Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ҚЎҚОН ПЕДАГОГИКА БИЛИМ ЮРТИНИ ҚАЙТАДАН НОМЛАШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Халқ депутатлари Қўқон шаҳар Совети раёсатининг «Правда» газетаси номидаги Қўқон педагогика билим юртини ўзбек тилшунослиги ва адабиётини ривожлантиришга катта ҳисса қўшган педагог, тилшунос олим — Ашурали Зоҳирий номидаги Қўқон педагогика билим юрти деб қайтадан номлаш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1991 йил 19 апрель,
106-сон