Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ ВАЗИРЛИКЛАР, ДАВЛАТ ҚЎМИТАЛАРИ ВА ИДОРАЛАР ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ БЎЙИЧА АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, шунингдек вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар ҳайъатларининг уларга давлат бошқаруви органлари сифатида республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан юкланган муҳим вазифаларни ҳал этишдаги роли ва масъулиятини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2010 йил 5 июнь,
108-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 5 июндаги 108-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 321-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 г., № 09/18/321/1154)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 августдаги 650-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.08.2019 й., 09/19/650/3532-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 3 январдаги 1-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.01.2020 й., 09/20/1/4262-сон)
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон фармацевтика саноати («Ўзфармсаноат») давлат-акциядорлик концернини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида» 1993 йил 17 июндаги 290-сон қарорида:
2-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Концерн бошқаруви раиси Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Концерн бошқаруви раисига Ўзбекистон Республикаси давлат қўмиталари раислари учун белгиланган моддий-маиший ва тиббий хизмат кўрсатиш шарт-шароитлари татбиқ этилсин»;
11-банддаги «ва унинг ўринбосарларига» сўзлари чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг фаолиятини ташкил этиш ва такомиллаштириш масалалари тўғрисида» 1994 йил 16 мартдаги 140-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 3-сон, 16-модда):
а) 2-банддаги «тўрт нафар» сўзлари «олти нафар» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 1-иловада:
6-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«6. Вазирликка Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тасдиқланадиган ва лавозимдан озод этиладиган Вазир бошчилик қилади»;
8-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Вазирнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган олти нафар ўринбосари, шу жумладан бир нафар биринчи ўринбосари бўлади. Улар ўртасидаги вазифалар Вазир томонидан тақсимланади»;
10-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«10. Вазирликда Вазир (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари (лавозимига кўра), шунингдек Вазирлик фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи таркибий бўлинмалари раҳбарларидан иборат таркибда ҳайъат ташкил этилади.
Ҳайъатнинг аъзолари сони ва шахсий таркиби Вазирнинг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Ҳайъат қуйидагилар билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқади:
Вазирлик фаолиятининг Ўзбекистон Республикасининг давлат суверенитети принципини ҳаётга янада жорий қилишни давом эттириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташқи сиёсий йўлини амалда рўёбга чиқариш, хорижий мамлакатлар, шунингдек халқаро ва минтақавий ташкилотлар билан муносабатларда Ўзбекистоннинг давлат манфаатларини ҳамда унинг фуқаролари ва юридик шахсларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ушбу Низомда белгиланган асосий йўналишларини тайёрлаш ва амалга ошириш;
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги номенклатурасига кирадиган лавозимларга кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ижро интизомини мустаҳкамлаш, уларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш учун Вазирлик раҳбарлари ва ходимларининг шахсий жавобгарлигини ошириш.
Ҳайъат Вазирлик ваколатига тааллуқли бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқиш ҳуқуқига эга.
Ҳайъат мажлисига Вазирлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар раҳбарлари таклиф этилиши мумкин.
Ҳайъат унинг мажлисида таркибининг ярмидан кўпи қатнашган тақдирда ваколатли бўлади. Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
Ҳайъат қарорлари Вазирнинг буйруқлари билан амалга оширилади. Вазир ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар мавжуд бўлган тақдирда Вазир пайдо бўлган келишмовчиликлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот берган ҳолда мустақил равишда қарор қабул қилади. Ҳайъат аъзолари ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига хабар қилишлари мумкин.
Ҳайъат фаолияти тартиби унинг ҳайъат тасдиқлайдиган регламентида белгиланади».
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 217-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 апрелдаги ПФ-4435-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 217-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон)
9. Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 7 ноябрдаги 382-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази тўғрисидаги Низом 3-бўлимининг биринчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 декабрдаги 957-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2017 й., 09/17/957/0352-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 22 декабрдаги 412-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 52-сон, 602-модда)
12. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 30 июлдаги 374-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 7-сон, 26-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси тўғрисидаги Низомнинг 12-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«12. Давлат божхона қўмитасида Раис (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари, шунингдек Давлат божхона қўмитаси фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи таркибий бўлинмалари раҳбарларидан иборат таркибда ҳайъат ташкил этилади.
Ҳайъатнинг аъзолари сони ва шахсий таркиби Давлат божхона қўмитаси раисининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Ҳайъат қуйидагилар билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқади:
Давлат божхона қўмитаси фаолиятининг республиканинг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилишни давом эттириш ва белгиланган ваколатлар доирасида республиканинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш, республиканинг божхона сиёсати амалга оширилишини такомиллаштириш, божхона қонунчилигига риоя қилиниши юзасидан назоратни амалга оширишни кучайтириш, божхона ишини амалга оширишда фуқароларнинг, шунингдек юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек республиканинг ташқи иқтисодий алоқаларини ривожлантиришга кўмаклашиш бўйича ушбу Низомда белгиланган асосий йўналишларни тайёрлаш ва амалга ошириш;
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси номенклатурасига кирадиган лавозимларга кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ижро интизомини мустаҳкамлаш, уларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш учун Давлат божхона қўмитаси раҳбарлари ва ходимларининг шахсий жавобгарлигини ошириш.
Ҳайъат Давлат божхона қўмитаси ваколатига тааллуқли бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқиш ҳуқуқига эга.
Ҳайъат мажлисига Давлат божхона қўмитаси ваколатига кирадиган масалалар бўйича бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар раҳбарлари таклиф этилиши мумкин.
Ҳайъат унинг мажлисида таркибининг ярмидан кўпи қатнашган тақдирда ваколатли бўлади. Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
Ҳайъат қарорлари Давлат божхона қўмитаси қарорлари ва Раиснинг буйруқлари билан амалга оширилади. Раис ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар пайдо бўлган тақдирда Раис пайдо бўлган келишмовчиликлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот берган ҳолда мустақил равишда қарор қабул қилади. Ҳайъат аъзолари ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига хабар қилишлари мумкин.
Ҳайъат фаолияти тартиби унинг ҳайъат тасдиқлайдиган регламентида белгиланади».
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 217-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 сентябрдаги 714-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 997-модда)
15. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекчармпойабзали» уюшмасини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида» 2000 йил 4 мартдаги 76-сон қарори 2-бандининг олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Ўзбекчармпойабзали» уюшмаси бошқаруви раиси ва унинг ўринбосари муассисларнинг умумий йиғилишида сайланадилар ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тасдиқланадилар».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 217-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 июндаги 442-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 26-сон, 593-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 217-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 217-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 25 декабрдаги 372-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 647-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 июндаги 166-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 22-23-сон, 236-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 мартдаги 164-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.03.2018 й., 09/18/164/0849-сон)
23. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2003 йил 8 январдаги 8-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 1-сон, 3-модда):
Олдинги таҳрирга қаранг.
(23-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 сентябрдаги 690-сонли қарорига асосан чиқарилган — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 36-сон, 955-модда)
б) 5-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Статистика кенгашининг шахсий таркиби республика Ҳукумати тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади».
(23-банд «б» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 сентябрдаги 690-сонли қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 36-сон, 955-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(23-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 сентябрдаги 690-сонли қарорига асосан чиқарилган — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 36-сон, 955-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 апрелдаги ПҚ-2934-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 20-сон, 355-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июлдаги 472-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 28-сон, 649-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 13 сентябрдаги 268-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 37-сон, 429-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 августдаги 571-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 31-сон, 781-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 апрелдаги ПҚ-2884-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 16-сон, 269-модда)
30. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 3 февралдаги 49-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 2-сон, 8-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги тўғрисидаги Низомда:
11-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«11. Агентликка Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тасдиқланадиган ва лавозимдан озод этиладиган раис бошчилик қилади.
Бош директорнинг белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган бир нафар ўринбосари бўлади»;
13-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«13. «Ўзархив» агентлигида бош директор (ҳайъат раиси), унинг ўринбосари (лавозимига кўра), шунингдек «Ўзархив» агентлиги фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи таркибий бўлинмалари раҳбарларидан иборат таркибда ҳайъат ташкил этилади.
Ҳайъатнинг аъзолари сони ва шахсий таркиби бош директорнинг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Ҳайъат қуйидагилар билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқади:
«Ўзархив» агентлиги фаолиятининг архив иши ва иш юритишни янада ривожлантириш, илмий-техник ютуқлардан кенг кўламли фойдаланиш, идоралараро ва давлатлараро алоқаларни ривожлантириш бўйича ушбу Низомда белгиланган асосий йўналишларини тайёрлаш ва амалга ошириш;
«Ўзархив» агентлиги номенклатурасига кирадиган лавозимларга кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ижро интизомини мустаҳкамлаш, уларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш учун «Ўзархив» агентлиги раҳбарлари ва ходимларининг шахсий жавобгарлигини ошириш.
Ҳайъат «Ўзархив» агентлиги ваколатига тааллуқли бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқиш ҳуқуқига эга.
Ҳайъат мажлисига «Ўзархив» агентлиги ваколатига кирадиган масалалар бўйича бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар раҳбарлари таклиф этилиши мумкин.
Ҳайъат унинг мажлисида таркибининг ярмидан кўпи қатнашган тақдирда ваколатли бўлади. Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
Ҳайъат қарорлари бош директорнинг буйруқлари билан амалга оширилади. Бош директор ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар пайдо бўлган тақдирда бош директор пайдо бўлган келишмовчиликлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот берган ҳолда мустақил равишда қарор қабул қилади. Ҳайъат аъзолари ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига хабар қилишлари мумкин.
Ҳайъат фаолияти тартиби унинг ҳайъат тасдиқлайдиган регламентида белгиланади».
Кейинги таҳрирга қаранг.
31. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 26 февралдаги 90-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 2-сон, 17-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси тўғрисидаги Низомнинг 11-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«11. «Дававианазорат» инспекциясига Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тасдиқланадиган ва лавозимдан озод этиладиган бошлиқ бошчилик қилади.
Бошлиқнинг белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган бир нафар ўринбосари бўлади».
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 217-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 ноябрдаги 948-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2017 й., 09/17/948/0351-сон)
34. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 9 мартдаги 113-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 3-сон, 26-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси тўғрисидаги низомда:
биринчи хатбошидаги «қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошига «белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган» сўзлари қўшилсин;
15-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«15. Қўмитада раис (ҳайъат раиси), унинг ўринбосари, шунингдек Қўмита фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи таркибий бўлинмалари раҳбарларидан иборат таркибда ҳайъат ташкил этилади.
Ҳайъатнинг аъзолари сони ва шахсий таркиби Қўмита раисининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Ҳайъат қуйидагилар билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқади:
Қўмита фаолиятининг давлат стратегик ва сафарбарлик захираларини шакллантириш, сақлаш ва уларга хизмат кўрсатишни бошқариш ва назорат қилишни таъминлашни давом эттириш бўйича ушбу Низомда белгиланган асосий йўналишларини тайёрлаш ва амалга ошириш;
Қўмита номенклатурасига кирадиган лавозимларга кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ижро интизомини мустаҳкамлаш, уларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш учун Қўмита раҳбарлари ва ходимларининг шахсий жавобгарлигини ошириш.
Ҳайъат Қўмита ваколатига тааллуқли бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқиш ҳуқуқига эга.
Ҳайъат мажлисига Қўмита ваколатига кирадиган масалалар бўйича бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар раҳбарлари таклиф этилиши мумкин.
Ҳайъат унинг мажлисида таркибининг ярмидан кўпи қатнашган тақдирда ваколатли бўлади. Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
Ҳайъат қарорлари Қўмитанинг қарорлари ва раиснинг буйруқлари билан амалга оширилади. Раис ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар пайдо бўлган тақдирда раис пайдо бўлган келишмовчиликлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот берган ҳолда мустақил равишда қарор қабул қилади. Ҳайъат аъзолари ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига хабар қилишлари мумкин.
Ҳайъат фаолияти тартиби унинг ҳайъат тасдиқлайдиган регламентида белгиланади».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 июндаги 434-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.06.2018 й., 09/18/434/1339-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 декабрдаги 1030-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2017 й., 09/18/1030/0499-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 августдаги 606-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 32-сон, 818-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 августдаги 606-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 32-сон, 818-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 ноябрдаги 946-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.11.2019 й., 09/19/946/4065-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(40-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 19 декабрдаги 355-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 52-сон, 589-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 24 сентябрдаги 759-сон қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.09.2018 й., 09/18/759/2026-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(42-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 30 декабрдаги 1038-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2018 й., 09/18/1038/0508-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(43-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 июндаги 166-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 22-23-сон, 236-модда)
44. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 24 июндаги 293-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 6-сон, 60-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази тўғрисидаги низомнинг 12-бандида:
биринчи хатбошидаги «қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тайинланади» сўзлари «белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(45-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 11 майдаги 131-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 19-сон, 191-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(46-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 217-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон)
47. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 20 июлдаги 341-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 7-модда, 69-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тўғрисидаги низомда:
14-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«14. Вазирликка Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тасдиқланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган Вазир бошчилик қилади.
Вазирнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган тўрт нафар ўринбосарлари, шу жумладан икки нафар биринчи ўринбосарлари бўлади. Биринчи ўринбосарлардан бири Вазирликнинг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази директори ҳисобланади»;
16-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«16. Вазирликда Вазир (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари (лавозимига кўра), шунингдек Вазирлик фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи таркибий бўлинмалари раҳбарларидан иборат таркибда ҳайъат ташкил этилади.
Ҳайъатнинг аъзолари сони ва шахсий таркиби Вазирнинг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Ҳайъат қуйидагилар билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқади:
Вазирлик фаолиятининг олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими соҳасида юксак маънавий-ахлоқий фазилатли, мустақил фикрлашга қодир бўлган, ҳозирги замон бозор шароитларида ишни ташкил этишнинг илғор усуллари ва шаклларини эгаллаган юқори маълумотли, малакали кадрлар тайёрлашга йўналтирилган ягона давлат сиёсатини амалга оширишни давом эттириш, илғор жаҳон тажрибасини ҳисобга олган ҳолда республикада олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини ривожлантириш ва такомиллаштириш, шунингдек олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими соҳасида Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида мўлжалланган мақсад ва вазифалар бажарилишини таъминлаш бўйича ушбу Низомда белгиланган асосий йўналишларини тайёрлаш ва амалга ошириш;
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги номенклатурасига кирадиган лавозимларга кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ижро интизомини мустаҳкамлаш, уларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш учун Вазирлик раҳбарлари ва ходимларининг шахсий жавобгарлигини ошириш.
Ҳайъат Вазирлик ваколатига тааллуқли бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқиш ҳуқуқига эга.
Ҳайъат мажлисига Вазирлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар раҳбарлари таклиф этилиши мумкин.
Ҳайъат унинг мажлисида таркибининг ярмидан кўпи қатнашган тақдирда ваколатли бўлади. Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
Ҳайъат қарорлари Вазирнинг буйруқлари билан амалга оширилади. Вазир ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар пайдо бўлган тақдирда Вазир пайдо бўлган келишмовчиликлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот берган ҳолда мустақил равишда қарор қабул қилади. Ҳайъат аъзолари ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига хабар қилишлари мумкин.
Ҳайъат фаолияти тартиби унинг ҳайъат тасдиқлайдиган регламентида белгиланади».
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(48-банд Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 26 августдаги 244-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 34-35-сон, 352-модда)
49. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 28 июлдаги 360-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 7-сон, 75-модда) билан тасдиқланган «Ўзбектуризм» миллий компанияси тўғрисидаги низомнинг 14-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«14. Компанияда раис (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари (лавозимига кўра), шунингдек Компания фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи таркибий бўлинмалари раҳбарларидан иборат таркибда ҳайъат ташкил этилади.
Ҳайъатнинг аъзолари сони ва шахсий таркиби раиснинг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Ҳайъат қуйидагилар билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқади:
Компания фаолиятининг туризм соҳасида ягона давлат сиёсати ўтказилишини таъминлашни давом эттириш, туристик хизматлар инфратузилмаларини шакллантиришга кўмаклашиш, шунингдек туризмни ривожлантириш давлат дастурларини, туристларнинг муҳофаза қилинишини ва хавфсизлигини таъминлаш дастурларини амалга ошириш бўйича ушбу Низомда белгиланган асосий йўналишларини тайёрлаш ва амалга ошириш;
«Ўзбектуризм» миллий компанияси номенклатурасига кирадиган лавозимларга кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ижро интизомини мустаҳкамлаш, уларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш учун Компания раҳбарлари ва ходимларининг шахсий жавобгарлигини ошириш.
Ҳайъат Компания ваколатига тааллуқли бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқиш ҳуқуқига эга.
Ҳайъат мажлисига Компания ваколатига кирадиган масалалар бўйича бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар раҳбарлари таклиф этилиши мумкин.
Ҳайъат унинг мажлисида таркибининг ярмидан кўпи қатнашган тақдирда ваколатли бўлади. Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
Ҳайъат қарорлари раиснинг буйруқлари билан амалга оширилади. Раис ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар пайдо бўлган тақдирда раис пайдо бўлган келишмовчиликлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот берган ҳолда мустақил равишда қарор қабул қилади. Ҳайъат аъзолари ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига хабар қилишлари мумкин.
Ҳайъат фаолияти тартиби унинг ҳайъат тасдиқлайдиган регламентида белгиланади».
Кейинги таҳрирга қаранг.
50. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 августдаги 372-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 8-сон, 76-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тўғрисидаги низомда:
13-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«13. Вазирликка Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тасдиқланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган Вазир бошчилик қилади.
Вазирнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган тўрт нафар ўринбосарлари, шу жумладан бир нафар биринчи ўринбосари бўлади. Ўринбосарлардан бири Болалар спортини ривожлантириш жамғармасининг ижро этувчи директори ҳисобланади»;
15-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«15. Вазирликда Вазир (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари (лавозимига кўра), шунингдек Вазирлик фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи таркибий бўлинмалари раҳбарларидан иборат таркибда ҳайъат ташкил этилади.
Ҳайъатнинг аъзолари сони ва шахсий таркиби Вазирнинг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Ҳайъат қуйидагилар билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқади:
Вазирлик фаолиятининг мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим тизимини ривожлантиришга қаратилган ягона давлат сиёсатини амалга оширишни давом эттириш, педагог кадрларнинг, айниқса бошланғич синфлар ўқитувчиларининг малакасини ва касб даражасини ошириш, шунингдек умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартларини, ҳар томонлама ривожланган ва мустақил фикрлашга қодир бўлган шахсни шакллантириш учун шарт-шароитларни таъминлайдиган мактабгача ва мактабдан ташқари таълимга қўйиладиган талабларни такомиллаштириш бўйича ушбу Низомда белгиланган асосий йўналишларини тайёрлаш ва амалга ошириш;
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги номенклатурасига кирадиган лавозимларга кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ижро интизомини мустаҳкамлаш, уларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш учун Вазирлик раҳбарлари ва ходимларининг шахсий жавобгарлигини ошириш.
Ҳайъат Вазирлик ваколатига тааллуқли бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқиш ҳуқуқига эга.
Ҳайъат мажлисига Вазирлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар раҳбарлари таклиф этилиши мумкин.
Ҳайъат унинг мажлисида таркибининг ярмидан кўпи қатнашган тақдирда ваколатли бўлади. Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
Ҳайъат қарорлари Вазирнинг буйруқлари билан амалга оширилади. Вазир ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар пайдо бўлган тақдирда вазир пайдо бўлган келишмовчиликлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот берган ҳолда мустақил равишда қарор қабул қилади. Ҳайъат аъзолари ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига хабар қилишлари мумкин.
Ҳайъат фаолияти тартиби унинг ҳайъат тасдиқлайдиган регламентида белгиланади».
Кейинги таҳрирга қаранг.
51. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон давлат стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги тузилмасини такомиллаштириш ва унинг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2004 йил 5 августдаги 373-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 8-сон, 77-модда):
а) 3-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Белгилаб қўйилсинки, «Ўзстандарт» агентлигининг бош директори Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади. «Ўзстандарт» агентлиги бош директорининг ўринбосарлари белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод қилинадилар».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(51-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 апрелдаги 348-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.04.2019 й., 09/19/348/3006-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(52-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 217-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(53-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 507-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.07.2018 й., 09/18/507/1465-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(54-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 529-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(55-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 217-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(56-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 майдаги ПҚ-3699-сон қарорига асосан 2018 йил 1 августдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.05.2018 й., 07/18/3699/1184-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(57-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 июндаги 165-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 22-23-сон, 235-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(58-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 апрелдаги 117-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 16-сон, 160-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 23-сон, 183-модда; 2011 й., 19-сон, 191-модда, 22-23-сон, 235, 236-моддалар, 34-35-сон, 352-модда; 2012 й., 37-сон, 429-модда, 52-сон, 589-модда; 2015 й., 52-сон, 647-модда; 2016 й., 16-сон, 160-модда, 52-сон, 602-модда; 2017 й., 16-сон, 269-модда, 20-сон, 355-модда; 26-сон, 593-модда, 28-сон, 649-модда, 31-сон, 781-модда, 32-сон, 818-модда, 37-сон, 997-модда; 36-сон, 955-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2017 й., 09/17/948/0351-сон; 04.12.2017 й., 09/17/957/0352-сон; 29.12.2017 й., 09/18/1030/0499-сон; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2018 й., 09/18/1038/0508-сон, 05.03.2018 й., 09/18/164/0849-сон, 04.05.2018 г., № 09/18/321/1154; 11.05.2018 й., 07/18/3699/1184-сон, 11.06.2018 й., 09/18/434/1339-сон, 06.07.2018 й., 09/18/507/1465-сон, 25.09.2018 й., 09/18/759/2026-сон, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.04.2019 й., 09/19/348/3006-сон, 07.08.2019 й., 09/19/650/3532-сон; 23.11.2019 й., 09/19/946/4065-сон; 03.01.2020 й., 09/20/1/4262-сон; 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон, 13.08.2020 й., 09/20/481/1169-сон; 16.02.2021 й., 09/21/68/0115-сон, 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2024 й., 09/24/370/0468-сон; 08.08.2024 й., 09/24/489/0599-сон; 16.08.2024 й., 06/24/111/0623-сон; 05.10.2024 й., 09/24/631/0779-сон; 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон; 07.11.2025 й., 09/25/700/1022-сон)