ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИНИНГ ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ МАРКАЗИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИНИНГ ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ МАРКАЗИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ
Қарори
ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ ВА КОРХОНАЛАР ЎРТАСИДАГИ ШЕРИКЛИК МУНОСАБАТЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 2 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1832-1]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг касб-ҳунар таълими маркази, Халқ таълими вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2018 йил 16 мартдаги 6-2018, 3/ққ, 2-мҳ, 9-ққ, 10 ва 65-сонли «Таълим муассасалари ва корхоналар ўртасидаги шериклик муносабатлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1832-2, 03.04.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 29 февралдаги ПҚ-805-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 10-11-сон, 56-модда) билан тасдиқланган «Ёшлар йили» Давлат дастурининг 46-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Халқ таълими вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги қарор қиладилар:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Халқ таълими вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2008 йил 30 майдаги 157, 21/ҚҚ, 23, 01-08/1750, 54, 56-сон қарори (рўйхат рақами 1832, 2008 йил 4 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 26-27-сон, 259-модда) билан тасдиқланган Таълим муассасалари ва корхоналар ўртасидаги шериклик муносабатлари тўғрисидаги низомнинг 15-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«15. Амалиёт ўташ вақтида ўн саккиз ёшга тўлмаган ўқувчиларни Ўн саккиз ёшдан кичик шахсларнинг меҳнати қўлланиши тақиқланадиган ноқулай меҳнат шароитлари ишлари рўйхатида (рўйхат рақами 1990, 2009 йил 29 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 30-31-сон, 355-модда) кўрсатилган ишларга жалб қилиш тақиқланади».
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан сўнг кучга киради.
Олий ва ўрта махсус таълим вазири Б. ХОДИЕВ
Тошкент ш.,
2010 йил 22 май,
196-Қ-сон
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази директори Ш. ЖАВЛОНОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 22 май,
01/ҚҚ-сон
Халқ таълими вазири А. МАРАХИМОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 22 май,
20-сон
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири А. ХАИТОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 22 май,
119/Қ-сон
Иқтисодиёт вазири С. БЕКЕНОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 22 май,
96-сон
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 22 май,
38-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 22-сон, 179-модда)