фондида давлат улушини шакллантириш «93-махсустрест» очиқ акциядорлик жамияти балансига берилган ва илгари унинг устав фондига киритилмаган давлат мулки ҳисобига амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси «Ўзмонтажмахсусқурилиш» уюшмаси билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда «93-махсустрест» очиқ акциядорлик жамиятининг мол-мулки, шунингдек «Саноатмонтажмахсусқурилиш» очиқ акциядорлик жамиятининг устав фондида давлат улушини шакллантириш учун зарур бўлган, «93-махсустрест» очиқ акциядорлик жамияти балансига берилган ва илгари унинг устав фондига киритилмаган давлат мулки баҳоланишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган тартибда «93-махсустрест» очиқ акциядорлик жамияти акциядорлари умумий йиғилиши ўтказилишини ҳамда таъсис ҳужжатларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Саноатмонтажмахсусқурилиш» очиқ акциядорлик жамияти устав фонди белгиланган талабларга мувофиқ шакллантирилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Саноатмонтажмахсусқурилиш» очиқ акциядорлик жамияти фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ масалалар ҳал этилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Ўзмонтажмахсусқурилиш» уюшмаси «Саноатмонтажмахсус-қурилиш» очиқ акциядорлик жамияти билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтисодиётнинг энг муҳим тармоқлари корхоналарини модернизация қилишга йўналтирилган тасдиқланган давлат дастурлари доирасида қурилаётган саноат объектларида, шунингдек хўжалик қурилиши объектларида қурилиш, махсус ва монтаж ишлари тўлиқ цикли фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш усули билан бажарилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010-2011 йилларда «Саноатмонтажмахсусқурилиш» очиқ акциядорлик жамиятининг асосий фондларини, шу жумладан қурилиш, махсус техника ва асбоб-ускуналари паркини модернизация қилиш ва янгилашга доир комплекс тадбирлар амалга оширилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Саноатмонтажмахсусқурилиш» очиқ акциядорлик жамияти ҳудудий ва ишлаб чиқариш тузилмасининг мавжуд тармоғини янада ривожлантириш, кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини ташкил этиш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.А.Хўжаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 29 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
128-сон