Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
АҲОЛИГА СОТИЛАДИГАН АВТОМОБИЛЬ БЕНЗИНИ ЧАКАНА НАРХЛАРИНИ ЎЗГАРТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 2 сентябрдаги 443-сон «Аҳолига сотиладиган автомобиль бензини чакана нархларини ўзгартириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Нефть ва уни қайта ишлаш маҳсулотлари нархларининг ошиб бораётганлиги муносабати билан ҳамда улардан фойдаланишнинг самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 1994 йилнинг 1 августидан бошлаб аҳолига сотиладиган автомобиль бензинининг чакана нархи 1 литри учун 2 сўм миқдорида белгилансин.
2. Республика аҳолисининг айрим тоифаларига илгари қабул қилинган қарорларга мувофиқ берилаётган амалдаги имтиёзлар сақлаб қолинсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бензин янги чакана нархлари прейскурантларини тасдиқласин ҳамда барча манфаатдор вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотларга етказсин.
4. «Ўздавнефтмаҳсулот» давлат-акционерлик бирлашмаси, унинг жойлардаги органлари автомобиль бензинини нақд пулга сотадиган автомобиль бензини қуйиш станцияларидаги автомобиль бензини қолдиқларини 1994 йил 1 августдаги ҳолатга кўра қайта баҳолаб чиқсинлар ҳамда қайта баҳолашдан тушган маблағларни ўзларининг айланма маблағларини кўпайтиришга йўналтирсинлар.
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 29 июндаги 330-сон қарори билан тасдиқланган аҳолига сотиладиган автомобиль бензинининг чегараланган чакана нархлари бекор қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А. МУТАЛОВ
Тошкент ш.,
1991 йил 28 июль,
385-сон