Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ ВАЗИРЛИКЛАР, ДАВЛАТ ҚЎМИТАЛАРИ ВА ИДОРАЛАР ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ БЎЙИЧА АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, шунингдек вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар ҳайъатларининг уларга давлат бошқаруви органлари сифатида республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан юкланган муҳим вазифаларни ҳал этишдаги роли ва масъулиятини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2010 йил 5 июнь,
108-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 5 июндаги 108-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 321-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 г., № 09/18/321/1154)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 августдаги 650-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.08.2019 й., 09/19/650/3532-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 3 январдаги 1-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.01.2020 й., 09/20/1/4262-сон)
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон фармацевтика саноати («Ўзфармсаноат») давлат-акциядорлик концернини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида» 1993 йил 17 июндаги 290-сон қарорида:
2-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Концерн бошқаруви раиси Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Концерн бошқаруви раисига Ўзбекистон Республикаси давлат қўмиталари раислари учун белгиланган моддий-маиший ва тиббий хизмат кўрсатиш шарт-шароитлари татбиқ этилсин»;
11-банддаги «ва унинг ўринбосарларига» сўзлари чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг фаолиятини ташкил этиш ва такомиллаштириш масалалари тўғрисида» 1994 йил 16 мартдаги 140-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 3-сон, 16-модда):
а) 2-банддаги «тўрт нафар» сўзлари «олти нафар» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 1-иловада:
6-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«6. Вазирликка Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тасдиқланадиган ва лавозимдан озод этиладиган Вазир бошчилик қилади»;
8-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Вазирнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган олти нафар ўринбосари, шу жумладан бир нафар биринчи ўринбосари бўлади. Улар ўртасидаги вазифалар Вазир томонидан тақсимланади»;
10-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«10. Вазирликда Вазир (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари (лавозимига кўра), шунингдек Вазирлик фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи таркибий бўлинмалари раҳбарларидан иборат таркибда ҳайъат ташкил этилади.
Ҳайъатнинг аъзолари сони ва шахсий таркиби Вазирнинг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Ҳайъат қуйидагилар билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқади:
Вазирлик фаолиятининг Ўзбекистон Республикасининг давлат суверенитети принципини ҳаётга янада жорий қилишни давом эттириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташқи сиёсий йўлини амалда рўёбга чиқариш, хорижий мамлакатлар, шунингдек халқаро ва минтақавий ташкилотлар билан муносабатларда Ўзбекистоннинг давлат манфаатларини ҳамда унинг фуқаролари ва юридик шахсларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ушбу Низомда белгиланган асосий йўналишларини тайёрлаш ва амалга ошириш;
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги номенклатурасига кирадиган лавозимларга кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ижро интизомини мустаҳкамлаш, уларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш учун Вазирлик раҳбарлари ва ходимларининг шахсий жавобгарлигини ошириш.
Ҳайъат Вазирлик ваколатига тааллуқли бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқиш ҳуқуқига эга.
Ҳайъат мажлисига Вазирлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар раҳбарлари таклиф этилиши мумкин.
Ҳайъат унинг мажлисида таркибининг ярмидан кўпи қатнашган тақдирда ваколатли бўлади. Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
Ҳайъат қарорлари Вазирнинг буйруқлари билан амалга оширилади. Вазир ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар мавжуд бўлган тақдирда Вазир пайдо бўлган келишмовчиликлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот берган ҳолда мустақил равишда қарор қабул қилади. Ҳайъат аъзолари ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига хабар қилишлари мумкин.
Ҳайъат фаолияти тартиби унинг ҳайъат тасдиқлайдиган регламентида белгиланади».
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 217-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 апрелдаги ПФ-4435-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 217-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон)
9. Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 7 ноябрдаги 382-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази тўғрисидаги Низом 3-бўлимининг биринчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 декабрдаги 957-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2017 й., 09/17/957/0352-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 22 декабрдаги 412-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 52-сон, 602-модда)
12. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 30 июлдаги 374-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 7-сон, 26-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси тўғрисидаги Низомнинг 12-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«12. Давлат божхона қўмитасида Раис (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари, шунингдек Давлат божхона қўмитаси фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи таркибий бўлинмалари раҳбарларидан иборат таркибда ҳайъат ташкил этилади.
Ҳайъатнинг аъзолари сони ва шахсий таркиби Давлат божхона қўмитаси раисининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Ҳайъат қуйидагилар билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқади:
Давлат божхона қўмитаси фаолиятининг республиканинг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилишни давом эттириш ва белгиланган ваколатлар доирасида республиканинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш, республиканинг божхона сиёсати амалга оширилишини такомиллаштириш, божхона қонунчилигига риоя қилиниши юзасидан назоратни амалга оширишни кучайтириш, божхона ишини амалга оширишда фуқароларнинг, шунингдек юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек республиканинг ташқи иқтисодий алоқаларини ривожлантиришга кўмаклашиш бўйича ушбу Низомда белгиланган асосий йўналишларни тайёрлаш ва амалга ошириш;
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси номенклатурасига кирадиган лавозимларга кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ижро интизомини мустаҳкамлаш, уларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш учун Давлат божхона қўмитаси раҳбарлари ва ходимларининг шахсий жавобгарлигини ошириш.
Ҳайъат Давлат божхона қўмитаси ваколатига тааллуқли бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқиш ҳуқуқига эга.
Ҳайъат мажлисига Давлат божхона қўмитаси ваколатига кирадиган масалалар бўйича бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар раҳбарлари таклиф этилиши мумкин.
Ҳайъат унинг мажлисида таркибининг ярмидан кўпи қатнашган тақдирда ваколатли бўлади. Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
Ҳайъат қарорлари Давлат божхона қўмитаси қарорлари ва Раиснинг буйруқлари билан амалга оширилади. Раис ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар пайдо бўлган тақдирда Раис пайдо бўлган келишмовчиликлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот берган ҳолда мустақил равишда қарор қабул қилади. Ҳайъат аъзолари ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига хабар қилишлари мумкин.
Ҳайъат фаолияти тартиби унинг ҳайъат тасдиқлайдиган регламентида белгиланади».
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 217-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 сентябрдаги 714-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 997-модда)
15. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекчармпойабзали» уюшмасини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида» 2000 йил 4 мартдаги 76-сон қарори 2-бандининг олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Ўзбекчармпойабзали» уюшмаси бошқаруви раиси ва унинг ўринбосари муассисларнинг умумий йиғилишида сайланадилар ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тасдиқланадилар».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 217-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 июндаги 442-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 26-сон, 593-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 217-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 217-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 25 декабрдаги 372-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 647-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 июндаги 166-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 22-23-сон, 236-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 мартдаги 164-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.03.2018 й., 09/18/164/0849-сон)
23. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2003 йил 8 январдаги 8-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 1-сон, 3-модда):
Олдинги таҳрирга қаранг.
(23-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 сентябрдаги 690-сонли қарорига асосан чиқарилган — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 36-сон, 955-модда)
б) 5-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Статистика кенгашининг шахсий таркиби республика Ҳукумати тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади».
(23-банд «б» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 сентябрдаги 690-сонли қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 36-сон, 955-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(23-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 сентябрдаги 690-сонли қарорига асосан чиқарилган — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 36-сон, 955-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 апрелдаги ПҚ-2934-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 20-сон, 355-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июлдаги 472-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 28-сон, 649-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 13 сентябрдаги 268-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 37-сон, 429-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 августдаги 571-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 31-сон, 781-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 апрелдаги ПҚ-2884-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 16-сон, 269-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 февралдаги 68-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.02.2021 й., 09/21/68/0115-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 февралдаги 68-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.02.2021 й., 09/21/68/0115-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 217-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 ноябрдаги 948-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2017 й., 09/17/948/0351-сон)
34. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 9 мартдаги 113-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 3-сон, 26-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси тўғрисидаги низомда:
биринчи хатбошидаги «қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошига «белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган» сўзлари қўшилсин;
15-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«15. Қўмитада раис (ҳайъат раиси), унинг ўринбосари, шунингдек Қўмита фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи таркибий бўлинмалари раҳбарларидан иборат таркибда ҳайъат ташкил этилади.
Ҳайъатнинг аъзолари сони ва шахсий таркиби Қўмита раисининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Ҳайъат қуйидагилар билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқади:
Қўмита фаолиятининг давлат стратегик ва сафарбарлик захираларини шакллантириш, сақлаш ва уларга хизмат кўрсатишни бошқариш ва назорат қилишни таъминлашни давом эттириш бўйича ушбу Низомда белгиланган асосий йўналишларини тайёрлаш ва амалга ошириш;
Қўмита номенклатурасига кирадиган лавозимларга кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ижро интизомини мустаҳкамлаш, уларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш учун Қўмита раҳбарлари ва ходимларининг шахсий жавобгарлигини ошириш.
Ҳайъат Қўмита ваколатига тааллуқли бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқиш ҳуқуқига эга.
Ҳайъат мажлисига Қўмита ваколатига кирадиган масалалар бўйича бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар раҳбарлари таклиф этилиши мумкин.
Ҳайъат унинг мажлисида таркибининг ярмидан кўпи қатнашган тақдирда ваколатли бўлади. Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
Ҳайъат қарорлари Қўмитанинг қарорлари ва раиснинг буйруқлари билан амалга оширилади. Раис ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар пайдо бўлган тақдирда раис пайдо бўлган келишмовчиликлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот берган ҳолда мустақил равишда қарор қабул қилади. Ҳайъат аъзолари ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига хабар қилишлари мумкин.
Ҳайъат фаолияти тартиби унинг ҳайъат тасдиқлайдиган регламентида белгиланади».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 июндаги 434-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.06.2018 й., 09/18/434/1339-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 декабрдаги 1030-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2017 й., 09/18/1030/0499-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 августдаги 606-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 32-сон, 818-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 августдаги 606-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 32-сон, 818-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 ноябрдаги 946-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.11.2019 й., 09/19/946/4065-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(40-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 19 декабрдаги 355-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 52-сон, 589-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 24 сентябрдаги 759-сон қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.09.2018 й., 09/18/759/2026-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(42-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 30 декабрдаги 1038-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2018 й., 09/18/1038/0508-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(43-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 июндаги 166-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 22-23-сон, 236-модда)
44. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 24 июндаги 293-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 6-сон, 60-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази тўғрисидаги низомнинг 12-бандида:
биринчи хатбошидаги «қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тайинланади» сўзлари «белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(45-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 11 майдаги 131-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 19-сон, 191-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(46-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 217-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(47-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 августдаги 489-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.08.2024 й., 09/24/489/0599-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(48-банд Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 26 августдаги 244-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 34-35-сон, 352-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(49-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(50-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 12 августдаги 481-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.08.2020 й., 09/20/481/1169-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(51-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 370-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2024 й., 09/24/370/0468-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(52-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 217-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(53-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 507-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.07.2018 й., 09/18/507/1465-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(54-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 529-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(55-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 217-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(56-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 майдаги ПҚ-3699-сон қарорига асосан 2018 йил 1 августдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.05.2018 й., 07/18/3699/1184-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(57-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 июндаги 165-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 22-23-сон, 235-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(58-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 апрелдаги 117-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 16-сон, 160-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 23-сон, 183-модда; 2011 й., 19-сон, 191-модда, 22-23-сон, 235, 236-моддалар, 34-35-сон, 352-модда; 2012 й., 37-сон, 429-модда, 52-сон, 589-модда; 2015 й., 52-сон, 647-модда; 2016 й., 16-сон, 160-модда, 52-сон, 602-модда; 2017 й., 16-сон, 269-модда, 20-сон, 355-модда; 26-сон, 593-модда, 28-сон, 649-модда, 31-сон, 781-модда, 32-сон, 818-модда, 37-сон, 997-модда; 36-сон, 955-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2017 й., 09/17/948/0351-сон; 04.12.2017 й., 09/17/957/0352-сон; 29.12.2017 й., 09/18/1030/0499-сон; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2018 й., 09/18/1038/0508-сон, 05.03.2018 й., 09/18/164/0849-сон, 04.05.2018 г., № 09/18/321/1154; 11.05.2018 й., 07/18/3699/1184-сон, 11.06.2018 й., 09/18/434/1339-сон, 06.07.2018 й., 09/18/507/1465-сон, 25.09.2018 й., 09/18/759/2026-сон, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.04.2019 й., 09/19/348/3006-сон, 07.08.2019 й., 09/19/650/3532-сон; 23.11.2019 й., 09/19/946/4065-сон; 03.01.2020 й., 09/20/1/4262-сон; 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон, 13.08.2020 й., 09/20/481/1169-сон; 16.02.2021 й., 09/21/68/0115-сон, 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2024 й., 09/24/370/0468-сон; 08.08.2024 й., 09/24/489/0599-сон; 16.08.2024 й., 06/24/111/0623-сон; 05.10.2024 й., 09/24/631/0779-сон; 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон; 07.11.2025 й., 09/25/700/1022-сон)