Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг
Қарори
«ЭЛЕКТРОН ҲУЖЖАТ АЙЛАНИШИ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ АМАЛГА КИРИТИШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:
1. «Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни матбуотда эълон қилинган кундан эътиборан амалга киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати (Ш. Мирзиёев) ўз қарорларини «Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқлаштирсин, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси Э. ХАЛИЛОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 29 апрель,
612-II-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 20-сон, 231-модда)