Жумҳуриятимизнинг Жануби Шарқ ва Тинч океан минтақаларидаги мамлакатлар билан халқаро, сиёсий, иқтисодий ва маданий муносабатларида ижобий ўзгаришлар юз бераётгани туфайли савдони, фан, санъат соҳаларида ўзаро айирбошлашни кенгайтириш, туризмни ривожлантириш зарурати пайдо бўлди.
Миллий онгнинг ўсиши, омма ижодий фаоллигининг кўтарилиши Шарқ халқларининг тарих ва маданият ёдгорликларини янада чуқурроқ ўрганиш ва тадқиқ қилиш ҳамда араб ёзувидаги бой қўлёзмалар хазинасини ўқиб чиқиш масалаларини олдинга сурмоқда, ўрта мактабларда шарқ тилларини ўқитишни яхшилаш, араб ёзувидаги классик ўзбек тилини ўрганиш эҳтиёжлари юзага келмоқда.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 15 июлдаги 186-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
2. ЎзССЖ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бир ой муддат ичида институт тўғрисидаги Низомни, унинг тузилишини, ягона муфассал ўқув режасини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин, мутахассисликлар рўйхатини белгилаб олсин, япон, хитой, корейс ва турк тиллари бўйича мутахассислар тайёрлашни кенгайтиришга алоҳида эътибор берилсин.
3. ЎзССЖ Молия вазирлиги янги ташкил этилаётган институтни маблағ билан таъминлаш масалаларини кўриб чиқсин ва ҳал қилсин.
4. ЎзССЖ Иқтисодиёт қўмитаси, ЎзССЖ Давлат моддий-техника таъминоти қўмитаси, ЎзССЖ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги йиллик режаларда Шарқшунослик институтининг ўқув моддий негизини ривожлантиришни ва 1991 йилнинг сентябридан бошлаб моддий-техника ресурсларини белгиланган тартибда ажратишни назарда тутсинлар.