15.06.2007 йилдаги 163-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 15.06.2007 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МАЖБУРИЯТЛАРНИ БАЖАРМАГАНЛИК ЁКИ ЛОЗИМ ДАРАЖАДА БАЖАРМАГАНЛИК УЧУН МУЛКИЙ ЖАВОБГАРЛИК ТЎҒРИСИДАГИ ФУҚАРОЛИК ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИНИ ҚЎЛЛАШНИНГ АЙРИМ МАСАЛАЛАРИ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик судлари томонидан мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарликни белгиловчи фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллаш бўйича суд амалиётини бир хилда шакллантириш мақсадида «Судлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 47-моддасига асосан Олий хўжалик суди Пленуми қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик чораларини қўллаш ҳақидаги низоларни ҳал қилишда хўжалик судлари Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади), «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатларига қатъий амал қилишлари лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири ҳисобланади. Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Агар шартномада айнан битта мажбуриятнинг бузилиши учун неустойкани ҳам жарима, ҳам пеня кўринишида тўлаш назарда тутилган бўлса, судлар шуни эътиборга олишлари лозимки, қонунчиликда бошқача ҳоллар назарда тутилмаган бўлса, даъвогар фақатгина бир шаклдаги неустойка қўллашни талаб қилишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга судлар шуни эътиборга олишлари лозимки, неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ФКнинг 263-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ тарафларнинг келишуви билан қонунда аниқланган неустойка (қонуний неустойка) миқдорининг оширилиши ўз-ўзидан ундирилаётган неустойкани камайтиришга асос бўлиб хизмат қилиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. ФКнинг 327-моддасида назарда тутилган бошқа шахсларнинг пул маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш пул мажбуриятини бажармаганлик учун қўлланиладиган мулкий жавобгарлик бўлиб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур моддада қарздорга пул тўлаш мажбуриятини юклаш кучига эга бўлган пул мажбуриятларини бажармаганлик ёки кечиктирганлик оқибатлари кўзда тутилганлигини инобатга олиб, ушбу моддада белгиланган қоидалар, агар улар пулдан тўлов воситаси, пуллик қарзни қоплаш воситаси сифатида фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаса, тарафлар ўртасидаги муносабатларга татбиқ қилинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, пул белгиларидан пуллик қарзни қоплаш воситаси сифатида фойдаланилмайдиган (касса хизмати кўрсатиш шартномаси бўйича мижознинг банкка нақд пулни топшириш мажбурияти, пул белгиларини ташийдиган юк ташувчининг мажбурияти ва ҳ.к.), мажбуриятлар пул мажбуриятлари ҳисобланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пул мажбурияти бўлиб, мажбурият бир бутун ҳолда (қарз шартномасида) бўлгани каби мажбуриятдаги тарафлардан бирининг товарларга (иш ёки хизматлар) ҳақ тўлаш мажбурияти ҳам бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Хўжалик судларида солиқ, молиявий ва маъмурий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларни кўриб чиқишда фуқаролик қонун ҳужжатлари қўлланилмайди, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бинобарин, юридик шахсларнинг солиқ, божхона ва бошқа давлат органлари томонидан мулкий жарималар сифатида асоссиз ундирилган пул маблағларини қайтариш тўғрисидаги талаблари қаноатлантирилганда, бу маблағлардан фойдаланилганлик учун фоизлар ҳисобланмайди ва бундай ҳолларда пул мажбуриятларини бажармаганлик учун жавобгарликни назарда тутувчи ФКнинг 327-моддаси қоидалари қўлланилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай ҳолларда юридик шахслар ФКнинг 14-моддасига мувофиқ пул маблағларини асоссиз ундириш оқибатида уларга етказилган зарарларни қоплашни талаб қилишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. ФКнинг 327-моддасида назарда тутилган фоизлар бошқа шахсларнинг пул маблағлари шартномага асосан ёхуд шартномавий муносабатларсиз қабул қилинганлигидан қатъи назар, тўланиши шарт, ушбу қарорнинг 6-бандида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Судлар шуни эътиборга олишлари керакки, агар тарафларнинг келишувида, тарафлар учун мажбурий бўлган қоидаларда, шунингдек иш муомаласи одатларида бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, тўланиши лозим бўлган фоизларни ҳисоблашда йилдаги (ойдаги) кунлар 360 (30) кунга тенг деб қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Фоизлар тўлов тартиби, ҳисоб-китоб шакли ва ФКнинг 246-моддасидаги пул мажбуриятларини бажариш жойи ҳақидаги қоидалар тўғрисидаги шартларидан келиб чиқиб, агар қонунда ёхуд тарафлар ўртасидаги битимда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса ва мажбурият моҳияти ёки иш муомаласи одатларидан ёхуд бошқа қўйилган оддий талабдан келиб чиқмаса, пул мажбурияти ҳақиқатда бажарилган вақтга қадар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарз суммаси суд тартибида ундирилганда ва шартномада фоизлар тўғрисида келишув бўлмаганда, суд ФК 327-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ даъво тақдим этилган кундаги ёки қарор чиқарилган кундаги банк фоизи ҳисоб ставкасини қўллашга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай ҳолларда тегишли банк фоизи ҳисоб ставкасини танлашда, хусусан пул мажбурияти қанча вақт ичида бажарилмаганлиги, бу давр мобайнида ҳисоб ставкасининг миқдори ўзгарганлиги, ҳисоб ставкасининг ўзгармасдан қолганлигига узоқ вақт бўлганлиги кабилар эътиборга олиниши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, агарда пул мажбуриятлари бажарилмаган вақтларда банк фоизи ҳисоб ставкаси ўзгарган бўлса, тўлов кечиктирилган барча давр мобайнида мавжуд бўлган ҳисоб ставкасига аҳамияти бўйича яқинроқ бўлган (даъво тақдим этилган ёки қарор чиқарилган кундаги) банк фоизи ставкасига афзаллик бериш мақсадга мувофиқ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, фоизлар фақат тегишли пул маблағларига тўланиши мумкин, пул маблағларидан фойдаланганлик учун ўрнатилган фоизларга эса фоизлар ҳисобланмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. ФКнинг 327-моддасида назарда тутилган фоизлар ўз табиатига кўра, қарз шартномаси (ФКнинг 734-моддаси), кредит шартномаси (ФКнинг 744-моддаси) ёхуд тижорат кредити шартномаси (ФКнинг 748-моддаси) бўйича берилган пул маблағларидан фойдаланганлик учун тўланиши лозим бўлган фоизлардан фарқланади. Шу сабабли, суд банк фоизларини ундириш ҳақидаги низоларни ҳал қилишда даъвогар қарз ёки кредит ёхуд тижорат кредити сифатида берилган пул маблағларидан фойдаланганлик учун фоизлар ундиришни талаб қиляптими ёхуд талабнинг моҳияти пул мажбуриятларини бажармаганлик учун ёки ижрони кечиктирганлик учун жавобгарликни (ФКнинг 327-моддаси) қўллашдан иборатми, шуларни аниқлаши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Агар пул мажбуриятини бажармаганлик ёки унинг бажарилишини кечиктирганлик учун ФКнинг 327-моддасига мувофиқ белгиланган фоизлар миқдори (ставкаси) пул мажбурияти бажарилишини кечиктириш оқибатларига очиқдан-очиқ номутаносиб бўлса, суд фоизларнинг қоплаш табиатини ҳисобга олиб, ФКнинг 326-моддасига мос ҳолда, ФКнинг 335-моддасига асосан фоизлар миқдорини (ставкасини) камайтиришга ёки кредиторга уни ундиришни бутунлай рад этишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Судлар шунга эътибор беришлари лозимки, ФКнинг 333-моддасига асосан, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқа тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун жавоб беради. Қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига боғлиқ бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб топилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мажбуриятлар бўйича қарзни тўлаш учун зарур бўлган пул маблағларининг қарздорда мавжуд эмаслиги, унинг шартлашувчи шериклари томонидан мажбуриятларнинг бузилиши, мажбуриятни бажариш учун керак товарларнинг бозорда йўқлиги қарздорни ФКнинг 327-моддасида назарда тутилган фоизларни ёки қонун ҳужжатларида ёхуд шартномада келишилган неустойкаларни тўлашдан озод этиш учун асос бўла олмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Шартномалардан келиб чиқувчи пул мажбуриятларида, хусусан қарздорнинг товарлар, ишлар, хизматлар тўловини амалга ошириш ёхуд пул маблағларини қайтариш, тўлов кечиктирилган суммани тўлаш шарти билан олинган мажбуриятларда ФКнинг 327-моддасига асосан фоизлар ҳисобланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунда ёхуд тарафлар келишувида пул мажбуриятларини бажаришни кечиктирганлик учун қарздорнинг неустойка (пеня) тўлаш мажбурияти кўзда тутилиши мумкин. Бундай ҳолатларда суд шундан келиб чиқиши керакки, агар қонунда ёки шартномада тўғридан-тўғри бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кредитор пул мажбуриятини бажармаганлиги учун зарар етказилганлиги ҳолатини ва зарарнинг миқдорини исботламаса ҳам, ушбу чоралардан бирини қўллаш ҳақидаги талабни қўйишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. ФК 419-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ, агар қонун ҳужжатлари ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, сотиб олувчи олди-сотди шартномаси асосида унга топширилган товар ҳақини ўз вақтида тўламаса, сотувчи товар ҳақини ва ФКнинг 327-моддасига асосан бошқа шахснинг пул маблағларидан фойдаланганлик учун фоизлар тўлашни талаб қилишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Товарларни уларнинг қийматидан камида 15 фоизи олдиндан тўланмасдан бериб юборилганлиги (ишлар ва хизматлар бажарилишининг бошланганлиги) бериб юборилган товарлар, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар тўловининг кечиктирилганлиги учун талаб қилинган неустойкани ёки банк фоизини ундиришни рад этиш учун асос бўла олмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Мажбуриятни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун пеня, жарима ёки фоизларнинг ҳисобланиши мажбуриятни бажариш муддати тугаган куннинг эртасидан, бундай муддат белгиланмаган ҳолларда эса, кредитор томонидан мажбуриятларни бажариш талаб қилинган кундан етти кунлик муддат ўтиши билан бошланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Агар кредитор қарздор томонидан таклиф қилинган лозим даражадаги ижрони қабул қилишдан бош тортган бўлса ёки ўзи амалга ошириши керак бўлган ва амалга оширилгунича қарздор ўз мажбуриятини бажара олмаган ҳаракатларни бажармаган бўлса (маблағлар ўтказилиши лозим бўлган ҳисоб рақами ҳақидаги маълумотларни хабар қилмаган бўлса ва ҳ.к.), кредиторнинг ўзи муддатни кечиктириб юборган ҳисобланади ва ФК 338-моддасининг иккинчи қисмига асосан, қарздор пул мажбурияти бўйича кредитор кечиктирган вақт учун фоиз тўлашга мажбур эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Агар сотувчи олдиндан ҳақи тўланган товарни топшириш бўйича мажбуриятини бажармаса ва олди-сотди шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, олдиндан тўланган сумма учун товарни топшириши лозим бўлган кундан бошлаб товар сотиб олувчига топширилган ёки унга олдиндан тўлаган суммаси қайтариб берилган кунгача фоизлар тўланиши лозим (ФК 420-моддасининг тўртинчи қисми).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олди-сотди шартномасида товар ҳақини у сотувчига топширилганидан кейин маълум вақт ўтгач тўлаш ёки товар ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаш назарда тутилган ҳолларда, сотиб олувчи топширилган товар ҳақини тўлаш мажбуриятини шартномада белгиланган муддатда бажармаётган бўлса, кечикиб тўланган сумма учун ФКнинг 327-моддасига мувофиқ шартномага биноан товар ҳақи тўланиши лозим бўлган кундан бошлаб сотиб олувчи товар ҳақини тўлаган кунгача фоизлар тўланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Зарарни қоплаш билан боғлиқ низоларни ҳал этишда судлар шуни назарда тутишлари лозимки, зарарга шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги муносабати билан тарафнинг қилган харажатлари, мол-мулк йўқолиши ёки шикастланиши, шунингдек агар иккинчи тараф шартнома мажбуриятларини бажарганда тараф олиши мумкин бўлган, лекин унинг ололмай қолган даромадлари, ҳуқуқи бузилган шахснинг ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари ҳам киради (ФК 14-моддасининг иккинчи қисми). Бундай харажатларнинг зарурийлиги ва уларнинг тахминий миқдори асослантирилган ҳисоб-китоб, товар, иш, хизмат кўрсатишдаги камчиликларни бартараф этиш учун кетадиган харажатлар сметаси (калькуляция) сифатидаги далиллар, мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик даражасини белгиловчи шартнома ва бошқалар билан тасдиқланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ололмай қолган даромаднинг миқдори (бой берилган фойда), агар мажбурият бажарилганида, кредитор қилиши лозим бўлган оқилона харажатларни ҳисобга олиб аниқланиши шарт. Хусусан, хом ашё ёки бутловчи буюмларни етказиб бермаслик натижасида ололмай қолган даромад тарзидаги зарарни қоплаш ҳақидаги талаб бўйича бундай даромаднинг миқдори ушбу товарларнинг харидорлари билан тузилган шартномада назарда тутилган тайёр маҳсулотларни сотиш баҳосидан келиб чиққан ҳолда, етказиб берилмаган хом ашё ёки бутловчи буюмлар қиймати, транспорт-тайёрлаш харажатлари ва тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган бошқа харажатларни чегириб ташлаш йўли билан аниқланиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шартнома мажбуриятини бузганлик оқибатида етказилган зарарни қоплаш алоҳида даъво талаби асосида кўриб чиқилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судларга тушунтирилсинки, агар мажбуриятни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун неустойка белгиланган бўлса, зарарнинг неустойка билан қопланмаган қисми тўланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг «Хўжалик судлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг жавобгарлик тўғрисидаги қоидаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги 1999 йил 5 февралдаги 77-сонли ва «Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг бошқа шахсларнинг пул маблағларидан фойдаланганлик учун фоизлар ҳақидаги қоидаларини суд амалиётида қўллаш ҳақида»ги 2001 йил 27 июлдаги 97-сонли қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 15 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
163-сон