Ҳужжат кучини йўқотган 05.10.2018 23.06.2010 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2114
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қарори, 23.06.2010 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2114
Кучга кириш санаси
03.07.2010
Ҳужжат кучини йўқотган 05.10.2018
Ҳужжат 03.07.2010 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ, ШУ ЖУМЛАДАН БОШҚА ИНВЕСТОРЛАР ИШТИРОКИДА БАНКРОТ КОРХОНАЛАР НЕГИЗИДА ТАШКИЛ ЭТИЛГАН КОРХОНАЛАРНИНГ АСОСИЙ ВОСИТАЛАРИ ВА НОМОДДИЙ АКТИВЛАРИ БЎЙИЧА АМОРТИЗАЦИЯ АЖРАТМАЛАРИНИ ЎРНАТИЛГАН МЕЪЁРДАН КАМРОҚ ҲИСОБЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 23 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2114]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 17 сентябрдаги 128, 31, 2018-69, 27/18-сонли «Тижорат банклари, шу жумладан бошқа инвесторлар иштирокида банкрот корхоналар негизида ташкил этилган корхоналарнинг асосий воситалари ва номоддий активлари бўйича амортизация ажратмаларини ўрнатилган меъёрдан камроқ ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги Вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2114-2, 04.10.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 6 апрелдаги ПҚ-1317-сонли «Банк тизимининг молиявий барқарорлигини янада ошириш ва инвестициявий фаоллигини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 14-15-сон, 104-модда) асосан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Тижорат банклари, шу жумладан бошқа инвесторлар иштирокида банкрот корхоналар негизида ташкил этилган корхоналарнинг асосий воситалари ва номоддий активлари бўйича амортизация ажратмаларини ўрнатилган меъёрдан камроқ ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги Вақтинчалик низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 31 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиёт вазири С. БЕКЕНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 31 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
97-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 31 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010-21-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 31 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20/1-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банкининг 2010 йил 31 майдаги 47, 97, 2010-21, 20/1-сонли қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тижорат банклари, шу жумладан бошқа инвесторлар иштирокида банкрот корхоналар негизида ташкил этилган корхоналарнинг асосий воситалари ва номоддий активлари бўйича амортизация ажратмаларини ўрнатилган меъёрдан камроқ ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Вақтинчалик низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 6 апрелдаги ПҚ-1317-сонли «Банк тизимининг молиявий барқарорлигини янада ошириш ва инвестициявий фаоллигини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 14-15-сон, 104-модда) мувофиқ тижорат банклари, шу жумладан бошқа инвесторлар иштирокида банкрот корхоналар негизида ташкил этилган корхоналарнинг асосий воситалари ва номоддий активлари бўйича амортизация ажратмаларини ўрнатилган меъёрдан камроқ ҳисоблаш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-§. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Вақтинчалик низом тижорат банклари, шу жумладан бошқа инвесторлар иштирокида банкрот корхоналар негизида ташкил этилган корхоналарга (кейинги ўринларда корхоналар деб юритилади) татбиқ қилинади ва ушбу корхоналар янги инвесторларга сотилгунга қадар, аммо улар давлат рўйхатидан ўтган пайтдан бошлаб уч йилдан кўп бўлмаган муддатда амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Вақтинчалик низомда қуйидаги асосий тушунчалар ишлатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амортизация — асосий воситалар эскиришининг қийматдаги ифодаси, шунингдек асосий воситалар ва номоддий активларнинг амортизацияланадиган қийматини уларнинг фойдали хизмат муддати мобайнида асосий воситалар ва номоддий активларнинг белгиланган мақсадидан келиб чиққан ҳолда маҳсулот (ишлар, хизматлар) таннархига ёки давр харажатларига олиб бориш ва систематик тақсимлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мол-мулк мулкдори — Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 19 ноябрдаги Ф-4010-сонли фармойиши билан тасдиқланган Иқтисодий ночор корхоналарни аукцион ва танлов савдоларида тижорат банкларига сотиш тартибига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 49-сон, 479-модда) мувофиқ банкрот корхоналарни (шу жумладан бошқа инвесторлар иштирокида) эгаликка олган тижорат банки;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрнатилган амортизация меъёри — Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 52-сон (I)) 144-моддасида кўрсатилган асосий воситалар ва номоддий активлар бўйича амортизация меъёри;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пасайтирувчи коэффициент — асосий воситалар ва номоддий активлар бўйича ўрнатилган меъёрлардан камроқ амортизация суммасини аниқлаш учун қўлланиладиган ҳисоб-китоб кўрсаткичи бўлиб, унинг қиймати 1,00 ёки 100% дан паст, лекин 0,50 ёки 50% дан кам бўлмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-§. Амортизацияни ўрнатилган меъёрдан камроқ ҳисоблаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Амортизация, Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари (5-сонли БҲМС) «Асосий воситалар»га (рўйхат рақами 1299, 2004 йил 20 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 3-сон, 35-модда) ва (7-сонли БҲМС) «Номоддий активлар»га (рўйхат рақами 1485, 2005 йил 27 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 25-26-сон, 188-модда) мувофиқ турли усулларни қўллаш орқали ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Асосий воситалари ва номоддий активлари бўйича амортизацияни ўрнатилган амортизация меъёрларига мувофиқ ҳисоблаётган корхоналар, мазкур корхоналар янги инвесторларга сотилгунга қадар, аммо улар давлат рўйхатидан ўтган пайтдан бошлаб уч йилдан кўп бўлмаган муддатда амортизацияни ўрнатилган меъёрлардан камроқ ҳисоблашлари мумкин (кейинги ўринларда пасайтирилган меъёр деб юритилади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Корхоналар ҳисоб сиёсатида кўзда тутилган амортизация ҳисоблашнинг қўллаётган усулидан қатъи назар, пасайтирилган меъёрлар бўйича амортизация ҳисоблашга ўтиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Пасайтирилган меъёр пасайтирувчи коэффициентни асосий воситалар ва номоддий активларнинг аниқ номи бўйича ўрнатилган амортизация меъёрига кўпайтириш орқали аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Пасайтирувчи коэффициент, корхона фаолиятининг ўзига хос жиҳатлари ва хусусиятларини ҳисобга олиб корхона томонидан, мол-мулкнинг мулкдорлари билан келишган ҳолда аниқланади. Пасайтирувчи коэффициентни аниқлаш учун корхона, тижорат банкларига берилгунга қадар банкрот корхона балансида акс эттирилган асосий воситалар ва номоддий активлар қолдиқ қийматининг, уларни тижорат банклари томонидан (шу жумладан бошқа инвесторлар иштирокида) ташкил қилинган корхоналарга қабул қилинган пайтдаги баҳоланган қийматига нисбати, бозордаги худди шундай маҳсулот нархининг корхона маҳсулоти қийматига нисбати, ишлаб чиқариш ҳақиқий ҳажмининг ишлаб чиқариш қувватига нисбати ва бошқа кўрсаткичлардан биридан фойдаланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Пасайтирувчи коэффициентни аниқлаш тартиби корхона раҳбарининг фармойишли ҳужжати (буйруқ, фармойиш ва бошқалар) билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пасайтирувчи коэффициент корхона томонидан ҳар ҳисобот даврида (ой, чорак, йилда) қайта кўриб чиқилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Асосий воситалар (номоддий активлар) объекти бўйича амортизация ажратмаларини ҳисоблаш, мазкур объект асосий воситалар (номоддий активлар) таркибига қабул қилинган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасидан бошланади ва мазкур объектнинг амортизацияланадиган қиймати тўлиқ қоплангунга қадар ёки ушбу объект балансдан ҳисобдан чиқарилгунга қадар амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Асосий воситалар (номоддий активлар) объекти бўйича пасайтирилган меъёрлар бўйича амортизация ажратмаларини ҳисоблаш, пасайтирилган меъёрлар бўйича амортизация ҳисоблаш тўғрисида қарор қабул қилинган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасидан бошланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Асосий воситалар (номоддий активлар) объекти бўйича амортизация ажратмаларини ҳисоблаш, мазкур объектнинг амортизацияланадиган қиймати тўлиқ қопланган ойдан ёки ушбу объект балансдан ҳисобдан чиқарилган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасидан тўхтатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Асосий воситалар (номоддий активлар) объектлари бўйича пасайтирилган меъёрларда амортизация ажратмалари ҳисобот даври мобайнида ҳар ойда ҳисоблаб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ишлаб чиқариши мавсумий тусга эга бўлган корхоналарда фойдаланиладиган асосий воситалар (номоддий активлар) бўйича пасайтирилган меъёрдаги амортизация ажратмаларининг йиллик суммаси, ҳисобот йилида улардан фойдаланиш даврига тенг маромда ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-§. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Мазкур Вақтинчалик низом билан белгиланган тартибда амортизацияни ўрнатилган меъёрлардан камроқ ҳисоблаш даври тугаганидан сўнг, келгусида амортизацияни ҳисоблаш асосий воситалар ва номоддий активлар бошланғич (қайта тиклаш) қиймати тўлиқ қоплангунга қадар ўрнатилган амортизация меъёрларига ёки амортизацияни ҳисоблаш усулларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Амортизация ҳисоблашнинг пасайтирилган меъёрларини қўллашнинг ҳаққонийлиги ва асосланганлиги учун шахсий жавобгарлик корхоналар раҳбарлари ва бош бухгалтерлари зиммасига юклатилади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 24-25-сон, 208-модда; 2017 й., 24-сон, 511-модда)