Ҳужжат кучини йўқотган 09.01.2018 13.11.2002 йилдаги ПФ-3161-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 09.01.2018
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПАХТА ТОЗАЛАШ САНОАТИ КОРХОНАЛАРИДА ҲИСОБ ВА ҲИСОБОТ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ УСТИДАН НАЗОРАТНИ КУЧАЙТИРИШ БОРАСИДАГИ ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 9 январдаги ПФ-5298-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Етиштирилган пахта хом ашёси учун ҳисоб-китоблар чоғида шартнома-молия интизомига риоя этилиши устидан таъсирчан назоратни таъминлаш, пахта тайёрлашга оид ҳисоб ва ҳисоботларнинг бузилишига йўл қўймаслик мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Ўзпахтасаноат» уюшмаси ижро этувчи аппарати тузилмасидаги Назорат-тафтиш бош бошқармаси тугатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси таркибида Пахта тозалаш саноати корхоналарида ҳисоб ва ҳисоботнинг тўғрилигини назорат қилиш бошқармаси (бундан буёғига — Бошқарма деб юритилади) ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур Бошқарма зиммасига қуйидаги вазифалар юклансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пахта хом ашёсини тайёрлаш, сақлаш, қайта ишлаш, пахта маҳсулоти ишлаб чиқариш ва уни сотиш бўйича статистика ҳамда бухгалтерия ҳисобот маълумотларининг тўғрилиги устидан назоратни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пахта тозалаш корхоналари томонидан қабул қилинадиган, сақланадиган ва қайта ишланадиган пахта хом ашёсининг миқдори ва сифати бўйича маълумотлар назорат ва тафтиш қилинишини, хом ашёни қайта ишлаш чоғида олинадиган пахта толаси, пайдо бўладиган куйиндилар ҳамда бошқа чиқиндиларнинг белгиланган меъёрларига риоя этилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
навларни жойлаштиришнинг ўрнатилган тартибига риоя этилиши, белгиланган стандартларга ва селекция навлари жойлаштирилишига мувофиқ уруғлик чигитлар тайёрланиши ҳамда пахтакор хўжаликларнинг улар билан таъминланиши мониторингини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пахта хом ашёси ҳамда ишлаб чиқариладиган пахта маҳсулотларининг миқдори ва сифатини ҳамда уларнинг ҳисоботда акс эттирилишини баҳолаш бўйича текширишларни ташкил қилиш ва ўтказиш методологиясини ишлаб чиқиб такомиллаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармасига пахта тайёрлаш, уни сақлаш ва қайта ишлашнинг бутун даври мобайнида Ўзбекистон Республикаси Молия вазири томонидан тасдиқланган махсус жадваллар бўйича пахта тозалаш корхоналарини тайёрланаётган, қайта ишланаётган ва сақланаётган пахта хом ашёсининг миқдори ҳамда сифати, пахта толаси ва пахта маҳсулотининг сотилиши масалалари бўйича текшириш ҳамда тафтишлар ўтказиш, шунингдек, пахтакор хўжаликларнинг сифатли уруғлик чигит билан таъминланишини ҳамда ғўза навларини жойлаштириш бўйича белгиланган топшириқларга риоя этилишини текшириб туриш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Республика пахта тозалаш саноатини монополиядан чиқариш ва бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2001 йил 11 июндаги ПФ-2874-сон Фармони 2-бандининг бешинчи хатбоши ва 4-бандининг иккинчи хатбоши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ўн кун муддатда ушбу Фармонни амалга ошириш юзасидан қарор қабул қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2002 йил 13 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-3161-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 10-11-сон, 203-модда)